"Хиросима ва Нагасакига ўхшади": Бейрут портида кучли портлаш юз берди - онлайн репортаж

718
(Янгиланган 10:49 05.08.2020)
Фожиа муносабати билан Ливанда уч кунлик мотам эълон қилинган. Мамлакат президенти Мишел Аун икки ҳафталик фавқулодда ҳолат эълон қилиш учун ҳукуматдан фавқулодда йиғилиш ўтказишни сўраган.

ТОШКЕНТ, 5 авг - Sputnik. Бейрутда юз берган портлаш оқибатида қурбонлар сони 78 нафарга етди, тўрт мингдан зиёд инсон жароҳатланган, деб хабар қилмоқда "Ал-Жазира" Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

Шу билан бирга Ливан ҳукумати қурбонлар сони ошишини кутмоқда, нега деганда кўплаб одамлар ном-нишонсиз йўқолган ҳисобланади. Қулаган бинолар остидан эса жасадларни олиб чиқиш ишлари давом этмоқда.

Хиросима ва Нагасакига ўхшаш

Даҳшатли портлаш Бейрут портида сешанба куни кечаси юз берди. Сейсмологлар портлаш кучини 4,5 баллик зилзилага қиёслашмоқда. Шаҳарнинг ярим бинолари шикастланган, касалхоналар жароҳатланганларга тўлган.

© Sputnik / Михаил Алаеддин
Взрыв в Бейруте

Портлаш юз беришидан олдин кучли қасир-қусур товуш эшитилган, бир неча дақиқадан сўнг оқ ва қора тутун атрофни ўраган, сўнгра осмонга алвон ранг тутун кўтарилган.

Портдан бир неча километр масофада жойлашган уйларнинг ойналари портлаш кучидан кўтарилган тўлқин оқибатида чилпарчин бўлган. Одамларнинг аксарияти турли томонга сачраган ойналар бўлакларидан жароҳат олган.

Ливан бош вазири Хассан Дияб портда олти йил давомида нотўғри сақланган 2750 тонна аммиак селитрасини портлаш сабаби сифатида келтирган. Фожиа туфайли Ливанда уч кунлик мотам эълон қилинган. Мамлакат президенти Мишел Аун икки ҳафталик фавқулодда ҳолат эълон қилиш учун ҳукуматдан шошилинч йиғилиш ўтказишни сўраган.

Михаил Алаеддин
Взрыв в Бейруте

Ливан президенти ва халқига Россия етакчиси Владимир Путин таъзия билдирган.

"Россия Ливан халқининг қайғусига шерикдир. Сиздан жабрланганларнинг оила аъзолари ва дўстларига ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш сўзларимни, шунингдек, барча жабрланганларга тезроқ соғайиб кетиш тилакларимни етказишингизни сўрайман", - деган Путин.

​Қоҳирадаги Гиза пирамидалари Бейрутда юз берган фожиадан сўнг Ливан халқига ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлов рамзи сифатида Ливан байроғи рангига кирди.

​Дунёнинг энг баланд биноси БААдаги Бурж-Халифа ҳам "қардош халқ билан бирдамлик рамзи сифатида" Ливан байроғи рангига бўялди.

Бу орада:

Ливан махсус хизматлари беш ой бурун Бейрут портидаги селитра туфайли тревога уришган.

"Миллий хавфсизлик Бейрут портида 12 рақамли ангарда портловчи моддалар сақланиши муносабати билан суриштирув ишларини бошлашни талаб қилган",- деб хабар бермоқда OTV телеканали махсус хизматлардаги ўз манбасига таянган ҳолда.

© Sputnik / Виссам Матта
Взрыв в Бейруте

Таъкидланишича, суриштирувлар натижасида ангардаги моддалар ғоятда хавфлилиги аниқланган.

Трамп муносабати

АҚШ президенти Дональд Трамп Ливандаги портлашни "даҳшатли ҳужум", деб атаган.

"Бейрутдаги катта портлашда кўплаб одамлар ҳалок бўлди, юзлаб одамлар оғир жароҳат олди. Биз қурбонлар ҳақига дуодамиз. АҚШ Ливанга ёрдам беришга тайёр", - дея баёнот берган америка етакчиси.

© Sputnik / Михаил Алаеддин
Взрыв в Бейруте

Трамп Бейрутдаги портлашни нега "ҳужум" деб ҳисоблашини тушунтириб ўтган.

"Портлаш характеридан келиб чиқиб айтиш мумкин-ки, бу шунга ўхшайди. Мен бир қанча ажойиб генералларимиз билан учрашдим, улар ҳам, афтидан шундай фикрда. Бу аллақандай ишлаб-чиқаришдаги портлашга ўхшамайди", - деган Трамп.

"Улар бу ҳужум, қандайдир бомба бўлган, дея ўйлашаётганга ўхшайди", - деб қўшимча қлиган АҚШ раҳбари.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 500 нафар жароҳатланганлар даволаниши учун мўлжалланган препаратларни, шунингдек, 500 кишилик жарроҳлик тўпламларини Бейрутдаги портлашда жабрланганлар учун юбормоқда.

Бу ҳақда РИА Новостига БССТ вакили Инас Хамам маълум қилган.

Зарурат туғилган тақдирда, қўшимча материаллар юборилиши таъкидланган.

Бейрутдаги портлаш туфайли нефт нархи ўсиш темпи тезлашди

Бейрут портидаги юз берган портлаш ва шундан сўнг Исроилнинг ушбу воқеага алоқадор эмаслиги ҳақидаги баёнотлари ортидан нефт нархи ўсиш темпини тезлатди. Бу ҳақда савдо маълумотлари далолат бермоқда.

Москва вақти билан 20.30 да Brent маркасидаги шимолий денгиз нефт аралашмасининг октябрь фьючерсларидаги нархи 0,68%га - бир баррель учун 44,45 долларга ошган. WTI маркасидаги нефт учун сентябрь фьючерслари 1,68%га - бир баррель учун 41,71 долларгача қимматлаган. Москва вақти билан 18.10да, яхни портлашга қадар Brent маркасидаги нефтнинг бир баррел учун баҳоси 44,23 доллар, WTI эса - 41,36 доллар бўлган.

Исроил Бейрутдаги портлашга алоқадор эмаслигини маълум қилди

Исроил Ливан пойтахтида юз берган ҳодисага алоқадор эмас, бу ҳақда маҳаллий телеканаллардан бири Исроил давлатидаги манбага таянган ҳолда маълум қилган.

Илгарироқ Исроил армияси Бейрут порти бўйлаб ракета зарбаси амалга оширилганлиги ҳақидаги хабар юзасидан, РИА Новостига, армия чет эл ОАВлари хабарларига изоҳ бермаслигини маълум қилган эди.

© Sputnik / Михаил Алаеддин
Взрыв в Бейруте

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Миллий Хавфсизлик Кенгаши раҳбари Меир Бен-Шабатга БМТнинг Яқин Шарқда тинчлик жараёни бўйича махсус координатори Николай Младенов орқали Исроил Ливанга қандай ёрдам бериши мумкинлигини сўрашни буюрган.

Аввалроқ Мудофаа вазири ва Бош вазир ўринбосари Бени Ганц ҳамда ташқи ишлар вазири Габи Ашкенази портда содир бўлган кучли портлашдан кейин халқаро каналлар орқали Ливан ҳукуматига тиббий гуманитар ёрдамни таклиф қилишгани ҳақида хабар берилган эди.

718
Пассажиры в аэропорту Домодедово имени М. В. Ломоносова

Бир нечта мамлакат фуқаролари учун Россияга кириш тақиқи бекор қилинди

5
Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Жанубий Корея фуқаролари Россияга ҳаво ўтказиш пунктлари орқали киришлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Россия Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Жанубий Корея билан мунтазам авиақатновларни тикламоқда. Тегишли қарорга Россия бош вазири Михаил Мишустин имзо чекди.

Юқорида кўрсатилган давлатлар фуқаролари Россияга ҳаво ўтказиш пунктлари орқали киришлари мумкин, россияликлар, ўз навбатида, ушбу мамлакатларга парвоз қилишлари мумкин.

Россия ҳукумати сайтида ёзилишича, рейслар ҳафтасига бир марта амалга оширилади. Самолётлар Нур-Султон (Қозоғистон), Бишкек (Қирғизистон), Минск (Беларусь) шаҳарларига парвоз қилади.

Жанубий Корея билан авиақатнов эса 27 сентябрдан қайта тикланади.

Шунингдек, Россия халқаро авиақатновлар тикланиши муносабати билан чет элдан фуқароларини чартер рейсларда олиб келиш дастурини тўхтатиб қўяди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Жанубий Корея билан мунтазам авиақатновларни тиклашга қарор қилгани ҳақида хабар қилинган эди.

5
Теглар:
авиапарвозлар, коронавирус, Жанубий Корея, Қирғизистон, Қозоғистон, Беларусь, Россия
Люди в защитных костюмах проводят церемонию погребения человека умершего от COVID-19

ЖССТ Европада COVID-19 билан боғлиқ вазият ёмонлашиши сабабини айтди

364
(Янгиланган 17:25 20.09.2020)
Европанинг қатор мамлакатларида чеклов чоралари юмшатилгани ва чегаралар қисман очилгандан сўнг COVID-19 билан касалланиш ва ундан ўлим ҳолати ўсиши кузатилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Европада эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши коронавирусга қарши ҳимоя чораларига риоя қилмаслик билан боғлиқ. Бу ҳақда РИА Новостига Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Белграддаги офиси маълум қилди.

Албания, Босния ва Герцеговина, Словения, Шимолий Македония, Хорватия, Черногория ва ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Косово республикасида июль ва август ойида касаллик камайганидан, чеклов чоралари юмшатилгани ва чегаралар қисман очилгандан сўнг COVID-19 билан касалланиш ва ундан ўлим ҳолати ўсиши кузатилмоқда.

“Эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши сабаблари фуқаролар томонидан чораларга, айниқса, дам олишда, стадионларда, тунги клубларда, диний ташкилотларда ва байрамларда ва бошқа оммавий йиғилишда риоя қилинмасликдадир. Инфекциянинг олдини олиш ва унинг устидан назорат айрим давлатлар учун жиддий чақириқ бўлди”,  - дейилган хабарда.

Шунингдек, ташкилот барча мамлакатлар бу вазиятга тегишли чоралар билан ҳамда мувофиқлашган ва қатъий равишда муносабат билдириши зарурлигини таъкидлаган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус юқтириб олганлар сони 31 миллиондан ошиб кетган. Қурбонлар сони 963 мингдан зиёд кишини ташкил этмоқда.

364
Теглар:
Европа, коронавирус, ЖССТ
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси