Новый пистолет Полоз для МВД и Росгвардии

Россияда “опер”лар учун мини тўппонча ихтиро қилинди - видео

476
(Янгиланган 18:05 14.08.2020)
“Ростех” томонидан Ички ишлар вазирлиги ва Росгвардия ходимлари учун ихчам “Полоз” тўппончаси ихтиро қилинди.

ОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. “Ростех” ИИВ ва Росгвардия ходимлари учун ихчам “Полоз” тўппончасини ихтиро қилди.

"Полоз" 50 метргача масофада отиш учун мўлжалланган. Қуролни минус 50 дан плюс 50 даражагача бўлган ҳароратда қўлласа бўлади.

Магазин сиғими – 15-18 дона 9х19 миллиметрли ўқ.

Янги тўппонча оддий армия моделига қараганда кичикроқ ва енгилроқ бўлиб, уни яширин олиб юришга мўлжалланган.

Ростех бош директори Альберт Баков сўзларига кўра, янги қурол фойдаланиш учун қулай, ишончли ва оддий, бу тезкор хизмат ходимлари учун жуда муҳим.

Тўппонча кенг жамоатчиликка "Армия-2020" халқаро ҳарбий-техник форумида намойиш этилади.

476
Скелет древного животного

Ер тарихидаги энг даҳшатли фалокат тафсилотлари маълум бўлди

818
(Янгиланган 14:43 22.10.2020)
Германия олимлари илк марта Ерда 252 миллион йил олдин содир бўлган глобал фалокат тафсилотларини тасвирлаб беришди.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Германиядаги Океан тадқиқотлари маркази ва Гельгольц номидаги Геология фанларини ўрганиш маркази олимлари илк марта Ерда 252 миллион йил олдин содир бўлган глобал фалокат тафсилотларини тасвирлаб беришди. Бу ҳақда РИА Новости EurekaAlert’га асосан хабар қилди.

Ердаги фалокат натижасида денгиз ҳайвонларининг 95 фоизи ва қуруқликдаги ҳайвонларнинг 75 фоизи қирилиб кетган эди. Бунга ҳозирги Сибир ҳудудида Перм ва Триас даврлари чегарасида вулқон фаол ҳаракати сабаб бўлган деб тахмин қилинади, аммо бунга аниқ далиллар йўқ эди.

Тадқиқотда немис олимлари 252 миллион йил олдин Тетис океанининг шелф денгизлари тубидаги қазилма брахиоподларнинг қобиғидан фойдаландилар. Қобиқдаги бор элементининг изотопларини ўлчаш орқали улар турларнинг оммавий қирилиб кетишидан олдин ва кейин денгиз сувининг pH кўрсаткичларининг ўзгаришини аниқлашга муваффақ бўлишди. pH даражасига атмосферадаги карбонат ангидрид миқдори таъсир қилганлиги сабабли, ушбу маълумотни ҳам қайта тикланди.

Маълум бўлишича, магманинг кўламдор оқими жуда кўп миқдорда парник газини чиқарди. Унинг атмосферада тўпланиши бир неча минг йилларга чўзилиб, океаннинг кучли исиши ва кислоталилигини келтириб чиқарди. Бу денгиз калсификация қилувчи организмларнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келди.

Парник эффекти қуруқликдаги ҳарорат ва кимёвий об-ҳавонинг ошишига олиб келди. Кўп миқдордаги озуқа моддалари океанга тушди, уларни ортиқча уруғлантирди ва кислородсиз ўлик зоналар ҳудуди кенгайди. Бир вақтнинг ўзида бир нечта омилларнинг таъсири ҳайвонларнинг турли гуруҳларини йўқ қилди.

Гидрат метаннинг эриши - фалокатнинг яна бир сабаби сифатида эҳтимолдан йироқ эди.

Тадқиқот гуруҳи раҳбари Хана Юрикова тушунтиришича, қадимги вулқон отилишини антропоген углерод чиқиши билан таққослаш керак эмас: барча қазиб олинадиган ёқилғилар ёқилиши атмосферада CO2нинг Перм ва Триас даврлари чегарасида бўлгани каби кўпайишига олиб келмайди.

"Шу билан бирга, ҳозирги кунда парник газининг тўпланиш суръати Ер тарихидаги энг катта биологик фалокат пайтида кузатилган кўрсаткичдан 14 баравар юқори эканлиги хавотирга сабаб бўлмоқда", - деб қўшимча қилди олим.

818
Истребитель F-16. Архивное фото

АҚШ ҳисобдан чиқарилган икки дона F-16 қирувчисини Болгарияга совға қилади

287
АҚШ администрацияси Болгария қуролли кучларига ҳисобдан чиқарилган икки дона F-16 қирувчисини беғараз тақдим этишни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. АҚШ администрацияси Болгария қуролли кучларига ҳисобдан чиқарилган икки дона F-16 қирувчисини беғараз тақдим этишни режалаштирмоқда. РИА Новости хабарига асосан.

АҚШ дипмиссияси давлат котибининг сиёсий ва ҳарбий масалалар бўйича ёрдамчиси Кларк Купер чоршанба куни Болгария ҳаво кучларининг иккита базасига ташриф буюрган.

Ҳисобдан чиқарилган самолётларни Болгарияга кўчириш бу ташаббус АҚШ Конгрессида тасдиқлангандан сўнг амалга оширилади. Америкалик ҳарбийлари режаларига кўра, болгариялик ҳамкасблар хайрия қиладиган самолётдан ўқув машқларда ўрганиш ва техника билан умумий танишиш сифатида фойдаланади.

Болгария АҚШ билан қиймати 1,26 миллиард долларлик саккиз дона F-16 Block 70  қирувчисини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. Сентябр ойида София қўшимча равишда яна саккиз дона F-16 қирувчисини сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилган эди.

287

Қашқадарёда ишчилар нимадан норози бўлгани аниқланди

0
Бир неча кун олдин можаро уюштирган Uzbekistan GTL компанияси ишчилари аслида узоқ вахта тартиби ҳамда сифатсиз овқатдан норози бўлишган.

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Энергетика вазири, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Қашқадарё вилояти ҳокими, “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари Қашқадарё вилоятида жойлашган GTL компанияси ишчилари билан учрашиб уларнинг талабларини тинглашди.

Эслатиб ўтамиз, 21 октябр куни ушбу компания ишчилари томонидан можаро содир этилган, норозилик белгиси сифатида офисларининг ойналини синдириб, компания мулкига зарар етказишган эди.

Ишчилар билан бўлиб ўтган учрашувда маълум бўлишича, улар биринчи навбатда карантин шароитида 40-45 кун объектдан чиқмай ишлаш тартиби ўрнатилганидан норози бўлишган.

Иккинчидан, ишчилар ошхонадаги узун навбат ва овқат сифатидан ҳам норози бўлишган.

Ижтимоий тармоқларда айтиб ўтилган ойлик маошларигтгш ўз вақтида тўлаш муаммоси – ўз тасдиғини топмади. Ишчилар маошлар ўз вақтида тўланаётганини тасдиқлашди.

Ишчилар “ENTER Engineering” компанияси раҳбарияти, вилоят ҳокимияти ва бошқа ташкилотлар вакилларига миннатдорлик билдиришди.

 – Бу учрашув туфайли биз илк бор илгари ҳеч кўрмаган лойиҳа ва компания касаба уюшмаси раҳбарлари билан юзма-юз учрашдик, - деб қайд этишди оддий ишчилар.

Учрашув якунида Қашқадарё вилояти ҳокими санитария ва эпидемиология чораларига риоя қилган ҳамда ва ПЦР таҳлилини ўз вақтида топширган - қатъий карантин чораларининг бекор қилиниши маъқулланди.

Шунингдек, корхонада йиғилиб қолган норозиликларни ўрганиш ва ҳал этиш учун махсус ишчи гуруҳлар тузилиб, уларнинг таркибига ҳокимият ва бошқарувчи компания, энергетика вазирлиги, вазирлиги ва Ўзбекнефтгаз вакиллари киритишга келишиб олинди.

0