Беларус, коронавирус ва иқтисод. Путин катта интервьюси

838
(Янгиланган 23:51 27.08.2020)
Россия президенти Владимир Путиннинг Беларусдаги намойишлар, Россияда яратилган вакцина ҳамда Россия иқтисоди карантинда қандай сақлаб қолингани ҳақидаги интервьюси.

ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин бугун "России-24" телеканали бошловчиси Сергей Брилевга интервью берди. Қуйида ушбу интервьюдан қизиқ лавҳалар келтирамиз.

Белоруссия ҳақида

Владимир Путин қўшни республикада Россияга ҳар жиҳатдан жуда яқин эканини ва у ерда содир бўлаётган воқеаларга бефарқ эмаслигини айтиб ўтди.

“Беларус бизга жуда яқин, балким энг яқин мамлакатдир - этник, тил, маданий, маънавий ва бошқа ҳар қандай жиҳатдан. Бизнинг орамизда ўнлаб, юз минглаб ва балким миллионлаб тўғридан-тўғри қардошлик алоқаларимиз бор", — деди Путин.

Россия президенти Беларуссия раҳбари Александр Лукашенко илтимосига биноан ҳуқуқни сақлаш органларидан иборат маълум заҳира кучлар тайёрлаган, лекин иккала президент хулосасига кўра, ҳозирча қўшни мамлакат ҳудудида Россия кучларини ишлатишга эҳтиёж пайдо бўлгани йўқ.

“Вазият назорат остидан чиқмаса, сиёсий шиорлар ортига яширинган экстремистик кучлар маълум чегарадан ўтиб, талончилик, автомобилларга, банкларга ўт қўйишни,  маъмурий биноларни эгаллаб олишни бошламагунича, заҳирадаги кучлар ишлатилмайди”, - деди Россия президенти.

Шу ўринда Путин Россия ва Беларус орасида иттифоқчилик шартномаси борлигини ва ундан иттифоқчилардан бирининг суверенитетига, ташқи чегараларига хавф туғилганда иккинчиси ёрдам бериш мажбурияти борлигини айтиб ўтди. “Керак бўлса Москва Минскка ўз мажбуриятини бажаришига кафолат беради, - деди Путин, ва агар Беларус муаммолари тинч йўқ билан ҳал бўлмаса”, - деб қўшимча қилди.

Россия президенти фикрига кўра Беларус ҳуқуқни сақлаш органлари, барча қилинаётган ишларга (иғволарга) қарамасдан ўзларини хотиржам тутмоқда.

Беларусда қўлга олинган россияликлар тўғрисида Путин “бу Украина ва АҚШ махсус хизматларининг қўшма операцияси” бўлган деди.

“Ҳозир бу аниқ бўлди. Ушбу одамлардан алдов йўли билан фойдаланишган. Уларга Лотин Америкаси ва бошқа учинчи мамлакатларларда қонуний иш ваъда қилишган. Лекин аслида алдов йўли билан Беларус ҳудудига чақириб олишган ва бундан президент сайловолди кампаниясида фойдаланишга ҳаракат қилишган” , - деди Россия президенти.  

Коронавирус ва Россия вакцинаси ҳақида

Путин айтишига қараганда, Россия дунё бўйича COVID-19дан ўлимлар сони энг кам қайд этилган мамлакатлар қаторида. Бунга барча амалий тайёргарликдан ташқари давлат раҳбарияти эпидемия  бошланганда биринчи ўринга аҳоли ҳаёти ва соғлигини қўйган сабаб бўлган.

“Бу биринчидан бизнинг соғлиқни сақлаш тизимимизнинг тайёрлигини, мобилизация имкониятларини ҳамда хавфларни бартараф этиш чораларини ўз вақтида қабул қилиш натижасидир”, - деди президент.

Айни дамда Россянинг 8та ҳудудида умумаҳоли иммунитети 25%дан ошган. Гамалеи номидаги Марказ томонидан ишлаб чиқилган дунёдаги биринчи вакцина "Спутник-V" қонунга мувофиқ равишда рўйхатга олинган.

“Биз ҳайвонлар ва кўнгиллиларда клиникагача бўлган синовларни ўтказдик. Бугун ушбу вакцина инсон организмида мустаҳкам иммунитет шакллантиришига мутахассислар шубҳа қилмаяпти”, - деди Россия етакчиси. COVID-19

Шунингдек Владимир Путин унинг ўз қизларидан бири ҳам ушбу вакцинани муваффақиятли синаб кўрганини хабар қилди.

“Эмланганидан сўнг биринчи кун уни ҳарорати 38,4 даража, иккинчи куни – 37 даража бўлди. 21 кун ўтиб иккинчи марта эмланганда ҳам озроқ кўтарилди, лекин ҳаммаси яхши, - деди Путин.

Президент айтишига кўра, янги вакцинани синаб кўриш ҳақидаги қарорни унинг ўзи мустақил қабул қилган. У иш юзасидан кўп одамлар билан учрашади шуни учун ўзини ҳимоялаши керак.

Россиянинг Вектор маркази томонидан ишлаб чиқилаётган иккинчи вакцина сентябрда пайдо бўлади. Бу борада Путин ушбу Марказ мутахассислари “одамларга ёрдам берувчи ажойиб препарат” ишлаб чиқишларига ишонишини айтди.

Пандемиянинг иккинчи тўлқини бўлмайди, лекин коронавирус ҳали ҳам шу ерда. Шуни учун барча хавфсизлик чораларини сақлаш керак. Карантин чораларига амал қилмаган айрим мамлакатларда касаллик авж олаётганини кўриб турибмиз.  

Россияда шифохона ўринлари ва дори-дармон заҳиралари яратилгани туфайли касаллик авж олишига йўл қўйилмайди, деди Путин.

“Бизда барча керакли арсенал бор, синовлар доимий равишда ўтказилмоқда. Касаллик имкон қадар енгилроқ кечиши учун, асорати қолмаслиги учун нима қилиш кераклигини мутахассисларимиз яхши билшади. Ушбу курашда олинган барча билимлардан келажакда  албатта самарали фойдаланамиз”, - деди Путин.

Иқтисод борасида

Путин айтишига кўра, Россия энг катта иқтисодий муаммоларни ортда қолдирган.

“Умид қиламанки, биз аста секин тиклана бошлаймиз. Келаси йилда ушбу тикланиш таъминланади деб ўйлайман”, - деди президент.

Барча қийинчиликларга қарамасдан бизнинг заҳираларимиз ўсмоқда. Бу қўшимча “хавфсизлик ёстиқчаси” яратади. Бу жуда муҳим, албатта барча муаммоларни ҳал қилмайди, лекин муҳим. Биз айрим ҳолларда керакли маблағлар билан таъминлашимиз мумкин бўлади, жумладан ижтимоий соҳани ҳам, - деди президент.

Нефт нархи ҳозирги 46 доллардан юқорироқ бўлиши ҳам мумкин эди, албатта. Бу йил ЯИМ кўзланганидан 5-6%га камаяди, лекин АҚШ, ЕИ ва бошқа мамлакатларда – ундан ҳам кўп, деди президент.

Путин бу – ҳукумат томонидан ўз вақтида амалга оширилган ишлар натижасидир, деди ва айрим экспертлар ҳам ушбу фикга қўшилаётганини таъкидлади.

“Айрим соҳалар кўрган зарарига қарамасдан ҳукумат ёрдамисиз қолди. Ҳукумат бу борада албатта ўз қарорини қабул қилиши керак. Лекин умумий ҳисобда, кўплаб ишчилар банд бўлган соҳалар: кичик бизнес, қишлоқ хўжалиги, автосаноат, қурилиш соҳаларига ўз вақтида ёрдам кўрстилди ва бу ўз натижасини берди”, - деди Путин.

838

Трамп коронавирус учун Хитойни жазолашларини хоҳламоқда. Пекин жавобан нозик шама қилди

410
(Янгиланган 20:53 22.09.2020)
Ўз видеомурожаатида у келгуси йил давлатлар етакчилари шахсан йиғилишларига, "ва у тарихимиздаги, ҳатто, жаҳон тарихидаги энг буюк йиллардан бири бўлишига" ишонч билдирди.

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. АҚШ президенти Доналд Трамп, БМТ Бош Ассамблеясининг олий даражадаги йиғилишида қилган чиқишида коронавирусни тарқатгани учун Хитойни айблади ва инфекциянинг тарқалиб кетганлиги туфайли уни жазолашга чақирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Вируснинг илк кунларидаёқ Хитой мамлакат ичида ҳаракатланишни тўхтатди, бироқ самолётларга Хитойни тарқ этишга ва бу билан дунёга вирусни ёйишга рухсат берди… Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бу ҳаракатлари учун Хитойни жавобгарликка тортмоғи лозим", - деди у.

Ўз видеомурожаатида у келгуси йил давлатлар етакчилари шахсан йиғилишларига, "ва у тарихимиздаги, ва тўғриси, жаҳон тарихидаги энг буюк йиллардан бири бўлишига" ишонч билдирди.

Трамп БМТ жаҳондаги мавжуд айни муаммоларга, жумладан, терроризм, аёлларнинг зўрликка учрашлари, наркотрафик, одам савдоси ва секс-савдо, этник тозалашлар, диний мотивлар бўйича таъқиб ва диний озчиликларнинг этник тозаланишлари сингари муаммоларга эътиборни жалб қилиш зарурлигини қайд этди.

Америка президенти ўз нутқи давомида бирор марта Россияни тилга олмаган.

Трамп Хитойни айблагани ҳақидаги хабарлар тарқалиши билан ХХРнинг БМТ ҳузуридаги доимий вакили Чжан Цзюнь Пекин АҚШ томонидан билдирилаётган коронавирус тарқалиши бўйича барча айбловларни рад этишини маълум қилди.

"Бизнинг (дунё ҳамжамиятининг, - таҳр.) бир ёқлама ёндашув, сиғдирмаслик амалиёти сингари муаммоларимиз мавжуд. Дунё иккиланиш ёқасида. Айни вақтда дунё қарама-қаршилик эмас, кўпроқ ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликка муҳтож. Биз сиёсий вирусни тарқатишимиз эмас, ўзаро ҳурматни кўпайтиришимиз керак", – деган Жан Цзюнь. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Сал олдин БМТ бош котиби дунёни АҚШ ва Хитой туфайли ҳарбий бўлиниш хавфи мавжудлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

410
Тяжелый бомбардировщик-ракетоносец Ту-160

Махсус парвоз: Россия Ту-160 бомбардимончилари Беларусь чегарасида патруллик қилди

253
Россиянинг 2 дона Ту-160 ракета ташувчи-бомбардимончиси Белоруссиянинг НАТОга аъзо бўлган давлатлар билан чегарасида махсус парвозни амалга оширди.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Россиянинг 2 дона Ту-160 ракета ташувчи-бомбардимончиси Белоруссиянинг жануби-ғарбий, ғарбий ва шимоли-ғарбий чегаралари бўйлаб махсус парвозни амалга оширди.

Ушбу йўналишда республика Украина ва НАТО давлатлари – Польша, Латвия ва Литва билан чегарадош.

Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, махсус парвоз "Славян биродарлиги - 2020" қўшма ҳарбий машқлар доирасида амалга оширилди.

Учувчилар Белоруссия ҳаво кучларининг қирувчи самолётлари билан қўшма гуруҳнинг ерда ҳаракатларини мувофиқлаштириш машқини ўрганииб чиқишди.

253

COVID, қурол ва тинчлик. Путиннинг БМТдаги чиқиши

429
(Янгиланган 22:22 22.09.2020)
Иккинчи жаҳон уруши якунларининг ўзбошимчалик билан шарҳлаш сингари сиёсий уринишлар калтабинликдир ва урушдан кейинги дунё тартиботи асосларига путур етказади, дея таъкидлади Путин ўз чиқишида.

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлади ва ташкилот низомининг аҳамияти ҳақида эслатиб ўтди.

БМТ ўз вазифасини муносиб бажармоқда, деди Путин

Путин 2020 йилда дунё Иккинчи жаҳон уруши якуни ва БМТ ташкил топганининг 75 йиллигини нишонлаётганини эслатиб ўтди.

"БМТ низоми халқаро ҳуқуқнинг бош манбаи бўлиб қолмоқда, ўтган йиллар эса Ташкилот "тинчликни сақлаш, халқлар ва минтақаларнинг барқарор ривожланиши ҳамда маҳаллий инқирозларни енгиб ўтишда ёрдам ёрдам бериш сингари ўзининг бош миссиясини муносиб амалга ошираётганини кўрсатди", - деди Путин.

Россия етакчиси БМТ бугунги кун реалликларига мослашиши зарурлигини қўшимча қилди.

Пандемия вақтида инсонпарварлик танқислиги

Пандемия вақтида давлатлараро даражада инсонпарварлик танқислиги ҳолатлари учради, БМТ ўз обрўйини ишлатиши керак, деб ҳисоблайди РФ етакчиси Владимир Путин.

"Кўплаб мамлакатлар ҳеч қандай манфаатсиз ва очиқчасига бир-бирига ердам беришди ва ёрдам бериб келишмоқда. Аммо, шундай ҳолатлар бўлдики, давлатлараро, расмий даражаларда инсонпарварлик, хоҳланг, яхшилик, деб айтинг, танқислиги ўзини кўрсатди. Фикримизча, БМТ обрўйи кўпёқлама ва иккиёқлама муносаббатларда инсонпарварлик, одамгарчилик ролини мустаҳкамлаш ва оширишга хизмат қила олар эди.Бу жамоатчилик ва ёшлар алмашинуви, маданий алоқалар, ижтимоий ва таълим дастурлари, спорт, илмий технологиялар, атроф-муҳит ва одамлар саломатлигини муҳоқаза қилиш соҳаларидаги кооперациялардир", - деди Путин.

Тарихни сохталаштиришга уриниш ҳақида

Иккинчи жаҳон уруши якунларининг ўзбошимчалик билан талқин қилиш сингари сиёсий уринишлар калтабинликдир ва урушдан кейинги дунё тартиботи асосларига путур етказади, дея таъкидлади Путин ўз чиқишида.

"Тарих сабоқларини унутиш калтабинлик ва ўта масъулиятсизликдир, худди Иккинчи жаҳон уруши сабаби, бориши ва якунларини ўзбошимчалик билан, фактларга эмас, балки уйдирмаларга таянган ҳолда сиёсийлаштириб талқин қилишга уриниш сингари. Иттифоқдошлар анжумани ва Нюрнберг трибунали қарорларини бошқачалаштириш - бу шунчаки тубанлик ва нацизмга қарши курашганлар хотираси олдида жиноят. Бу урушдан кейинги дунё тартиботи асосларига тўғридан-тўғри ва қақшаткич зарба бериш билан тенг", - деди Путин.

Бу айниқса, глобал барқарорлик жиддий синовларга дуч келаётган бир шароитда жуда хавфли, дея қўшимча қилди РФ президенти.

Яшил йўлаклар ҳақида

Россия Федерациясининг савдо, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари учун мўлжалланган ва савдо урушлари ва санкциялардан холи "яшил йўлаклар" ҳақидаги таклифи айниқса шу ниҳоятда долзарбдир, деб хабар қилди Владимир Путин.

"Россиянинг савдо урушлари ва санкцияларидан холи бўлган, биринчи навбатда пандемияга қарши курашишда зарур бўлган муҳим товарлар, озиқ-овқат, дори-дармон воситалари, шахсий ҳимоя воситалари учун зарур бўлган "яшил йўлаклар" дея номланувчи таклифига эътибор қаратишларингизни истардим. Ва умуман олганда, жаҳон савдосини тўсиқлар, таъқиқлар, чекловлар, ноқонуний санкциялардан тозалаш, озод қилиш глобал ўсишни тиклаш ва ишсизликни камайтириш учун яхши ёрдам бўлиши мумкин эди ", деди Путин БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясидаги сўзлаган нутқи давомида.

Киберхавфсизлик муаммоси

Путин рақамли технологияларнинг экстремист ва террорчилар қўлига тушиши мумкинлиги, шу боис, киберхавфсизлик муаммоси эътиборга моликлиги хусусида огоҳлантирди.

"Ҳар қандай бошқа инновациялар сингари рақамли технологиялар бошқариб бўлмас тарқалиш хусусиятига эга. Худди оддий қурол сингари у нафақат минтақавий можаролар зонаси, балки ўзига тўқ фаровон мамлакатларда турли хил радикал ва экстремистлар қўлига тушиши ва бу орқали улкан хатарларни юзага келтириши мумкин", - деди Путин.

Путинга кўра, шу муносабат билан киберхавфсизлик масалалари, энг олд рақамли технологияларни қўллаш мавзулари БМТ майдонида энг жиддий мулоқот олиб боришга лойиқ. Янги даврда одамлар ҳуқуқлари ва шахсий ҳаётга бўлган ҳуқуқлари қай даражада ҳимояланган бўлади, бу борада одамларни эшитиш, улар хавфсираётган нарсаларни тушуниш муҳим", - деди Путин.

429