Президент Беларуси Александр Лукашенко выступает на митинге в его поддержку

Лукашенко Латвия, Литва ва Эстониянинг “қора рўйхатига” тушди

220
(Янгиланган 17:30 31.08.2020)
Латвия, Литва ва Эстония Беларусь етакчиси Александр Лукашенкога мамлакатларига киришни 5 йил муддатга тақиқлади.

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Латвия, Литва ва Эстония Беларусь етакчиси Александр Лукашенкога мамлакатларига киришни тақиқлади.

Ушбу тақиқ Беларуснинг яна 29 нафар расмий шахсларига нисбатан амал қилади.

“Александр Лукашенко, Беларусь ички ишлар вазири, адлия вазири ва бош прокурори, президент маъмуриятининг мансабдор шахслари, Беларусь Марказий сайлов комиссияси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар аъзоларига Эстония Республикасига кириш беш йилга (2020 йил 31 августдан 2025 йил 30 августга қадар амал қилади) тақиқланади”, - дейилган Эстония ТИВ хабарида.

Латвия ТИВ раҳбари Эдгар Ринкевичнинг баёнотида ёзилишича, мамлакат Беларусдаги “9 август президент сайловларидаги сохталаштиришни” ҳамда “тинч намойишчиларнинг калтакланиши ва журналистларга қарши жазо чораларини қатъий қоралайди”.

Литва ташқи ишлар вазири Рита Тамашунене ҳам Беларусь президенти ва 29 нафар расмий шахсларга нисбатан санкция жорий этиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

220
Эмилия Гамидова, фото из архива

Озарбайжонлик модель “Европа гўзали” танловида ғалаба қозонди - фото

127
(Янгиланган 14:43 02.12.2020)
Озарбайжонлик модель Эмилия Гамидова Москвада бўлиб ўтган "Miss Universe-2020" халқаро гўзаллик танловида ғолибликни қўлга киритди.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Озарбайжонлик модель Эмилия Гамидова Москвада бўлиб ўтган "Miss Universe-2020" халқаро гўзаллик танловида ғолибликни қўлга киритди, деб хабар қилди Sputnik Озарбайжон. Эмилия “Мисс Европа” унвонига сазовор бўлди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от E M I L I A (@emi_hamidova)

Лойиҳада турли давлатлардан келган аёллар иштирок этишди. Ғолиблар СМС орқали овоз бериш ва ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланди. Тақдирлаш маросими Vegas City Hall да ўтган йиллар иштирокчилари иштирокида бўлиб ўтди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от E M I L I A (@emi_hamidova)

Гамидова Бокуда туғилган. У ёшлигиданоқ ўзи даромад топишни орзу қилар эди ва у бунга эришди. 14 ёшидан бошлаб Гамидова модель бизнесида иш бошлади, кўплаб лойиҳаларда қатнашди.

Айни вақтда Эмилия Москва давлат маданият институти актёрлик факультетининг 4-курс талабаси. Мода бизнесидан ташқари Гамидова Россия сериаллари ва фильмларида ҳам рол ўйнаган.

127
Афганские военнослужащие

Россия дипломатлари автомобили Қобулда минада портлади

168
(Янгиланган 10:12 02.12.2020)
Шу вақтгача бирорта террористик уюшма қўлбола мина портлагани учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Қобулдаги Россия элчихонаси ходимлари дипмиссия автомобили қўлбола портловчи қурилмада портлаб кетганидан сўнг енгил контузия олишди, деб хабар берди Россия ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова.

Ҳодиса Афғонистондаги элчихона биносидан унчалик узоқ бўлмаган ҳудудда рўй берган.

Дастлабки баҳоларга кўра, ҳужумдан мақсад дипломатик машина олдидан афғон хавфсизлик кучлари пикапини портлатиш бўлган бўлиши мумкин, аммо теракт Россия фуқароларига қарши қаратилган бўлиши мумкин, деган тахминни ҳам истисно қилиб бўлмайди.

"Афғон томонидан ҳодиса бўйича синчковлик билан тергов ўтказилишини ва АИР Россия хорижий муассасалари ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тўла-тўкис чораларни қабул қилишни талаб қиламиз. Россия элчихонаси Қобулда дипломатик ваколатхона ходимлари ва объектларининг ҳимояланиш даражасини оширишга қаратилган қўшимча тадбирларни амалга оширмоқда", - деб хотима қилди Захарова.

РИА Новости хабарига кўра, дипмиссиянинг жабрланган ходимларига госпитализация талаб этилмаган. Ходимлар енгил контузия олган.

Айни вақтгача бирорта террористик уюшма қўлбола мина портлатилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

168