Клещ

Хитой ўлдирадиган янги вирус ҳақида огоҳлантирди

3322
(Янгиланган 19:46 08.08.2020)
Инфекцияни юқтирган беморлардан бирининг айтишича, касаллик йўтал, иссиқ кўтарилиши, шунингдек, қонда лейкоцитлар ва тромбоцитлар даражаси каби белгилар билан кузатилади.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Хитойда янги SFTS вируси авж олаётгани кузатилмоқда. У каналар орқали юқади, деб хабар берган Global Times.

Сўнгги маълумотларга кўра, вирусни 60 киши юқтириб олган, етти нафари қурбон бўлган.

Дастлаб инфекция Цзянсу провинциясида аниқланган, кейинчалик вирус Аньхой провинцияси аҳолиси орасида ҳам тарқалгани қайд этилган.

Инфекцияни юқтирган беморлардан бирининг айтишича, касаллик йўтал, иссиқ кўтарилиши, шунингдек, қонда лейкоцитлар ва тромбоцитлар даражаси каби белгилар билан кузатилади.

SFTS илк маротаба 2011 йилда қайд этилган. Вирус канадан одамга, инфекцияланган одамдан бошқа одамга - қон ва шиллиқ парда орқали юқади.

3322
Утки

Минглаб ўрдаклар далаларни ҳашоротлардан тозаламоқда - видео

65
(Янгиланган 11:11 18.09.2020)
Таиландда минглаб ўрдаклар ҳашоротларга қарши курашиш учун шоли майдонларига олиб чиқилди. Натижада - майдонлар ҳам тоза ўрдаклар ҳам тўқ.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Таиландда 10 мингга яқин ўрдаклар шоли далаларини ҳашоротлардан тозлашда ёрдам бермоқда. Ушбу ҳақидаги видео интернетда тарқалди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Маълум бўлишича, Накхон вилояти фермерлари ўзаро келишувга кўра шоли далаларини ҳашоротлардан тозалаш мақсадида ўрдаклар армиясидан самарали фойдаланишмоқда. Ўрдаклар 5 ой давомида деҳқонларга далаларни қумусқалардан тозалашда ёрдам беради ва шундан сўнг ўз фермаларига қайтади. 

Фермер Апиват Чалермклин айтишига қараганда ушбу амалиёт иккала томонга ҳам фойда келтирмоқда: деҳқонлар ҳашоротларга қарши турли кимёвий моддалардан фойдаланмайди, паррандачилар эса - қушларни овқатида эконом қилади. 

65
Белорусско-украинская граница

Беларус Литва ва Польша билан чегараларни ёпди

76
(Янгиланган 10:04 18.09.2020)
Лукашенко, айни дамда бутун Европанинг тақдири ҳал бўлаётганини ва Беларус, ҳатто ёлғиз қолса ҳам, тиз чўкмаслигини қатъий таъкидлади. 

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Беларус Литва ва Польша билан чегараларини ёпди. Бу ҳақида президент Александр Лукашенко хабар қилди. 

"Уларнинг ихтиёрида уруш бошлашдан бошқа кўп имконият қолмади. Шу сабабли биз қўшинларни кўчалардан олиб кетишга ва армиянинг ярмисини қуроллантиршга мажбурмиз. Сўнгги кунларда мен Россия президенти ва мудофаа вазири билан Иттифоқ давлатнинг умумий ҳимоясини таъминлашга, узоқ вақтдан бери унутилган ҳарбий ўқув машғулотларни янгилашга мажбурман", - деди Лукашенко. 

Лукашенко, айни дамда нафақат Беларуснинг балким бутун Европанинг тақдири ҳал бўлаётганини ва Беларус, ҳатто ёлғиз қолсак ҳам, тиз чўкмаслигини қатъий таъкидлади. 

"Ҳозир улар босимнинг навбатдаги босқичига ўтди - шафқатсиз сиёсий ва молиявий-дипломатик босим. Қўшни мамлакатлар Беларусда бўлиб ўтган сайловлар натижаларини тан олишни истамаяпти ва улар Венесуэла сценарийси бўйича "гуайдохонни" топиб олиб уни президент деб эълон қилишмоқчи", - деди Беларус президенти. 

Александр Лукашенко айтишга кўра, Беларусдаги тезкорлик билан ҳукуматни эгаллаб олиш бўйича "бликкриг" операцияси амалга ошмади. У бундан ўнлаб йиллар олдин ҳам амалга ошмаган эди келажакда ҳам амалга ошмайди. 

"Мен Беларус, Польша ёки Литва, бизга таалуқли бўлмаган масалалар ҳал қилинадиган, ҳарбий ҳаракатлар театрига айланишни истамайман. Мен тинчликсевар одамман", - деди Лукашенко. 

Эслатиб ўтамиз, Беларусда август бошида бўлиб ўтган президент сайловларидан сўнг норозилик намойишлари бошланиб кетган эди. Мухолифат ҳукуматни сайлов натижаларини қалбакилаштиришда айблаб, кўчага минглаб одамларни олиб чиққан эди. Беларус президенти ушбу ҳаракатлар четдан туриб амалга оширилаётган фитна, аслида аксарият аҳоли буни истамайди. Лукашенко ҳукумат бошида узоқроқ қолиб кетганини тан олиб, Уонституцияга ўзгартириш киритиб, қонуний тартибда янги сайловлар ўтказишни ваъда берган эди. 

76
Цифровой фотоаппарат Зенит-М

ОАВ фуқаро шахсий суратидан қандай ҳолларда рухсатсиз фойдаланиши мумкин?

13
(Янгиланган 12:15 18.09.2020)
Ҳуқуқшунос фикрига кўра, ахброт коммуникация ривожланган даврда фуқаро шахсий ҳаётига доир маълумотларни ҳимоя қилиш жуда муҳим. Шу сабабли ҳам Фуқаролик кодексига ўзгартириш киритилмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Фуқаролик кодексининг янги таҳририга кўра, қандай ҳолларда шахсий фотосуратларидан рухсатсиз фойдаланиш мумкин - Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори Аъзам Мадаминов изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Фуқаролик кодексининг янги таҳририга фуқаронинг ўз тасвирига бўлган ҳуқуқи ҳимоясига доир модда киритилиши жамиятда фаол муҳокамага бўлган эди. Айрим ОАВларда ушбу модда давлат хизматчиларини ҳимоя қилишга қаратилган деган фикрлар ҳам айтилди. 

Тасвирга туширишга ва ундан фойдаланишга розилик олиш ҳамда истиснолар

Янги Фуқаролик кодексида, умумий қоида тариқасида - ҳар қандай фуқаронинг фото ёки видео тасвиридан фойдаланиш учун унинг розилиги талаб қилинади.

Истиснолар, яъни розилик талаб этилмайдиган ҳолатлар:

1.Тасвирдан давлат ёки жамият манфаатлари учун фойдаланилганда:

  • жиноятчи ёки бедарак йўқолганларни қидиришда;
  • давлат ва жамоат арбоблари, маданият ва илм-фан соҳаларининг таниқли вакиллари суратларини жамият учун қизиқарли  ахборот тарқатиш мақсадларида фойдаланганда;
  • давлат хизматчиларини хизмат вазифаларини бажариш жараёнида тасвирга тушириш ва бундай тасвирлардан фойдаланиш ҳоллари киради.

2. Оммавий тадбирларда ва жамоат жойларида ушбу жойлардаги умумий жараёнларни акс эттириш мақсадида олинган суратларда.

  • Масалан: байрамларни, ресторанлардаги тадбирларни, кўчаларда содир бўлаётган воқеаларни тасвирлаш учун. 

3. Ушбу фуқаронинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида. Ушбу мақсадда олинган суратлар учун ҳам рухсат талаб этилмайди. Ушбу суратлардан фуқаронинг ўзи ҳам фойдаланиши мумкин бўлади. 

Қандай жавобгарлик белгиланган?

Фуқаро суратидан мақсадга номувофиқ фойдаланганда фуқаролик ҳуқуқий характерга эга бўлган жавобгарлик келиб чиқади. Маъмурий ёки жиноий жавбогарлик келиб чиқмайди. Яъни “жабрланган” фуқарол ўз тасвирини фотоаппарат ёки мобил телефондан ўчириб ташлашни, ОАВ ёки рекламадан олиб олиб ташлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Замон талаби

Ҳуқуқшунос фикрига кўра, ахброт коммуникация ривожланган даврда фуқаро шахсий ҳаётига доир маълумотларни ҳимоя қилиш жуда муҳим.

“Фуқаронинг тасвирини ҳимоя қилиш бугунги ахборот коммуникация ривожланган даврда жуда муҳим. Чунки, ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг тасвирларидан фойдаланган ҳолда уларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи, оилавий ва шахсий сирини ошкор этувчи маълумотлар тарқатиш ҳоллари кам эмас. Оқибатда, жамиятда фуқаролар ўртасида турли низолар келиб чиқмоқда”, - дейди ҳуқуқшунос.

Мадаминов айтишига кўра, Ўзбекистон бу каби қонунлар қабул қилишда биринчилардан эмас. Шунга ўшаш талаблар Европа, Россия ва Қўшни Қозоғистон қонунчилигида ҳам назарда тутилган.

13