Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда

283
Мустақилликка эришган Беларусь тарихидаги олтинчи президент сайловлари 9 август куни бўлиб ўтмоқда. Президент лавозими учун 5 номзод кураш олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Бугун, 9 август куни Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik Беларусь нашри.

Бу мустақилликка эришган Беларусь тарихидаги олтинчи президент сайловлари саналади.

Сайлов участкалари соат 08:00 да очилади ва соат 20:00 гача ишлайди. Сўнгра овозларни ҳисоблаш бошланади. Мамлакат Марказий сайлов комиссияси сайловнинг дастлабки натижаларини душанба куни эрталаб эълон қилишни ваъда бермоқда.

Рўйхатдан ўтган беш номзод президентлик курсиси учун кураш олиб боришмоқда: Александр Лукашенко (амалдаги президент), Сергей Черечень (Беларусь социал-демократлар партияси раиси), Анна Канопацкая (собиқ депутат, тадбиркор, ҳуқуқшунос), Андрей Дмитриев  (жамоат арбоби, “Говори правду” бирлашмаси ҳамраиси), Светлана Тихановская (рўйхатдан ўтиш рад этилган гомеллик блогернинг рафиқаси).

Sputnik
Досрочное голосование на выборах президента Белоруссии

4 август куни бошланган муддатидан олдин овоз беришда 40 фоиздан зиёд сайловчилар ўз овозларини бериб бўлишган.

283

Путин Россия нега гипертовушли қурол яратишга мажбур бўлганини айтди

15
Россия президенти Владимир Путин Россиянинг гипертовушли қурол яратиш сабабларини маълум қилди. Бунга АҚШнинг ракетага қарши мудофаа бўйича шартномадан чиқиб кетиши туртки бўлган.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россиянинг гипертовушли қурол яратиш сабабларини маълум қилди. Бу ҳақда у “ВПК “НПО машиностроения” ОАЖ фахрий бош қурувчиси, бош директори Герберт Ефремов билан видеоконференция вақтида маълум қилди.

Путиннинг сўзларига кўра, АҚШ ракетага қарши мудофаа бўйича шартномадан чиқиб кетганидан сўнг Москва ушбу қуролни яратишга мажбур бўлган.

“Америка Қўшма Штатларининг 2002 йилда Ракетага қарши мудофаа бўйича шартномадан чиқиши Россияни гипертовушли қурол ишлаб чиқаришга киришишга мажбур қилди. Келгусида бутун ядро потенциалимизни амалда йўқ қилиш хусусиятига эга бўлиши мумкин бўлган АҚШнинг Ракетага қарши мудофаа стратегик тизимини кенгайтиришига жавобан бу қуролни яратишимиз шарт эди”, - деди Путин.

Путин ҳозир Россия илк бор энг янги тарихда энг замонавий қурол турларига эга эканлигини таъкидлади. Ҳозирда бундай қурол ҳеч кимда йўқ.

Ракетный комплекс Авангард
Министерство обороны РФ
Ракетный комплекс "Авангард"

“Ўнлаб йиллар давомида биз доим қувувчи ролида бўлишимизга тўғри келди, сиз буни яхши биласиз. Бу атом, ядро қуроллари, сўнгра стратегик авиация, ундан кейин қитъалараро ракета техникаси соҳаларида. Мана энди, янги тарихимизда илк бор Россия энг замонавий қурол турларига эга, улар бугунги кунда мавжуд барча қуроллардан кучи, тезлиги, аниқлиги бўйича бир неча баравар устун, бундай қурол ҳеч кимда йўқ, ҳар ҳолда, ҳозирча йўқ", - деди у.

© Sputnik / Михаил Климентьев
Герберт Ефремов — почетный генеральный директор, почетный генеральный конструктор НПО Машиностроения, советник главы корпорации по науке

Россия етакчиси суҳбат давомида “Авангард” гипертовушли мажмуасини айнан Герберт Ефремов яратганини маълум қилди.

15

Лукашенко 5 ноябрдан президент сифатида тан олинмайди - Европарламент

587
(Янгиланган 17:08 19.09.2020)
Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Европарламент Александр Лукашенкони 5 ноябрдан бошлаб республика раҳбари деб ҳисоблашдан тўхташлари ҳақида баёнот берди.

"Амалдаги аторитар етакчи Александр Лукашенконинг ваколатлари муддати тугаши билан <…>, парлмент уни мамлакат президенти сифатида бошқа тан олмайди", - дейилади резолюцияда.

Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган. Шунингдек, Европарламент Лукашенкога нисбатан эҳтимолий санкцияларни ҳам қўллаб-қувватлаган.

Беларус ТИВ Европарламентнинг ушбу ҳаракатларидан ихлоси қайтганлигини маълум қилди. Идора, шунингдек, ўзини холис ва демократик тузилма сифатида намойиш этадиган ушбу ташкилот "бурнидан нарироққа қарашга" ўзида сиёсий ирода топа олмаганлигини қайд этган.

Республика кенгашида резолюциянинг қабул қилиниши давлатнинг ички ишларига аралашув сифатида баҳоланди. Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ҳам ушбу ҳужжатга "ички аралашув" сифатида баҳо берган эди. Володинга кўра, резолюциянинг қабул қилиниши мамлакатдаги ҳукумат органларини алмаштиришга бўлган уринишдир.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий протестлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 фоиз овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди, дея ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомет, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Расмий маълумотларга, илк кунларда 6,7 мингдан зиёд қўлга олинган. ИИВ хабарига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрланган, жумладан, 120дан ортиқ куч ходимлари ҳам. Беларус ҳукумати маълумотига кўра, уч киши қурбон бўлган.

587