Строительство газопровода Северный поток-2 в Германии

Польша “Газпром”ни “Шимолий оқим-2” учун йирик жаримага тортди

247
UOKiK Россиянинг “Газпром”га “Шимолий оқим-2” газ қувури иши суриштирувида ҳамкорлик қилмагани учун 57,5 миллион доллар миқдорида жарима солди.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Польшанинг монополияга қарши курашни тартибга солувчиси UOKiK Россиянинг “Газпром” компаниясига “Шимолий оқим-2” газ қувури иши суриштирувида ҳамкорлик қилмагани учун 213 миллион злотий (57,5 миллион доллар) миқдорида жарима солди. 

“Бу UOKiK вакили талабига биноан маълумот тақдим этмаганлик учун қонунчиликда кўзда тутилган максимал санкция. Бу 50 миллион еврога тенг”, - дейилган хабарда.

UOKiK гап директор Томаш Хрустнанинг зарур розилигисиз газ қувурини қурилишини молиялаштираётган консорциум иши ҳақида суриштирув ўтказилаётгани ҳақида кетаётганини тушунтирган. 2018 йилда UOKiK бу иш юзасидан олтита компанияга айлов эълон қилганди: “Газпром”, Швейцариянинг Engie, Нидерландиянинг Uniper, OMV, Shell ва Wintershal.

Таъкидланишича, UOKiK раиси ишга тааллуқли ҳамда “Газпром”га оид ҳужжатларни талаб қилган, аммо компания рад жавобини берган.

247

Лукашенко 5 ноябрдан президент сифатида тан олинмайди - Европарламент

472
(Янгиланган 17:08 19.09.2020)
Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Европарламент Александр Лукашенкони 5 ноябрдан бошлаб республика раҳбари деб ҳисоблашдан тўхташлари ҳақида баёнот берди.

"Амалдаги аторитар етакчи Александр Лукашенконинг ваколатлари муддати тугаши билан <…>, парлмент уни мамлакат президенти сифатида бошқа тан олмайди", - дейилади резолюцияда.

Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган. Шунингдек, Европарламент Лукашенкога нисбатан эҳтимолий санкцияларни ҳам қўллаб-қувватлаган.

Беларус ТИВ Европарламентнинг ушбу ҳаракатларидан ихлоси қайтганлигини маълум қилди. Идора, шунингдек, ўзини холис ва демократик тузилма сифатида намойиш этадиган ушбу ташкилот "бурнидан нарироққа қарашга" ўзида сиёсий ирода топа олмаганлигини қайд этган.

Республика кенгашида резолюциянинг қабул қилиниши давлатнинг ички ишларига аралашув сифатида баҳоланди. Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ҳам ушбу ҳужжатга "ички аралашув" сифатида баҳо берган эди. Володинга кўра, резолюциянинг қабул қилиниши мамлакатдаги ҳукумат органларини алмаштиришга бўлган уринишдир.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий протестлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 фоиз овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди, дея ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомет, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Расмий маълумотларга, илк кунларда 6,7 мингдан зиёд қўлга олинган. ИИВ хабарига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрланган, жумладан, 120дан ортиқ куч ходимлари ҳам. Беларус ҳукумати маълумотига кўра, уч киши қурбон бўлган.

472
Панорама Риги

Латвиялик шифокор русийзабон эркакка ёрдам беришдан бош тортганини айтиб мақтанди

632
Ҳозир Латвияда ягона давлат тили - латиш тилидир. Аҳолининг деярли 40 %и учун она тили рус тили бўлса-да, аммо бу тил хорижий тил мақомига эга

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Латвия шифокорлари ҳамжамияти вице-президенти, анестезиолог-реаниматолог Робертс Фурманис касалхонага келган инсонга у фақат рус тилида гапиргани учун ёрдам беришдан бош тортгани ҳақидаги бир воқеа ҳақида сўзлаб берди. Sputnik Latvija хабари асосида.

Яқинда Ригадаги Страдыня номидаги касалхонада унга футболкасида "Россия" ёзуви бўлган эркак мурожаат қилган. Ташриф буюрувчи ундан туғруқхона бўлимини топишда ёрдам беришни сўраб, мурожаат қилган эди. Аммо латвиялик мутахассис эркакка бегона тилда гапиришдан бош тортган.

"Мен унга: "Хайрли кун. Бу ер Латвия. Аввало мулоқотни латиш тилида бошлаш кераклигини эслатмоқчиман", дедим. Эркак бурилди ва жўнаворди", — деди Фурманис.

Шифокорнинг сўзларига кўра, у "суягигача латиш", ва унда ҳатто айнан шундай ёзувлар битилган майкаси ҳам бор.

Ҳозир Латвияда ягона давлат тили - латиш тилидир. Аҳолининг деярли 40 %и учун она тили рус тили бўлса-да, аммо бу тил хорижий тил мақомига эга.

632