Сотрудники ФСБ

Россия ФХХ ИШИД* учун пул йиққан гуруҳни қўлга олди

350
Россиянинг бир неча ҳудудида “Ислом давлати”* жангарилари учун пул тўплаган олти кишидан иборат гуруҳ қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Россияда олти киши “Ислом давлати”* жангарилари учун пул тўплаганлик учун қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) матбуот хизмати хабар қилди.

“Москва, Москва вилояти, Доғистон Республикаси, Красноярск ўлкаси ва Ханти-Мансийк автоном округи ҳудудида ИД* эҳтиёжи учун маблағ йиғиш ва уни жўнатишни амалга оширган яширин ячейканинг жиноий фаолиятининг олдини олиш амалиёти ўтказилди”, - дейилган хабарда. Ундан РИА Новости иқтибос келтирган.

Қўлга олинганлардан алоқа воситалари ва тўлов воситалари мусодара қилинган. Тергов маълумотига кўра, улар Суриядаги ИШИД* жангариларини молиялаштириш учун маҳкум қилинган жиноий гуруҳ аъзолари билан алоқаси бўлган.

Россия Тергов қўмитасининг хабарига кўра, қўлга олинганлар 2016 йилдан 2017 йил июнь ойигача террорчиларни молиялаштириш билан шуғулланишган. Жами улар камида ярим миллион рубль тўплашган.

Россия ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш очилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

* “Ислом давлати” (ИД, ИШИД) – Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти

350

Путин Нобел тинчлик мукофотига номзод этиб кўрсатилди

56
(Янгиланган 15:04 24.09.2020)
Нобель тинчлик мукофоти - Альфред Нобель фонди томонидан ҳар йил топшириладиган нуфузли 5та мукофотлардан бири бўлиб, дунёда тинчликни мустаҳкамлаш учун қўшган ҳиссаси учун берилади.

ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Нобель тинчлик мукофотига номзод этиб кўрсатилди, РИА новости хабарига асосан. 

Ушбу ташаббус Россиялик журналист ва ёзувчи Сергей Комков томонидан амалга оширилган. Комков Путин номзодини 2021 йил нобель тинчлик мукофотига номзод сифатида расмий аризани 10 сентябр куни Осло шаҳрига юборган. 

Маълумот учун, Россия президентини биринчи маротаба ушбу мукофотга номзод этиб кўрсатилаётгани йўқ. 2013 йилда ҳам Владимир Путин Дунё халқлари бирлиги академияси президенти томонидан ушбу мукофотга номзод этиб кўрсатилган эди. 

Нобель тинчлик мукофоти - Альфред Нобель фонди томонидан ҳар йил топшириладиган нуфузли 5та мукофотлардан бири бўлиб, дунёда тинчликни мустаҳкамлаш учун қўшган ҳиссаси учун берилади.

Турли йилларда ушбу мукофотга Барак Обама, Альберт Гор, Кофи Анан, Ким Де Жун, Нельсон Манделла, Михаил Горбачев ва бошқалар муносиб деб топилган. 

 

56
Стюардесса

Шпагат очган соҳибжамол стюардесса Insta-фойдаланувчиларини мафтун қилди

323
(Янгиланган 13:42 24.09.2020)
Стюардессанинг сурати бир неча кун ичида Instagram ижтимоий тармоғида 3,7 минг лайк тўплашга улгурди.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Самолёт ўриндиқлари орасида шпагатга ўтирган стюардесса акс этган сурат Instagram фойдаланувчиларини ўзига мафтун қилди.

Сурат flight___love аккаунтида чоп этилди. Стюардесса Алисса Корааг Transavia авиакомпания кийимида суратга тушган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от aviation love (@flight___love)

Фойдаланувчилар стюардессанинг растяжкасини юқори баҳолаб, уни балет раққосаси билан таққосладилар. Баъзилар унинг бир вақтнинг ўзида "модел ва гимнастикачи"га  ўхшашлигини ёзишган.

Айни пайтда пост 3700 дан ортиқ лайк тўплаган.

323