Города мира. Шанхай

"Ўз айбини ҳис қилармикан?" Хитой Помпеони "телбаларча ёлғон"да айблади

339
Хитой ТИВ вакили Чжао Лицзянь АҚШ давлат котиби Майк Помпеони "сиёсий вирус"ни, ёлғонни тарқатишда ва далилларни бузиб кўрсатишда айблади

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. ХҲР ТИВ вакили Чжао Лицзянь АҚШ давлат котиби Майк Помпеони "сиёсий вирус"ни, ёлғонни тарқатишда ва далилларни бузиб кўрсатишда айблади, деб хабар беради РИА Новости.

Аввалроқ, америкалик дипломат ўзининг Чехия Республикасига ташрифи чоғида, Хитой ҳамма жойда бизнесни назорат қилишга интилаётгани ва демократияга Россиядан кўра янада кўпроқ таҳдид солаётганини айтди.

"Совуқ уруш ғоялари ва ўзининг шахсий манфаатларини ҳисобга олиб, Помпео Хитой Коммунистик партиясини, шунингдек, ХҲРнинг ички ва ташқи сиёсатини қайта-қайта асоссиз равишда танқид қилмоқда. Хитой бу борада бир неча бор ўзининг қатъий позициясини билдирган", - деди Чжао Лицзянь.

Дипломатнинг сўзларига кўра, Помпео қаерга бормасин, ўзи билан "сиёсий вирус" ва "дезинформация"ни олиб юриб, тарқатади. Помпео ва унга ўхшаганлар "халқаро ҳамжамиятни аксил-хитой ва аксил-коммунизм аравасига боғлаб қўйишга" уринмоқдалар, аммо бундай уринишлар муваффақият қозонмайди, деди Лицзянь.

""Фурсатдан фойдаланиб, ОАВдан шу нарсани сўрамоқчи эдим, жаноб Помпеодан қизиқиб кўрингизлар, у кун ора ёлғонни такрорлаб, далилларни рад этиб ёки бузиб кўрсатганида айбдорлик ҳиссини туймасмикин?", - деди дипломат.

339

Сиртқи кредит? Тихановская Европа иттифоқидан ёрдам пакети хусусида келишувга эришди

20
(Янгиланган 14:14 22.09.2020)
Тихановская душанба куни Брюсселда бўлиб, ЕИ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари, шу жумладан Европарламент аъзолари билан учрашувлар ўтказган эди.

ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Беларус президенти лавозимига собиқ номзод Светлана Тихановская Брюсселда республикада юз берадиган "демократик ўзгаришлардан сўнг" Евроиттифоқ томонидан ёрдам пакети хусусида келишувга эришди, деб хабар қилди сешанба куни Тихановская матбуот-хизмати.

Тихановская душанба куни Брюсселда бўлиб, ЕИ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари, шу жумладан Европарламент аъзолари билан учрашувлар ўтказган эди.

"Светлана Тихановская Брюсселга ташрифини якунлади, у ерда Евроиттифоқ ТИВ раҳбарлари, шунингдек, ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел, Европарламент президенти Давид Сассоли билан учрашди, евродепутатлар олдида чиқиш қилди... Шунингдек, Светлана Тихановская Беларусга демократик ўзгаришлардан кейин ёрдам пакети кўрсатилиши хусусида келишувга эришди", - дейилади Тихановская матбуот-хизмати Telegram-каналида.

Ўтган ҳафтада Беларус мувофиқлаштириш кенгаши президиуми аъзоси Павел Латушко муҳолифат Евроиттифоқдан республикада ҳукумат ўзгариши ва у демократизация йўлига турганида 4 миллиард доллар олишга умид қилаётгани ҳақида маълум қилган эди.

Сал аввал республикада бўлиб ўтган президент сайловлари якунларидан норози бўлган Беларус муҳолифат вакиллари ҳукумат транзити бўйича мувофиқлаштириш кенгашини тузган эдилар. Улар Тихановскаяни сайланган етакчи сифатида тан олишмоқда ва мамлакатда янги сайловлар ўтказилишини талаб қилишмоқда. Беларус Бош прокуратураси МК ташкил этилиши муносабати билан ҳукуматни босиб олишга даъват моддаси бўйича жиноий иш қўзғади. Айни вақтга келиб МК президиумининг етти аъзосидан беш нафари ҳибсга олинган ёки чет элда бўлиб турибди. Муфовиқлаштириш кенгаши ташаббускори бўлган Тихановская, сайловлардан сўнг хавфсизлик мақсадида Литвага чиқиб кетган.

Беларусда оммавий норозилик акциялари 9 августдан кейин, бўлиб ўтган президент сайловларида амалдаги етакчи Александр Лукашенко ғолиб чиққанидан сўнг бошланган эди. МСК маълумотларига кўра Лукашенко 80,1 % овоз олган. Биринчи кунларда акциялар куч тузилмалари томонидан бостирилди, норозичиларга нисбатан кўз ёш келтирувчи газ, шовқин гранаталари, водометлар, резинали ўқлар қўлланилди. Расмий маълумотларга кўра, биринчи кунларда 6,7 минг киши қўлга олинган. Республика ИИВ маълумотларига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб инсонлар жабрланган, шу жумладан, 130 нафар ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳам. Сайловлар якунлангач бир ой давмида акциялар ҳам иш ҳам дам олиш кунлари ўтказилди. Лукашенконинг тарафдорлари ҳам уни қўллаб-қувватлаб тадбирлар ўтказиб келмоқдалар.

20
Изображение нового коронавируса атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV

Коронавирусга иммунитет ҳосил қилувчи касаллик айтилди

182
Олимнинг сўзларига кўра, агар унинг тахмини тасдиқланса, инсонлар денге безгагига қарши эмланиб, коронавирусга муайян иммунитет олишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Денге безгаги касаллигини бошдан кечирганларда COVID-19 га иммунитет ҳосил бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги Дьюк Университети профессори Мигель Николелиснинг ҳали эълон қилинмаган тадқиқотига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Америкалик олим сўнгги йилларда денге безгаги авж олиши қайд этилган жойларда коронавирус секинлик билан тарқалишини аниқлаган.

Таъкидланишича, бу кашфиёт денге флавивируси ва SARS-CoV-2 серотиплари ўртасидаги иммунологик ўзаро реактив имкониятини билдириши мумкин.

Николелиснинг сўзларига кўра, агар унинг тахмини тасдиқланса, инсонлар денге безгагига қарши эмланиб, коронавирусга муайян иммунитетга эга бўлишлари мумкин.

182