ОАЭ запустили первую в арабском мире атомную станцию

БААда араб дунёсида биринчи атом станцияси ишга туширилди

519
(Янгиланган 15:12 01.08.2020)
Баракадаги АЭС умумий қуввати 5,6 мегаваттдан иборат тўртта энергоблоклардан иборат бўлади. Умумий баҳоси 25 миллиард доллар бўлган электрстанция қурилиши 2011 йилда бошланган ва 2017 йилга келиб станция электр энергияни ишлаб чиқара бошлаши умид қилинган эди.

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Бирлашган араб амирликлари бош вазири ва Дубай ҳукмдори Муҳаммад бин Рашид Ал Мақтум шанба куни араб дунёсида биринчи бўлган "Барака" атом станцияси ишга туширилгани ҳақида эълон қилди.

"Бугун биз оммага БААда Абу-Дабидаги Barakah станциясида араб дунёсида биринчи бўлган тинч атом реактори ишга туширилгани ҳақидаги муваффақият ҳақида эълон қиламиз. Мутахассислар ядровий ёқилғини юклаб, комплекс синовларни ўтказдилар ва ишга тушириш бўйича операцияни муваффақиятли якунладилар", - деб ёзган бош вазир Twitter ижтимоий тармоғида.

Унинг таъкидлашича, БАА "давлатнинг электр энергияга бўлган эҳтиёжининг чорак қисмини хавфсиз, ишончли ва экологик жиҳатдан тоза ҳолда таъминлаб берадиган тўртта атом электр стациясини эксплуатация қилмоқчи". Бош вазир БАА томонидан амалга оширилаётган атом электр станцияси ва космик тадқиқотларни араблар илм-фанда ўз йўлларини қайта янгилаш ва бошқа буюк миллатлар билан бу борада рақобатлашишга қодирлик эканликлари ҳақида "дунёга йўлланган хабар" дея атади.

Баракадаги АЭС ҳар бири умумий қуввати 5,6 мегаваттдан иборат тўртта энергоблоклардан иборат бўлади.

Аввалроқ, БАА атом фаолиятини тартибга солиш федерал агентлиги (FANR) бош директори Христер Викторссон РИА Новости агентлигига берган интервьюсида, араб дунёсидаги биринчи Барака атом электр станцияси, агентлик унинг фаолияти учун лицензия чиқаргач ҳамда ядро ёқилғиси юкланганидан сўнг, 2020 йил бошида ишга тушириш мумкинлигини айтган эди.

Умумий баҳоси 25 миллиард доллар бўлган электрстанция қурилиши 2011 йилда бошланган ва 2017 йилга келиб станция электр энергияни ишлаб чиқара бошлаши умид қилинган эди.

519

Беларусь президенти сайловлари бўлиб ўтган деб тан олинди

340
Беларусь президенти сайловлари натижалари тан олиниши учун сайловчиларнинг 50 фоизидан зиёди овоз бериши керак.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Соат 12:00 да (маҳаллий вақт билан) Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтган деб тан олинди. Бу ҳақда Sputnik Беларусь нашри Марказий сайлов комиссияси раиси Лидия Ермошина сўзларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Ермошинанинг сўзларига кўра, соат 12:00 да сайловда овоз берганлар 54 фоизни ташкил этди ва бу сайловни бўлиб ўтган деб тан олишга имкон беради.

Беларусь президенти сайловлари натижалари тан олиниши учун сайловчиларнинг 50 фоизидан зиёди овоз бериши керак. Сайланиш учун овозларнинг ярмидан кўпини олиш талаб этилади.

Беларусда беш номзод президентлик курсиси учун кураш олиб боришмоқда: Александр Лукашенко (амалдаги президент), Сергей Черечень (Беларусь социал-демократлар партияси раиси), Анна Канопацкая (собиқ депутат, тадбиркор, ҳуқуқшунос), Андрей Дмитриев  (жамоат арбоби, “Говори правду” бирлашмаси ҳамраиси), Светлана Тихановская (рўйхатдан ўтиш рад этилган гомеллик блогернинг рафиқаси).

340

Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда

247
Мустақилликка эришган Беларусь тарихидаги олтинчи президент сайловлари 9 август куни бўлиб ўтмоқда. Президент лавозими учун 5 номзод кураш олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Бугун, 9 август куни Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik Беларусь нашри.

Бу мустақилликка эришган Беларусь тарихидаги олтинчи президент сайловлари саналади.

Сайлов участкалари соат 08:00 да очилади ва соат 20:00 гача ишлайди. Сўнгра овозларни ҳисоблаш бошланади. Мамлакат Марказий сайлов комиссияси сайловнинг дастлабки натижаларини душанба куни эрталаб эълон қилишни ваъда бермоқда.

Рўйхатдан ўтган беш номзод президентлик курсиси учун кураш олиб боришмоқда: Александр Лукашенко (амалдаги президент), Сергей Черечень (Беларусь социал-демократлар партияси раиси), Анна Канопацкая (собиқ депутат, тадбиркор, ҳуқуқшунос), Андрей Дмитриев  (жамоат арбоби, “Говори правду” бирлашмаси ҳамраиси), Светлана Тихановская (рўйхатдан ўтиш рад этилган гомеллик блогернинг рафиқаси).

Sputnik
Досрочное голосование на выборах президента Белоруссии

4 август куни бошланган муддатидан олдин овоз беришда 40 фоиздан зиёд сайловчилар ўз овозларини бериб бўлишган.

247

Сўх аҳолиси учун Фарғонанинг беш туманида ер ажратилади

238
Сўхликлар учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг 5 та туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади. Бу президент қарорида кўзда тутилган.

Ер вилоятнинг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида ажратилади.

Сўх тумани ҳокимига Фарғона вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда 2022 йил 1 январга қадар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар учун, истисно тариқасида, суғориладиган ер майдонларидан ташқари ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ҳуқуқи берилади.

Фарғона вилояти ҳудудида марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига, шунингдек, саноат корхоналарида янги ташкил этилаётган иш ўринларига Сўх тумани аҳолисини кенг жалб қилиш белгиланган.

Фарғонадан Сўхга кичик авиация транспортида қатнов йўлга қўйилади

Шунингдек, президент туманнинг иш билан бандлиги таъминланмаган аҳолисининг бир қисмини Тошкент шаҳрида йирик объектларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига тизимли равишда жалб қилиш вазифасини топширди.

238