Лавров замонавий дунёдаги асосий хатарларни маълум қилди

323
Россия ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, терроризм, наркожиноятлар ҳамда оммавий қирғин қуролларининг тарқалиши дунёдаги энг асосий хатарлардан саналади.

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Ҳозир дунёда хатарлар ҳатто Иккинчи жаҳон уруши вақтидагига қараганда кўпроқ. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров МГИМО талабалари олдидаги чиқишида маълум қилди.

“Бугун дунёда вазият, албатта, Иккинчи жаҳон уруши вақтида юзага келган вазият каби қонли эмас, лекин хатарлар анча кўп, ва хатарлар жиддий”, - дея унинг сўзларидан келтиради РИА Новости.

Лавровнинг сўзларига кўра, терроризм, гиёҳванд моддаларига оид жиноятлар ҳамда оммавий қирғин қуролларининг тарқалиши дунёдаги энг асосий хатарлардан саналади.

Россия вазири ушбу барча омиллар хавф туғдириши ва ҳар йили кўплаб инсонларнинг умрига завол бўлишини қўшимча қилди.

323
Пассажиры в аэропорту Домодедово имени М. В. Ломоносова

Бир нечта мамлакат фуқаролари учун Россияга кириш тақиқи бекор қилинди

77
Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Жанубий Корея фуқаролари Россияга ҳаво ўтказиш пунктлари орқали киришлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Россия Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Жанубий Корея билан мунтазам авиақатновларни тикламоқда. Тегишли қарорга Россия бош вазири Михаил Мишустин имзо чекди.

Юқорида кўрсатилган давлатлар фуқаролари Россияга ҳаво ўтказиш пунктлари орқали киришлари мумкин, россияликлар, ўз навбатида, ушбу мамлакатларга парвоз қилишлари мумкин.

Россия ҳукумати сайтида ёзилишича, рейслар ҳафтасига бир марта амалга оширилади. Самолётлар Нур-Султон (Қозоғистон), Бишкек (Қирғизистон), Минск (Беларусь) шаҳарларига парвоз қилади.

Жанубий Корея билан авиақатнов эса 27 сентябрдан қайта тикланади.

Шунингдек, Россия халқаро авиақатновлар тикланиши муносабати билан чет элдан фуқароларини чартер рейсларда олиб келиш дастурини тўхтатиб қўяди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Жанубий Корея билан мунтазам авиақатновларни тиклашга қарор қилгани ҳақида хабар қилинган эди.

77
Теглар:
авиапарвозлар, коронавирус, Жанубий Корея, Қирғизистон, Қозоғистон, Беларусь, Россия
Люди в защитных костюмах проводят церемонию погребения человека умершего от COVID-19

ЖССТ Европада COVID-19 билан боғлиқ вазият ёмонлашиши сабабини айтди

371
(Янгиланган 17:25 20.09.2020)
Европанинг қатор мамлакатларида чеклов чоралари юмшатилгани ва чегаралар қисман очилгандан сўнг COVID-19 билан касалланиш ва ундан ўлим ҳолати ўсиши кузатилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Европада эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши коронавирусга қарши ҳимоя чораларига риоя қилмаслик билан боғлиқ. Бу ҳақда РИА Новостига Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Белграддаги офиси маълум қилди.

Албания, Босния ва Герцеговина, Словения, Шимолий Македония, Хорватия, Черногория ва ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Косово республикасида июль ва август ойида касаллик камайганидан, чеклов чоралари юмшатилгани ва чегаралар қисман очилгандан сўнг COVID-19 билан касалланиш ва ундан ўлим ҳолати ўсиши кузатилмоқда.

“Эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши сабаблари фуқаролар томонидан чораларга, айниқса, дам олишда, стадионларда, тунги клубларда, диний ташкилотларда ва байрамларда ва бошқа оммавий йиғилишда риоя қилинмасликдадир. Инфекциянинг олдини олиш ва унинг устидан назорат айрим давлатлар учун жиддий чақириқ бўлди”,  - дейилган хабарда.

Шунингдек, ташкилот барча мамлакатлар бу вазиятга тегишли чоралар билан ҳамда мувофиқлашган ва қатъий равишда муносабат билдириши зарурлигини таъкидлаган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус юқтириб олганлар сони 31 миллиондан ошиб кетган. Қурбонлар сони 963 мингдан зиёд кишини ташкил этмоқда.

371
Теглар:
Европа, коронавирус, ЖССТ
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Золотой слиток из коллекции

Ўзбекистон 8 ойда 5,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди

11
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига қараганда, 2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистон 5,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. 2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистон 5,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Ушбу рақамлар Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.

Маълум қилинишича, 2019 йил январь-август ойларига нисбатан ўсиш 147,2 фоизни ташкил этди.

2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 50 фоизга тенг бўлди.

2020 йилнинг январь-август ойлари якуни бўйича республиканинг ташқи савдо айланмаси (ТСА) 24,5 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 млрд АҚШ долларига ёки 12,7 фоизга камайган.

11