Путин ва Лукашенко Москвада учрашишга келишиб олди

367
(Янгиланган 15:02 30.08.2020)
Владимир Путин Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат давомида яқин ҳафтада Москвада учрашишга келишиб олинди.

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Россия ва Беларусь президентлари Владимир Путин и Александр Лукашенко яқин ҳафтада Москвада учрашув ўтказишга келишиб олди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда.

Россия етакчиси Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилган ва уни таваллуд куни билан қутлаган.

“Яқин ҳафтада Москвада учрашув ўтказишга келиб олинди”, - дейилган хабарда.

Путин ва Лукашенко Россия-Беларусь иттифоқдошлигининг мустаҳкамланиши ва барча соҳаларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш тарафдори эканини тасдиқлаган.

Путин Беларусдаги президент сайловларини қонуний деб тан олди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг РИА Новостига маълум қилишича, икки давлат раҳбарлари учрашувининг аниқ санаси ҳозирча белгиланмаган.

367

Букри кит тимсоҳларга тўла дарёга тасодифан сузиб келди

391
(Янгиланган 23:25 21.09.2020)
Австралияда букри кит тимсоҳларга тўла дарёга тасодифан сузиб келди. Икки ҳафтадан сўнг у очиқ денгизга қайтишга муваффақ бўлди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Австралиянинг Какаду миллий боғида букри кит тимсоҳлар тўла дарёга тасодифан сузиб келди. Икки ҳафтадан сўнг кит очиқ денгизга қайтишга муваффақ бўлди. ABC телеканали хабарига асосан.

Олдинроқ дарё бўйида балиқ овлашга кетган денгиз экологлари 2 сентябрь куни учта букри китни кўришганди. Кейинчалик улардан иккитаси денгизга қайтишга муваффақ бўлди. Таъкидланишича, тарихда илк бор Какаду миллий боғнинг дарёсида 20 километр нарида китни кўришганди.

Жума куни кит саёзликка сузиб келганда, олимлар ташвишга тушдилар.

"Кит лойга ботган эди, аммо кўриниши яхши эди", - дейди Кэрол Палмер, Австралия Шимолий Ҳудуди ҳукумати олими.

Олимлар китни қутқаришнинг кўплаб вариантларини, шу жумладан уни қўрқитиш ва орқага сузиш учун баланд товушлардан фойдаланиш усулларини кўришганди. Яхшиямки, кит якшанба куни денгизга қайтишга муваффақ бўлди.

391
Вакцина против новой коронавирусной инфекции впервые в мире зарегистрирована в России 11 августа

ЖССТ коронавирусга қарши вакцина учун Россияга миннатдорчилик билдирди

1007
(Янгиланган 17:04 21.09.2020)
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Россияга коронавируснинг янги штаммига қарши ишлаб чиқилган вакцина учун миннатдорчилик билдирди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг янги штаммига қарши ишлаб чиқилган вакцина учун Россияга миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клуге маълум қилди.

ЖССТ вакили Россияда яратилган вакцина хавфсизлиги ва самарадорлигига эътиборни қаратди.

“Мен Россияга хавфсиз ва самарали вакцинани яратиш бўйича ажойиб ҳаракатлар учун миннатдорчилик билдирмоқчиман”, - деди Клюге.

Россия шу йилнинг январь ойида коронавирусга қарши вакцинани ихтиро қилишга киришди. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги август ойида дунёдаги биринчи COVID-19  вакцинасини рўйхатдан ўтказди.

Мутахассислар тадқиқот натижаларига кўра, вакцинани хавфсиз деб тан олишди ва у коронавирусга қарши иммунитетни шакллантиришга имкон беришини таъкидлашди.

ЖССТ бошидан Россиянинг коронавирус вакцинасига қизиқиш билдирган. Сентябрь ойининг бошларида машҳур тиббиёт журнали The Lancet Россия “Спутник V” вакцинаси клиник синовларининг икки босқич натижаларини эълон қилди.

1007
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Самарқанд халқаро аэропорти Россиядан келган 500га яқин ўзбекистонликларни қабул қилди

76
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида (қизил ҳудуддан келганлар учун) 14 кунлик уй ёки меҳмонхоналарда ўзини-ўзи яккалашлари талаб этилади.

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Самарқанд халқаро аэропортида Россия давлатининг Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларидан учиб келган 497 нафар юртдошларимиз 2 та чартер рейс орқали кутиб олинди, деб хабар бермоқда "Самарқанд халкаро аэропорти" матбуот-хизмати.

"Бугун (iFLy ва Red Wings авиакомпанияларининг Airbus 330 ва Airbus 321 ҳаво кемалари Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларидан соат 02:10 ва 3:51 да қабул қилди. Йўловчилар анкета маълумотларида келтирилган яшаш жойларига кўра ўз манзилларига кузатиб қўйилди", - дейилади хабарда.

Ўзбекистонга келувчи йўловчиларнинг парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда фақат ПЗР (полимер занжирли реакция) орқали текширилиб, манфий кўрсатичга эга маълумотномаларни тақдим этишлари керак бўлади.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида (қизил ҳудуддан келганлар учун) 14 кунлик уй ёки меҳмонхоналарда ўзини-ўзи яккалашлари талаб этилади.

 

76