Александр Лукашенко по время официального визита в Киев

“Корона”, Россия, сайлов ва хоинлик: Лукашенконинг халққа мурожаатномаси

793
(Янгиланган 00:56 05.08.2020)
Беларусь президенти Александр Лукашенко бугун парламент ва халққа мурожаатнома билан чиқиш қилди. Конституцияга биноан, президент ҳар йили парламент ва халққа мурожаатнома билан чиқиш қилиши зарур.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко бугун парламент ва халққа мурожаатнома билан чиқиш қилди.

Конституцияга биноан, амалдаги президент ҳар йили парламент ва халққа мурожаатнома билан чиқиш қилиши зарур. Анъанага кўра, мурожаат апрел ойида бўлиб ўтади, аммо пандемия сабабли кейинги муддатга қолдирилди.

Дунёни ларзага солмоқда

Беларусь етакчиси ўз чиқиши бошида дунёда юзага келган вазият хусусида тўхталди.

“Дунё глобаллашмоқда, давлатлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик даражаси тобора ўсиб бормоқда. Глобал чақириқ ва таҳдидлар, ҳатто уларнинг пайдо бўлиши ва сабаблари бизнинг чегарамиздан 1000 км узоқликда бўлса ҳам, истисносиз деярли дунёнинг барча давлатларига таъсир қилмоқда, шу жумладан бизга”, - деди Лукашенко.

Унинг фикрига кўра, ҳамма нарсани баҳолаш керак. У Беларусь географик ҳолатини ва мамлакатнинг яқин иқтисодий алоқаларини ҳақида эслатди, шунинг учун дунёда рўй бераётган воқеалар республикага ҳам таъсир қилади.

"Дунё тобора беқарор ва олдиндан айтиб бўлмайдиган бўлиб бормоқда. Бугун ҳеч ким башорат қила олмайди", -  деди у.

Лукашенко давлатлар ва блоклар ўртасидаги принципиал қарама-қаршиликлар ҳақида эслатди. Бугунги кунда, унинг сўзларига кўра, "бутун сайёрани ларзага солмоқда", гарчи қатор етакчи давлатлар ҳали ўз позицияларини билдиришмади.

Президент яна муаммоларни ҳал қилиш механизмлари йўқлиги ҳақида гапирди. Шунингдек, у иқтисодий зиддиятларнинг куч билан ҳал этишга ўтиш мавзусига тўхталди: хусусан, АҚШдаги норозилик намойишлари, Ҳиндистон-Хитой чегарасидаги можаро ва йилнинг бошқа воқеалари ҳақида гапирди.

Лукашенкога кўра, кўплаб "эски можаролар" постсовет ҳудудида ҳам мавжуд. Шу билан бирга, у Беларусь "Евросиёнинг марказидаги ягона тинч бўғин" эканлигини айтди.

“Беларусь кимгадир қарши ҳеч ким билан дўст бўлмайди. Республика кўп векторли ва олдиндан айтиб бўладиган ташқи сиёсат тарафдори", - дея таъкидлади.

Лукашенко "Беларусда ёки Россияда ҳукумат тепасида ким бўлишидан қатъий назар, Россия ҳар доим бизнинг энг яқин иттифоқдошимиз бўлган ва шундай бўлиб қолади". Шу билан бирга, президент мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар "қардошликдан шериклик”га ўзгарганини айтди.

Беларусь коронавирус билан қандай курашди

Асосий глобал мавзулардан бири - коронавирус пандемияси ҳақида гапирганда, Лукашенко бу дунё дуч келган биринчи пандемия эмаслигини эслатди.

"Биз янги пандемияга озми-кўпми, иложи борича тайёр ҳолда кирдик", - деди президент.

Лукашенко Беларусда инфекцион шифохоналар, санитар хизматлар, койка-ўрин фонди, диагностика ва даволаш ускуналари сақланиб қолинганини эслатди.

Унинг сўзларига кўра, асосий камчилик ва хавф бу номаълум вирус ва унинг тарқалишининг табиати.

"Аммо иккинчи томонда, бу Беларуснинг илм-фани, шифокорларнинг фидойилиги ва энг муҳими, фуқаролар, айниқса қарияларнинг муносиб хулқи охир-оқибат тароз палласини босди. Шифохоналар фронтдагидай, касалларни сараламади",- деб қўшимча қилди у.

Лукашенко мамлакатда коронавирус билан курашиш учун зарур чоралар кўрилганига ишонади.

"Ва бугун ҳамма давлатлар биз тўғри иш қилганимизни тан олишмоқда, лекин бошида қандай босим бўлган? ЖССТнинг барча давлат учун шаблон тавсиялар: зудлик билан карантин, комендантлик соати, чегараларни ёпиш, корхоналарни ёпиш ... Мен бунга бора олмадим", - деди президент.

Беларусь COVID-19 билан курашиш учун бошқа йўлни танлади ва Лукашенконинг сўзларига кўра, пандемияга қарши тура олди. У "маълум бир камчиликлар" мавжудлигини тан олди, аммо улар одамларни қутқаришга муваффақ бўлганлигини таъкидлади.

Пандемиядан келиб чиқадиган хулосалар ҳақида гапирганда, президент миш-мишларга ишонмаслик кераклигини,  "ўз боши билан ўйлаш" кераклигини таъкидлади. Бундан ташқари, у дори-дармонларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш, тиббий марказлар ва махсус алоқа гуруҳларини яратиш, шунингдек, соғлом турмуш тарзининг аҳамияти ҳақида гапирди.

Пандемиядан кейин, унинг иқтисодиётга таъсирини йўқ қилиш керак, деди Лукашенко. У бир қатор, жумладан экспортни диверсификациялаш ва энергия манбаларини етказиб бериш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

"Ҳар қандай қарорни қабул қиламиз, фақат хоинлик қилманг"

Лукашенко ўз нутқида “Ҳукумат давлат етакчисини сайлашда мамлакат фуқароларининг ҳар қандай қарорини қабул қилади, аммо “хоинлик” қилмасликларини” сўради.

"Мен бугун бутун дунё учун айтаман. Биз, ҳукумат, ва мен, авваламбор, амалдаги президент сифатида, сизнинг ҳар қандай қарорингизни қабул қиламиз. Фақат ҳеч қачон хоинлик қилманг, хоинлик у дунёда ҳам кечирилмайди", - деди у.

"Агар қодир бўлмасангиз ва бир нарсага тайёр бўлмасангиз - четга чиқинг, халақит берманг, оёқ остида ўралашманг, мамлакатни қутқаришга имкон беринг. Бир-икки йил ичида биз бу вазиятни ҳал қиламиз ва Беларусь халқи учун қандай керак бўлса, шундай қиламиз, аммо бугунги кунда ҳиссиётлар билан бирон бир масалани ҳал қилиб бўлмайди", - деб таъкидлади Беларусь раҳбари.

Қўлга олинган россияликлар

Александр Лукашенко, Минск яқинида қўлга олинган россияликлар хусусида ҳам тўхталди.

"Беларусликларга қарши миллиардлаб ресурслар ташланди, энг янги технологиялар сафарбар қилинди. Мен қандайдир мунозарани ҳайрон қолиб кузатмоқдаман <...> интернет-каналларида яқинда Беларусда 33 жангарининг ҳибсга олиниши борасида, у ерда қандай хулосалар ва таклифлар бор. Шунгача боришдики, икки президент келишиб олди. Бу жуда хавфли ва кучли сигнал. Буларнинг ҳаммаси ёлғон. Истанбул, Венесуела, Африка ва Ливия ҳақида" - деди президент.

Лукашенко таъкидлашича, ушланганларга "одамгарчилик билан" муносабатда бўлишган, шунинг учун улар "ҳамма нарсани айтиб беришди": хусусан, унинг сўзларига кўра, россияликлар "атайлаб Беларусга" юборилганликлари ҳақида гувоҳлик беришди.

"Истамбулга сотиб олинган чипталарни “кутиш” буйруғи - бу афсона. Россия чегараси ёпилганлиги сабабли улар бу ерда, у ерда ҳам Истанбулга учаётганликларини кўрсатишлари керак эди", - деб қўшимча қилди республика раҳбари.

793
Люди в защитных костюмах проводят церемонию погребения человека умершего от COVID-19

ЖССТ Европада COVID-19 билан боғлиқ вазият ёмонлашиши сабабини айтди

77
(Янгиланган 17:25 20.09.2020)
Европанинг қатор мамлакатларида чеклов чоралари юмшатилгани ва чегаралар қисман очилгандан сўнг COVID-19 билан касалланиш ва ундан ўлим ҳолати ўсиши кузатилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Европада эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши коронавирусга қарши ҳимоя чораларига риоя қилмаслик билан боғлиқ. Бу ҳақда РИА Новостига Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Белграддаги офиси маълум қилди.

Албания, Босния ва Герцеговина, Словения, Шимолий Македония, Хорватия, Черногория ва ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Косово республикасида июль ва август ойида касаллик камайганидан, чеклов чоралари юмшатилгани ва чегаралар қисман очилгандан сўнг COVID-19 билан касалланиш ва ундан ўлим ҳолати ўсиши кузатилмоқда.

“Эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши сабаблари фуқаролар томонидан чораларга, айниқса, дам олишда, стадионларда, тунги клубларда, диний ташкилотларда ва байрамларда ва бошқа оммавий йиғилишда риоя қилинмасликдадир. Инфекциянинг олдини олиш ва унинг устидан назорат айрим давлатлар учун жиддий чақириқ бўлди”,  - дейилган хабарда.

Шунингдек, ташкилот барча мамлакатлар бу вазиятга тегишли чоралар билан ҳамда мувофиқлашган ва қатъий равишда муносабат билдириши зарурлигини таъкидлаган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус юқтириб олганлар сони 31 миллиондан ошиб кетган. Қурбонлар сони 963 мингдан зиёд кишини ташкил этмоқда.

77
Теглар:
Европа, коронавирус, ЖССТ
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Бомбардировщик-ракетоносец Ту-160 Владимир Судец Военно-космических сил России

Россия Ту-160 самолётлари янги жаҳон рекордини ўрнатди

297
Ту-160 бомбардимончи самолётлари парвози йўналиши Шимолий Муз океани, Тинч океани, Карск денгизи, Лаптевлар, Шарий-Сибирь, Чукотка, Баренцево денгизларининг нейтрал ҳудудлари бўйлаб ўтган.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Россиянинг Ту-160 стратегик бомбардимончи самолётлари 19 сентябрь куни янги жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Бугун узоқ парвозлар икки экипажи Ту-160 стратегик ракета ташувчиларида узоққа парвоз қилиш ва парвоз давомийлиги бўйича янги рекорд ўрнатишди. Россия ҲКК учувчилари 25 соатдан кўпроқ вақт ҳавода бўлиб, 20 минг километрдан ортиқ масофани учиб ўтишди”, - Россия Ҳаво-космик кучлари узоқ парвозлар қўмондони, генерал-лейтенант Сергей Кобилаш.  

Кобилаш ушбу тоифа самолётларда ҳали ҳеч ким бундан узоққа учмаганлигини қўшимча қилди.

2010 йилдаги аввалги рекордни ҳам Ту-160 ўрнатган. Ўшанда парвоз 24 соату 24 дақиқа давом этган.

Ту-160 бомбардимончи самолётлари парвози  йўналиши Шимолий Муз океани, Тинч океани, Карск денгизи, Лаптевлар, Шарий-Сибирь, Чукотка, Баренцево денгизларининг нейтрал ҳудудлари бўйлаб ўтган.

Америка журнали Россиянинг энг хавфли жанговар самолётини айтди

Парвоз ва қўниш Саратов вилоятидаги Энгельс аэродромида содир бўлди. Тўхтовсиз парвоз пайтида Ту-160 самолёти олти ва Ил-78 самолёти уч маротаба ҳавода ёнилғи қуйишни амалга оширди. Маршрутнинг айрим босқичларида ракета ташувчиларга Су-35 қирувчилари, шунингдек, хорижий давлатларнинг самолётлари ҳамроҳлик қилди. Россия бомбардимончиларининг парвози ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилган.

297

ХТВ телевизион дарсдаги хатолик учун узр сўради

16
16 сентябрь куни эфирга узатилган инглиз тили фани видеодарсида Нью-Йорк АҚШнинг пойтахти деб айтилган эди. Аслида Вашингтон АҚШнинг пойтахти ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчилари учун телевизион дарсда қўйилган хатолик учун узр сўради ва чет тили ўқитувчиларининг таркиби қайта кўриб чиқилганини маълум қилди.

Жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан бошлаб мактаб ўқувчилари учун телевизион дарслар узатила бошланди.

Таъкидланишича, “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасида ҳар куни 100 дан ортиқ (30-35 соат) дарслар тасвирга олинмоқда. Мазкур дарсларда имкон қадар хатолик ўтмаслигига ҳаракат қилинмоқда.

“Бироқ, 16 сентябрь куни эфирга узатилган чет тили фани видеодарсида айрим хатоликларга йўл қўйилди. Энг аввало, мазкур ҳолат учун барчадан узр сўрамоқчимиз. Халқ таълими вазирлиги томонидан дарсларда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида чет тили ўқитувчиларининг таркиби қайта кўриб чиқилди, дарс муҳаррири алмаштирилди ҳамда дарсларда тажрибали ўқитувчилар жамоасини янада кенгайтириш мақсадида маҳоратли педагоглар учун танлов эълон қилинди”, - дейилган хабарда.

Вазирлик кенг жамоатчилик ва ижтимоий тармоқ фаолларидан “Онлайн-мактаб” лойиҳасида иштирок этаётган ўқитувчиларни камситмасликни сўраб қолган.

“Ҳар биримиз хатоликка йўл қўйишимиз мумкин, иш бор жойда хатоликлар ҳам учраб туради. Лекин, бу хатоликларни олдини олиш ва келгусида йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда”, - дея қўшимча қилган вазирлик.

ХТВ бу вазият барчани ўз вазифаларини бажаришда эътиборлироқ бўлишга ва ишга профессионал ёндашишга ундашига умид билдирган.

Вазирлик ҳозирги шароитда ўз соғлиғини хавф остига қўйиб ҳам анъанавий ҳам масофавий шаклда фаолият олиб бораётган ҳамда видеодарсларни тасвирга олиш жараёнларига жалб қилинган ўқитувчиларга миннатдорчилик билдирган.

16