Вячеслав Кулагин

Жаҳон нефт бозорида вазият қандай?

243
Россия Фанлар академияси Энергетика тадқиқотлари институти, дунё ва Россиянинг энергетика мажмуаси тадқиқотлари бўлими бошлиғи Вячеслав Кулагиннинг таъкидлашича, дунёда "қора олтин"га талаб аста-секин тикланмоқда.

Яқинда ОПЕК ва Халқаро энергетика агентлиги нефт бозорининг ойлик шарҳларини чоп этишди. Август ойи бошларида Brent нави нефтининг бир баррели нархи 46 долларни ташкил этиб, март ойидаги нархларнинг пасайишини қоплади, аммо кейин ОПЕК+ доирасида ишлаб чиқаришнинг ўсиши бозорда мувозанатни ўзгартириши мумкинлиги сабабли яна тушди.

Кулагиннинг таъкидлашича, ҳозирги вазият 2020 йил бошига нисбатан барқарорроқ - буни олдиндан таҳмин қилса бўлар эди, чунки ёзга келиб кўп мамлакатларда коронавирус эпидемияси туфайли иқтисодий фаолиятга қўйилган чекловлар бекор қилина бошлади.

"Бу йил талаб ўртача ҳисобда кунига 90 миллион баррелдан бироз ошиши кутилмоқда. Бу ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада пасайиш - тахминан 8-9%га", - дея тахмин қилади мутахассис.

ОПЕК+ рақамлари ҳам бозорда хавотир уйғотмоқда: давлатларнинг ҳаммаси ҳам нефт қазиб олишни қисқартириш бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ бажара олмади.

Аммо шу билан бирга, ижобий жиҳат ҳам бор - пандемия бошланганидан бери биринчи марта "қора олтин"га глобал талаб таклифдан ошди. Буни тижорат заҳиралари бўйича бирламчи статистика тасдиқлайди.

"Агар биринчи ярим йилликда (йил бошида-таҳр.) улар кунига ўртача 1,5-2 миллион баррелга ўсган бўлса, эндиликда биз АҚШда баъзи жойларда пасайишини, баъзида эса кўтарилишини кузатяпмиз, умуман олганда эса, динамика пасаяётганини кўрсатмоқда ва бу талаб таклифдан юқори эканлигини англатади", - дейди Кулагин.

У шунингдек, келгуси ҳафта бўлиб ўтадиган ОПЕК+ мониторинг қўмитасининг йиғилишидан баландпарвоз натижалар кутиш керак эмаслигини таъкидлайди: "Катта эҳтимоллик билан, жорий тасвир янги чекловлар ва мажбуриятларсиз қайд этилинади".

Батафсилроқ маълумот Sputnik подкастида.

Вячеслав Кулагин рассказал о развитии ситуации на нефтяном рынке
243
Не дали взять живым или мертвым: Атамбаев сделал заявление

Изолятор ўзгарди: Атамбаев очлик эълон қилди

153
(Янгиланган 17:24 26.10.2020)
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев МХДҚ изоляторидан пойтахтдаги 1-тергов изоляторига олиб ўтилгани сабабли очлик эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ҳибсхонасидан пойтахтдаги 1-тергов изоляторига кўчирилиши муносабати билан очлик эълон қилди. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесарев РИА Новостига маълум қилди.

"У СИЗО-1га ўтказилди. Шу муносабат билан у очлик эълон қилди", - деди адвокат.

МХДҚ СИЗО - Қирғизистон махсус хизматлари биносидаги тергов изолятори ҳисобланди. Одатда коррупцияда гумон қилган юқори лавозимли мансабдор шахслар, жамоат ва миллий хавфсизликка таҳдид солувчи шахслар, Давлат қўмитаси ходимлари томонидан ушланган - террорчилар, экстремистлар, чет эллик ёлланма жиноятчилар жойлаштирилади.

СИЗО-1 - Бишкек марказидаги тергов ҳибсхонаси бўлиб, у ерда пойтахт ва Чуй вилоятида жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахслар сақланади.

6 октябрга ўтар кечаси тартибсизликлар шароитида собиқ президент тарафдорлари томонидан Миллий хавфсизлик идораси қамоқхонасидан озод қилинганди. Бироқ, 10 октябрь куни у яна махсус хизмат ходимлари томонидан қўлга олинди.

153

Жапаров Қирғизистон президенти сайловларида номзодини илгари суради

75
Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров сайловларда иштирок этиш учун декабрь ойида президент ваколатларини зиммасидан соқит қилмоқчи.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Садир Жапаров давлат раҳбари лавозимига ўз номзодини илгари суришини маълум қилди.

Жапаровнинг сўзларига кўра, бунинг учун у декабрда истеъфога чиқишни режалаштирмоқда.

“Мен бошқалар қатори сайловларда иштирок этаман. Агар ғалаба қозонсам президент бўламан, бўлмаса барча каби оддий фуқаро бўламан”, - деди Жапаров. Унинг сўзларидан Sputnik Қирғизистон иқтибос келтирган.

Қирғизистонда муддатидан аввалги президент сайловлари 2021 йил 10 январь куни бўлиб ўтади. Мамлакат Конституциясига биноан президент в.б. ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга эмас.

Аввалроқ Жапаров агар қонунчиликка тегишли ўзгартириш киритилса, президент сайловларида иштирок этишга тайёрлигини маълум қилган эди.

75

Спутник V вакцинаси 85 % одамларда енгил қабул қилинмоқда - Гинцбург

25
(Янгиланган 18:16 26.10.2020)
Спутник V - вакцинасини тахминан 15% одамларда тана ҳарорати ошиши, бош оғриғи ва мушакллар оғриши қайд этилган. Қолганларда - ҳеч қандай салбий таъсир сезилгани йўқ.

ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. "Спутник V" вакцинаси 85 % одамлар томонидан ҳеч қандай салбий таъсирсиз қабул қилинмоқда, деди Гамалея номидаги НИЦЭМ директори Александр Гинцбург "Россия 24" телеканали эфирида. 

"Вакцинация қилинаётган кишиларнинг тахминан 15%ида вакцинанинг қўшимча салбий таъсири сезилмоқда. Қолган 85% - одамлар томонидан ҳеч қандай салбий таъсирсиз ва қўшимча ноқулайликларсиз қабул қилинмоқда", - деди Гинцбург.

"Спутник V" вакцинасининг салбий таъсири сифатида тана ҳарорати 38 градусга ошиши, бош оғриғи, мушаклар оғриши, укол қилинган жойининг қизариши кузатилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, "Спутник V" - коронавирусга қарши дунёда биринчи яратилган вакцина бўлиб, у 11 август куни Россия соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтган эди. Вакцина одам аденовируси асосида яратилган бўлиб, икки босқичда инсон танасига киритилади. Вакцина яратувчилари уни коронавирусга қарши 100% самарали деб таърифлашмоқда. Вакцина болалар ва 65 ёшдан катталар, шунингдек аллергияси бор, сурункали касаллиги бор кишиларга тавсия этилмайди. 

25