Бишкекдаги боғлардан бири пандемия вақтида жасорат кўрсатган ҳамшира номини оладиган бўлди

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Медиабанкка ўтишГорода мира. Бишкек
Города мира. Бишкек - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари пойтахт жанубидаги янги боғга ташриф буюриб, унга COVID-19 билан касалланганларни даволашда ёрдам берган кўнгилли-ҳамшира номини беришни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Бишкек шаҳри жанубидаги боғга коронавирус эпидемиясига қарши курашишда катта ҳисса қўшган барча шифокорлар ва кўнгиллилар хотираси шарафига Адинай Мирзабекова номини беришни таклиф қилди.

Ангел -врач - Sputnik Ўзбекистон
Тиббий маълумотсиз оддий аёл Бишкекда одамларни ўлимдан қутқармоқда

Давлат раҳбари матбуот хизмати у барпо этилган боғга ташриф буюриб, ҳар бир даврнинг ўз қаҳрамонлари бўлишини таъкидлади. Жээнбековнинг сўзларига кўра, бугунги кун қаҳрамонлар - бу шифокорлардир.

"Замондошлар ўз қаҳрамонлари хотирасини абадийлаштиришга ҳаракат қиладилар. Шунингдек, биз ҳам Адинайнинг хотираси кўп йиллар давомида сақланиб қолишини хоҳлаймиз. Ушбу боғга келган ҳар бир киши бу қизга ва бизнинг қаҳрамон шифокорларимизга ҳурмат бажо келтириши керак. Шифокор бўлишни орзу қилган Адинай касаллик билан курашда кўнгилли бўлиб олд планда ҳаётини қурбон қилди. Мен бундай қизни тарбиялаган ота-онаси олдида бош эгаман", - президент сўзларидан матбуот хизмати иқтибос келтирган.

Янги боғнинг майдони саккиз гектардан ошади. Бу ерда спорт майдончалари, велосипед йўлаклари, 300 ўринли амфитеатр ва тез ёрдам пункти мавжуд. Барча ишлар якунига етди, яқин кунларда боғ фойдаланишга топширилади, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

21-ёшли Адинай Мирзабекова пойтахтдаги вақтинчалик касалхоналарнинг бирида кўнгилли ҳамшира бўлиб ишлаган. У 13 июл куни вафот этди. Ўлим сабаблари тўлалигича ўрганилмади, аммо Соғлиқни сақлаш вазирлиги дастлабки сабаб сифатида икки томонлама пневмонияни маълум қилди. Президент қизни вафотидан кейин "Эрдик" медали билан тақдирлади.

Янгиликлар лентаси
0