Танки Т-14 Армата

“Армата” танкининг ўзига хос хусусияти National Interest нашрини ҳайратда қолдирди

569
Россиянинг Т-14 “Армата” танкининг пилотсиз версияси яратувчилари масофадан бошқариладиган ҳар қандай машинага хос бўлган муаммони ҳал қилишга муваффақ бўлишди.

ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Россиянинг Т-14 “Армата” танкининг пилотсиз версияси яратувчилари масофадан бошқариладиган ҳар қандай машинага хос бўлган муаммони ҳал қилишга муваффақ бўлишди. Бу фикрни National Interest нашридаги мақола учун америкалик публицист Питер Сучиу билдирди.

Аввалроқ Россиянинг энг сўнги Т-14 "Армата" танки пилотсиз режимда синовлари бўлиб ўтгани маълум бўлди.

Публицист фикрича, техникани "вазият бўйича огоҳлик тизими" билан жиҳозланиши масофадан бошқариладиган машиналарга тааллуқли энг муҳим масала. Т-14 яратувчилари бу масалага танкнинг бутун корпуси бўйлаб кенг бурчакли видеокамераларни жойлаштириш орқали жавоб беришди. Улар 360 даражада ёритиб беришни таъминлайди ва экипажни вазият ҳақида маълумот билан таъминлайди.

Танкнинг яна бир инновацион хусусияти деб публицист пилотсиз минорани атади. У ўз ичига масофадан бошқариладиган, 125мм 2А82-1М тўла автоматлаштирилган юклаш тизимига эга силлиқ стволлик тўпни олади.

Мутахассис Т-14нинг соатига 90 километр тезликда ҳаракатланишига эътибор қаратди. Унинг таҳминига кўра, бу Американинг M-1 Abrams танкига қараганда уни кўпроқ ҳаракатчан қилади.

Таъкидланишича, Россиянинг янги танки разведка амалиётларини олиб бориши, ўзиюрар артиллерия қурилмалари, “ер сирти-ҳаво” ракета тизимлари ва ҳатто Т-90 танкларини нишонларни белгилаш ва ўққа тутиш жараёнида қатнашиши мумкин.

Т-14 урушдан кейинги учинчи авлоддаги дунёдаги ягона танкдир, у душман билан тўғридан-тўғри алоқада яқин жанг қилиш, бошпаналарда ва очиқ жойларда жойлашган мотоўқчи бўлинмалари, истеҳкомлар ва душман тирик кучларининг ҳужумини қўллаб-қувватлашга мўлжалланган.

 

569

Россия яна бир давлат билан авиа-қатновларни тиклади

341
23 ноябрдан бошлаб Венесуэла Россия билан авиа қатновларни қайта тиклайди – деб хабар қилди Венесуэла фуқаролик авиацияси хизмати.

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. 23 ноябрь куни Венесуэла Россия билан авиа қатновларни қайта тиклайди, деб хабар қилди Лотин Америкаси давлатининг фуқаролик авиацияси хизмати.

"Фуқаро авиацияси хизмати ... 23 ноябрдан бошлаб Россия ва Боливиядан тижорат рейслари очилиши тўғрисида хабар беради", - дейилган хабарда.

Ушбу 2та йўналиш Мексика, Доминикан Республикаси, Эрон, Туркия ва Панамага очиладиган рейсларга қўшилади.

Бир неча кун олдин Венесуэла президенти Николас Мадуро яқинда Венесуэла ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри рейслар очилишини эълон қилганди.

Венесуэладаги Conviasa авиакомпаниясининг веб-сайтида Москва йўналиши чипталарни сотувга қўйилди.

341

Билл Гейтс янги пандемия хавфи ҳақида огоҳлантирди

228
Microsoft асосчиси Билл Гейтс дунё янги пандемияга дуч келиши мумкин деб айтди. Microsoft асосчиси таъкидлашича, кейинги сафар одамлар вирусларга қарши туришга яхшироқ тайёргарлик кўрган бўлади.

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Microsoft асосчиси Билл Гейтс дунё янги пандемияга дуч келиши мумкин деб айтди. РИА Новости хабарига асосан.

© Sputnik / Константин Михальчевский

Актриса Рашида Жонс ва АҚШ бош инфекционисти Энтони Фаучи иштирокидаги подкастда миллиардерга “ҳақиқатан ҳам дунё янги эпидемияни кутмоқдами?” деган савол берилди.

"Ҳа. Агар у йигирма йилдан сўнг юз берса, омадимиз келган бўлади", - деб жавоб берди у.

Гейтснинг таъкидлашича, муайян шароитларда бу аввалроқ - уч йил ичида юз бериши мумкин.

Шу билан бирга, Microsoft асосчиси таъкидлашича, кейинги сафар одамлар вирусларга қарши туришга яхшироқ тайёргарлик кўрган бўлади. Унинг сўзларига кўра, бу вақтга келиб инсоният карантинга кириш алгоритмларини ишлаб чиққан бўлади. Гейтс шунингдек, потенциал инфекцияни ташувчиларни тестдан ўтказиш тизимиларининг яхшиланишига умид билдирди.

Аввалроқ, Гейтс қишда COVID-19 билан вазият ёмонлашишини тахмин қилганди. У совуқ мавсумда одамлар уйда кўпроқ вақт ўтказишини, эҳтиёт чораларини кўришдан чарчаганини ва вирус фаолроқ тарқалишини таъкидлади. Унинг фикрига кўра, вакциналар ишлаб чиқариш кўпайганидан сўнг вазият яхшиланади.

3-тўлқин

БССТ махсус вакили Девид Набарро коронавируснинг учинчи тўлқини хавфи ҳақида огоҳлантирганди, унинг фикрига қараганда, Европа келаси йил бошида унга дуч келиши мумкин.

Европа давлатлари иккинчи тўлқиннинг олдини ололмади, гарчи улар биринчисини жиловлашга муваффақ бўлганди.

“Агар улар ҳозирда зарур инфратузилмани қурмасалар, келгуси йил бошида учинчи тўлқин бўлади", - деган сўзларини келтирган Badener Tagblatt.

228
Теглар:
карантин, Билл, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Милиция

Хоразмда аёл кишини ечинтириб, видеога олганларнинг шахси аниқланди

878
Хоразм шевасида сўзлаётган бир гуруҳ аёллар томонидан бошқа бир аёл кишини қизлик иффати йўқлигини рўкач қилиб ечинтириб уяли телефони орқали олган видеотасвир тарқалди.

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Хоразмда аёл кишини ечинтириб, видеога олганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар қилди вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Хабарда айтилишича, 22 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Хоразм шевасида сўзлаётган бир гуруҳ аёллар томонидан бошқа бир аёл кишини қизлик иффати йўқлигини рўкач қилиб ечинтириб уяли телефони орқали олган видеотасвир тарқалди.

Ушбу видеолавҳадаги ҳолат қачон, қаерда содир бўлганлиги ва жараён иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритиш мақсадида Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилди.

Олиб борилган суруштирув жараёнида мазкур ҳолат жорий йил 7 октябрь куни Урганч шаҳрида содир бўлганлиги маълум бўлди.

Жараён иштирокчиларининг шахси тўлиқ аниқланган бўлиб, тергов манфаатлари ва жабрланувчининг шахсий ҳаёт дахлсизлигини таъминлаш мақсадида иштирокчиларнинг исм-шарифлари ошкор этилмайди.

Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

878