Банкноты долларов США различного достоинства

АҚШ айбловлари Берлинни доллардан воз кечишга мажбур қилмоқда

630
Россиянинг "Шимолий оқим-2" газ қувури лойиҳасида иштирок этаётган немис компанияларини жазолаш бўйича АҚШнинг доимий таҳдидлари туфайли, Германия матбуоти ўз вазирлар маҳкамасига тобора радикал талаблар қўйишни бошлади.

ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Россиянинг "Шимолий оқим-2" газ қувури лойиҳасида иштирок этаётган немис компанияларини жазолаш бўйича АҚШнинг доимий таҳдидлари туфайли, Германия матбуоти ўз вазирлар маҳкамасига тобора радикал талаблар қўйишни бошлади.

Иш савдо тўлалигича еврога ўтказилиши талабларигача борди.

Argumenti.ru Германиянинг Der Spiegel журналининг нашрига асосланиб хабар беришича, Европа бошқа энди бошини қумга яширолмайди, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар қатъий қарши чоралар устида ишлашлари, ўзларини ҳимоя қилишлари шарт.

Россия газини сотиб олиш билан Германия Россияни молиялаштиришига оид Вашингтоннинг Берлинга барча даъволари Германияда шунчаки кулгили деб номланмоқда. Гап шундаки, Германия томони "Газпром"дан 9 миллиард долларлик газни сотиб олган бир пайтда, АҚШнинг ўзи Россиянинг 7 миллиард долларлик хом нефтини сотиб олган. Бундан ташқари, Европа Иттифоқидагилар совуқ ҳаво пайтида америкаликлар ҳатто русларга Ямалдан Бостонга етказиб берилган суюлтирилган газ учун миннатдор бўлишганини ҳамон яхши эслашади.

Бироқ, ҳатто бу оддий далиллар ҳам Германиянинг бутун бошли портлари ва шаҳарлари иқтисодиётини яксон қилиш билан таҳдид қилаётган Америка етакчиси Дональд Трамп ва унинг маъмурияти позициясига ҳеч қандай таъсир кўрсатолмаяпти. Der Spiegel ёзишича, бунинг устига, "агар АҚШнинг Европадаги экстерриториал санкцияларига риоя қилинса, бу Европа қонунларини бузиш бўлади. Шу тариқа, Мукран порти ва 120 га яқин Европа корхоналари раҳбарлари олдида мушкул танлов турибди: АҚШ санкцияларига дуч келиш ёки Европа қонунчилигини бузиш".

Агар илгарилари Германиянинг барча таклифлари Жаҳон Савдо Ташкилотида (ЖСТ) ёки халқаро судларда юридик тортишувлар билан чегараланиб қолган бўлса, энди эса янада радикал таклифлар билдирила бошланди. Der Spiegel энди нафақат Американинг суюлтирилган газига божхона тўловларини оширишни, балки Америка қуролларига миллиардлаб доллар сарфлашни тўхтатишни ҳам таклиф қилмоқда. Хусусан, Ф-18 қирувчилари учун. Ва ҳатто Германия компанияларига таҳдид солаётган АҚШнинг барча сиёсатчиларининг Европа Иттифоқига киришини тақиқлашни ҳам.

Бундан ташқари, Вашингтоннинг санкцияларига муносиб жавоб қайтариш мақсадида, немис таҳлилчилари "еврони доллар билан бир қаторда ҳақиқий глобал валютага айлантиришни таклиф қилишмоқда. Бунинг учун келажакда Европа компаниялари савдони айнан еврода амалга оширишлари керак бўлади".

Sputnik радиоси илгари хабар беришича, "Сбербанк" бошқарув раиси Герман Греф Россия иқтисодиёти коронавируснинг оқибатлари билан Европа ва Америкадан яхшироқ кураша олишини айтди.

630
Меган Маркл

"Бу ҳақда гаплашиш муҳим": Меган Маркл боласини йўқотгани ҳақида сўзлади

147
Меган Марклнинг сўзларига кўра, кулфат ва оғриқ билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиш муҳим аҳамиятга эга, чунки бу ўша қайғу юкини енгиллаштиришга ва суянч топишга ёрдам беради

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Британия шаҳзодасиГаррининг турмуш ўртоғи Меган Маркл яқинда боласидан жудо бўлди, у бу ҳақда The New York Timesдаги колонкада маълум қилган.

Маълум бўлишича, бу июль ойида юз берган, аммо герцогиня Сассекскаянинг ҳомиладорлиги ўша вақтда кенг жамоатчиликка маълум қилинмаган эди.

"Ўғлимни каравот остидан олиб чиқиш олдидан сочларимни "хвост" қилиб йиғдим. Унинг таглигини алмаштириб, кескин титроқни ҳис қилдим. Мен у билан полга ётиб, иккимизни ҳам тинчлантириш учун алла айта бошладим, аммо куйнинг оҳанги ич-ичимдан сезаётган ҳавотирли туйғуга сира мос эмасди. Биринчи фарзандимни бағримга маҳкам қучган вақтимда, иккинчисини йўқотаётганимни англадим. Орадан бир неча соат ўтгач, касалхона койкасида турмуш ўртоғимнинг қўлидан ушлаганча ётардим. Мен унинг ёпишқоқ кафтини сезардим, кўз ёшларимиз ёмғиридан нам бўлиб кетган бармоқлари бўғинларидан бўса олдим",  деб ёзади Меган.

Унинг сўзларига кўра, кулфат ва оғриқ билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиш муҳим аҳамиятга эга, чунки бу ўша қайғу юкини енгиллаштиришга ва суянч топишга ёрдам беради

"Хонадаги юз аёлдан 10-20 нафари боласидан ҳали у туғилмай жудо бўлган. Аммо, ушбу оғриқнинг лол қолдирувчи умумийлигига қарамасдан, у ҳақда гапириш (мутлақо асоссиз) уятга қоришиб кетган табулигича қолмоқда, фарзандини йўқотган аёл бу мушкулотни танҳо енгишга ҳукм қилинмоқда", - дея хотима қилган у.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг май ойида британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл ва ниҳоят янги туғилган фарзандларини кўрсатишган эди.

Меган Марклнинг ўғли - Арчи Маунтбеттен-Виндзор тахт ворислари линиясида еттинчи ўринни эгаллади, у қиролича Елизавета иккинчининг саккизинчи эварасидир.

147
Американский эсминец Джон Маккейн

Британия газетаси АҚШ кемаси туфайли “жаҳон уруши хавфи” ҳақида хабар қилди

389
(Янгиланган 18:48 25.11.2020)
Россия қирғоқлари яқинида Америка ҳарбий кемаларининг ҳаракатлари жаҳон урушигача бўлган хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин - Daily Express.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Россия қирғоқлари яқинида Америка ҳарбий кемаларининг ҳаракатлари жаҳон урушигача бўлган хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайди Daily Express журналисти Пол Уитерс. РИА Новости хабарига асосан.

Мақола муаллифининг сўзларига кўра, сўнгги кунларда АҚШ денгиз кучлари билан боғлиқ иккита муҳим воқеа юз берди: хусусан, 23 ноябрь куни “Donald Cook” ҳарбий кемаси НАТОнинг ҳарбий операцияси доирасида – “денгизда хавфсизликни таъминлаш" мақсадида Қора денгизга келди. Куни кеча эса "John McCain" кемаси Буюк Пётр кўрфазидаги Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтди.

"Учинчи жаҳон уруши хавфи Россия ҳарбий кемаси Америка ҳарбий кемасини ҳайдаб юборгандан сўнг яна авж олди, бу эса Москванинг ишонтиришича, кема Буюк Пётр кўрфазидаги Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтди", - дейилади мақолада.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Тинч океан флотининг "Адмирал Виноградов" катта кемаси Буюк Пётр кўрфазида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг "John McCain" эсминеци томонидан Россия Федерацияси давлат чегарасини бузганлик ҳолатини қайд этди.

Россия ҳарбийлари АҚШ кемасини ҳайдаш учун таран маневридан фойдаланишлари мумкинлиги айтилди. Шундан сўнг "John McCain" кемаси нейтрал сувга қайтиб кетди.

389
Работа автосалонов в Омске

Тошкентда “автошина олиб келишни” ваъда қилган фирибгарга жиноят иши очилди

92
Автомобиль шиналарини олиб келишни ваъда қилиб, ваъдасида турмаган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Тошкентда автомобил шиналарини олиб келишни ваъда қилган фирибгарга жиноят иши очилди, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 27 ёшли Асрол К. мурожаат қилиб, 2019 йилнинг ноябрь ойида унга Польшадан автомобиль шиналарини олиб келишини ваъда қилган ва “хизмати” учун 40.000 АҚШ доллари олган 46 ёшли Алишер Ш.га нисбатан чора кўришни сўради.

Алишер Ш. ваъдасига хилоф тарзда пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168 моддаси 4 қисми (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

92