Флаг Всемирной организации здравоохранения (ВОЗ). Архивное фото

БССТ раҳбари нормал ҳаётга қайтиш учун зарур бўлган 4та тавсияни берди

383
Коронавирус пандемияси яқин икки йил давомида тугамайди, инсоният бу муаммо билан яшашга ўрганиши, зарур чораларни кўриши лозим. Шундай шароитда давлатлар қайси шартлар асосида очилиши мумкин. БССТ раҳбари шу ҳақда гапирди

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти директори Тедрос Адханом Гебрейесус мамлакатлар нормал ҳаётга қайтиш учун амалга оширишлари лозим бўлган тўртта асосий қадамларни санаб ўтди. У бу ҳақда Женевада ўтказилган брифингда маълум қилди. Тадбир видеоси ташкилотнинг YouTube-саҳифасида эълон қилинган.

Россия первой в мире зарегистрировала вакцину от коронавируса
Ruptly / РФПИ / WHO / Дмитрий Куракин/Пресс-служба Минздрава России

Гебрейесус ўз баёнотида БССТ карантиндан сўнг давлатлар очилишини қўллаб-қувватлашини, аммо фалокат юз бермаслиги учун хавфсизлик чораларига амал қилиш муҳимлигини қайд этди.

"БССТ иқтисодлар ва ҳамжамиятлар очилиши бўйича уринишларни тўлалигича қўллаб-қувватлайди. Биз, болалар мактабларга, одамлар эса - ўз иш жойларига қайтишларини кўришни истаймиз. Аммо биз бу ишлар хавфсиз бир шароитда амалга ошаётганини кўрмоқчимиз. Давлатлар вирусни қанчалик кўп назорат қилса, улар шу қадар кўп очилишлари мумкин. Назоратсиз очилиш - бу фалокат рецептидир", — дея таъкидлади у.

Шундан сўнг Гебрейесус нормал ҳаётга қайтиш олдидан бажарилиши зарур бўлган тўртта асосий қадамни санаб ўтди:

- одамлар орасида вирус юқишини чеклаш. Бу сингари юқишлар кўпинча оммавий тадбирларда, шу жумладан, тунги клубларда, стадионларда, йирик диний йиғилишларда;

- вирус хавфи юқори бўлган гуруҳларни улар орасида ўлим ҳолатини қисқартириш ҳимоялашни кучайтириш муҳим;

- ҳар бир инсон жамоатчилик хавфсизлигига ўз ҳиссасини қўшиши керак, яъни: ниқоб тақиши, масофани сақлаши ва қўлларни совунлаб ювиши зарур;

- ҳукумат касалланганларни аниқлаш, изоляциялаш, тестдан ўтказиш ва даволаш, шунингдек, улар алоқалари изини аниқлаштириш учун чораларни кўрмоғи керак.

Яқинда БССТ етакчиси ўз баёнотида COVID-19 пандемияси тугаши муддатини прогнозлаштирган эди. Унинг сўзларига кўра, инсоният COVID-19 устидан тахминан икки йилда ғалаба қозониши мумкин.

383

Лукашенко 5 ноябрдан президент сифатида тан олинмайди - Европарламент

440
(Янгиланган 17:08 19.09.2020)
Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Европарламент Александр Лукашенкони 5 ноябрдан бошлаб республика раҳбари деб ҳисоблашдан тўхташлари ҳақида баёнот берди.

"Амалдаги аторитар етакчи Александр Лукашенконинг ваколатлари муддати тугаши билан <…>, парлмент уни мамлакат президенти сифатида бошқа тан олмайди", - дейилади резолюцияда.

Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган. Шунингдек, Европарламент Лукашенкога нисбатан эҳтимолий санкцияларни ҳам қўллаб-қувватлаган.

Беларус ТИВ Европарламентнинг ушбу ҳаракатларидан ихлоси қайтганлигини маълум қилди. Идора, шунингдек, ўзини холис ва демократик тузилма сифатида намойиш этадиган ушбу ташкилот "бурнидан нарироққа қарашга" ўзида сиёсий ирода топа олмаганлигини қайд этган.

Республика кенгашида резолюциянинг қабул қилиниши давлатнинг ички ишларига аралашув сифатида баҳоланди. Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ҳам ушбу ҳужжатга "ички аралашув" сифатида баҳо берган эди. Володинга кўра, резолюциянинг қабул қилиниши мамлакатдаги ҳукумат органларини алмаштиришга бўлган уринишдир.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий протестлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 фоиз овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди, дея ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомет, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Расмий маълумотларга, илк кунларда 6,7 мингдан зиёд қўлга олинган. ИИВ хабарига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрланган, жумладан, 120дан ортиқ куч ходимлари ҳам. Беларус ҳукумати маълумотига кўра, уч киши қурбон бўлган.

440
Панорама Риги

Латвиялик шифокор русийзабон эркакка ёрдам беришдан бош тортганини айтиб мақтанди

595
Ҳозир Латвияда ягона давлат тили - латиш тилидир. Аҳолининг деярли 40 %и учун она тили рус тили бўлса-да, аммо бу тил хорижий тил мақомига эга

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Латвия шифокорлари ҳамжамияти вице-президенти, анестезиолог-реаниматолог Робертс Фурманис касалхонага келган инсонга у фақат рус тилида гапиргани учун ёрдам беришдан бош тортгани ҳақидаги бир воқеа ҳақида сўзлаб берди. Sputnik Latvija хабари асосида.

Яқинда Ригадаги Страдыня номидаги касалхонада унга футболкасида "Россия" ёзуви бўлган эркак мурожаат қилган. Ташриф буюрувчи ундан туғруқхона бўлимини топишда ёрдам беришни сўраб, мурожаат қилган эди. Аммо латвиялик мутахассис эркакка бегона тилда гапиришдан бош тортган.

"Мен унга: "Хайрли кун. Бу ер Латвия. Аввало мулоқотни латиш тилида бошлаш кераклигини эслатмоқчиман", дедим. Эркак бурилди ва жўнаворди", — деди Фурманис.

Шифокорнинг сўзларига кўра, у "суягигача латиш", ва унда ҳатто айнан шундай ёзувлар битилган майкаси ҳам бор.

Ҳозир Латвияда ягона давлат тили - латиш тилидир. Аҳолининг деярли 40 %и учун она тили рус тили бўлса-да, аммо бу тил хорижий тил мақомига эга.

595