Россия ИИВ Навальний заҳарланишини тасдиқловчи бирорта далил топмади

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишАлексей Навальный
Алексей Навальный - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Навальний Омск шифохонасига ётқизилганидан сўнг шифокорлар 2 кун ичида унинг қон ва сийдигида 59та анализ ўтказишиб ҳеч қандай заҳар ёки заҳар изларини топишмаган эди.

ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. Россиянинг Сибир федерал округи бўйича Транспорт полицияси томонидан мухолифатчи Алексей Навальнийнинг эҳтимолий заҳарланиши бўйича ўтказилган текширувда заҳарланиш ёки кучли таъсир қилувчи наркотиклар изини топмади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Текширув давомида Навальний яшаган меҳмонхона номери, у ҳаракатланган йўналишлар синчиклаб кўздан кечирилди, видеокамера ёзувлари ўрганилди. Шунингдек заҳарланиш исботи бўлиши мумкин бўлган 100дан ортиқ предметлар текшириш учун олинди”, - дейилган хабарда.

Шу билан бир вақтда айни дамда 20дан ортиқ суд-тиббий, биологик, физика-кимёвий ва криминалистик текширувлар ўтказилмоқда ва айни дамда уларнинг натижаси ҳам салбий.

Навальний Омск шифохонасига ётқизилганидан сўнг шифокорлар унинг қон ва сийдик анализларини синчиковлик билан ўрганишган. Хабарда айтилишига кўра 2 кун ичида Омск шифокорлари 59та анализ ўтказишиб ҳеч қандай заҳар ёки заҳар изларини топишмаган эди.

Президент РФ В. Путин принял участие в расширенном заседании коллегии МВД РФ - Sputnik Ўзбекистон
Асосийси Навальний тузалиб кетишига ёрдам бериш - Песков

Кейинчалик Навальний хусусий самолётда Германиянинг Charite клиникасига олиб кетилган эди. У ерда шифокорлар дастлабки хулосасига кўра, мухолифатчи “холинэстераза ингибитори туркумидаги модда билан заҳарланган бўлиши мумкин” деган дастлабки хулосага келишган эди.

Москвадаги 1-сонли Миллий кимё-тиббиёт маркази Жонлантириш бўлими бошлиғи Борис Теплых айтишига қараганда немис шифокорлари айтаётган версия Россиялик шифокорлар томонидан биринчи кундаёқ текширилган, лекин ўз тасдиғини топмаган. Германиялия шифокорлар ҳозирча заҳарланишнинг клиник хусусиятлари ҳақида гапиришмоқда, лекин заҳарловчи модданинг ўзини топишгани йўқ.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги навальний заҳарланиши версиясини ЕИ ва АҚШ томонидан шошилнч олға сурилишини – шубҳали деб аташди. Россия томони бўлиб ўтган воқеаларни синчиков текшириш тарафдори, деди.

Янгиликлар лентаси
0