АҚШда почта қутисидан хатларни ўғирлаётган эчки видеога олинди

213
Токси шаҳрида яшовчи Ила Мазинго йўл ёқасида жойлашган почта қутисини очишга муваффақ бўлган эчкини видео тасвирга туширишга муваффақ бўлган. Маълум бўлишича, эчки қутининг ичидан хатни чиқарган ва уни чайнашни бошлаган.

ТОШКЕНТ, 2 сен - Sputnik. Алабамада почта қутисидан мактубларни ўғирлаб, паққос тушираётган эчки видеога олинди.

Бу ҳақда UPI хабар бермоқда.

Токси шаҳрида яшовчи Ила Мазинго йўл ёқасида жойлашган почта қутисини очишга муваффақ бўлган эчкини видео тасвирга туширишга муваффақ бўлган. Маълум бўлишича, эчки қутининг ичидан хатни чиқарган ва уни чайнашни бошлаган.

Аёл роликни ижтимоий тармоқларга жойлар экан: "Бундай саҳнани ҳатто хаёлга келтириш қийин. Токсига хуш келибсиз!", - деб ёзиб қолдирган.

Мазингонинг сўзларига кўра, эчки қўшни уйдан қочиб чиққан бўлган ва тез орада эгаси томонидан ўз жойига қайтарилган.

213

30 миллиондан ошиб кетди. COVID бўйича жаҳон статистикаси янгиланди

55
(Янгиланган 12:43 18.09.2020)
Портал маълумотларига кўра, дунёда ҳозирга қадар коронавирус инфекциясини юқтирган инсонлар сони 30 181 110 нафарга етган. Улардан ярмидан кўпи, коронавирусни юқтирганлар сони энг кўп бўлган учта давлат ҳиссасига тўғри келади.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Дунёда пандемия бошланганидан буён аниқланган коронавирус ҳолатлари 30 миллиондан ошиб кетди. Жонса Хопкинс томонидан эълон қилинган маълумотлар шундан далолат бермоқда.

Портал маълумотларига кўра, дунёда ҳозирга қадар коронавирус инфекциясини юқтирган инсонлар сони 30 181 110 нафарга етган. Улардан ярмидан кўпи, коронавирусни юқтирганлар сони энг кўп бўлган учта давлат ҳиссасига тўғри келади.

17 сентябр куни бир суткада дунё бўйича 314 минг киши инфекцияни юқтирган.

Коронавирусга чалиниш ҳолати энг кўп АҚШда аниқланган – 6,6 миллион ҳолат, Ҳиндистонда – 5,2 миллион ва Бразилияда – 4,4 миллион. Россия 17 сентябр ҳолатига кўра 1,08 миллион кўрсаткич билан тўртинчи ўринда келмоқда.

Инфекция оқибатида 945 минг киши вафот этган (қурбонлар сони АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистонда энг кўп).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 17 сентябр соат 10.00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш кўрсаткичи 50 мингга яқинлашган.

55
Утки

Минглаб ўрдаклар далаларни ҳашоротлардан тозаламоқда - видео

95
(Янгиланган 11:11 18.09.2020)
Таиландда минглаб ўрдаклар ҳашоротларга қарши курашиш учун шоли майдонларига олиб чиқилди. Натижада - майдонлар ҳам тоза ўрдаклар ҳам тўқ.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Таиландда 10 мингга яқин ўрдаклар шоли далаларини ҳашоротлардан тозлашда ёрдам бермоқда. Ушбу ҳақидаги видео интернетда тарқалди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Маълум бўлишича, Накхон вилояти фермерлари ўзаро келишувга кўра шоли далаларини ҳашоротлардан тозалаш мақсадида ўрдаклар армиясидан самарали фойдаланишмоқда. Ўрдаклар 5 ой давомида деҳқонларга далаларни қумусқалардан тозалашда ёрдам беради ва шундан сўнг ўз фермаларига қайтади. 

Фермер Апиват Чалермклин айтишига қараганда ушбу амалиёт иккала томонга ҳам фойда келтирмоқда: деҳқонлар ҳашоротларга қарши турли кимёвий моддалардан фойдаланмайди, паррандачилар эса - қушларни овқатида эконом қилади. 

95

Бозордаги раққоса, тимсоҳлар ўртасидаги оқ турна ҳафта сурати

0
Ўтган ҳафта 12-18 сентябрь кунлари жаҳоннинг етакчи халқаро фото-агентликлар ва ОАВлар томонидан тасвирга олинган энг ёрқин суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ҳафтанинг энг қизиқарли суратлари - Sputnik фотожамланмасида.

 

0
  • © Sputnik / Alexey Maishev

    Минск, ноқонуний аёллар марши иштирокчиси.

  • © Sputnik / Andrey Stasevich

    Сочи аэропортида Беларусь президенти Александр Лукашенко

  • © REUTERS / Gleb Garanich

    Қарға кўршапалакка ҳужум қилмоқда, Киев, Украина

  • © REUTERS / Juan Medina

    Мадрид, Mercedes Benz мода ҳафталигида Custo Barcelona намойиши

  • © AFP 2018 / Angelos Tzortzinis

    Лесвос оролида полиция билан тўқнашув пайтида мигрант

  • © AFP 2018 / Sam Panthaky

    Ҳиндистонлик раққоса "Наваратри" байрамига тайёргарлик кўриш жараёни

  • © AFP 2018 / DHA

    Туркия, Анқарада чанг бўрони

  • © Sputnik / Alexander Vilf

    Дарья Павлюченко ва Денис Ходикин Москвада фигурали учиш бўйича Россия терма жамоасининг чиқиши

  • © AFP 2018 / Joaqaquin Sarmiento

    Колумбия, Медельинда норозилик акциясида.

  • © AP Photo / Gerald Herbert

    Флорида штати, Пенсакола шаҳрида тошқин

  • © Sputnik / Alejandro Martinez Velez

    Испания, Мадрид ҳукуматга қарши норозилик акцияси.

  • © REUTERS / Hannah McKay

    Буюк Британия, Брайтон пляжига одамлар дам олмоқда.

  • © REUTERS / Alexander Kuznetsov

    Финляндия қутб шуъласи.

  • © AFP 2018 / Kenzo Tribouillard

    "Тур де Франс" велопойга иштирокчилари.

  • © AFP 2018 / Lakruwan Wanniarachchi

    Коммунал хизматчи Коломбо шаҳридаги мактаб ҳудудида чивинларни заҳарламоқда

  • © AFP 2018 / Wang Zhao

    Пекин мода ҳафталиги - idol lady2020 либослар тўплами намойиши.

  • © AFP 2018 / Orlando Sierra

    Гондурас, Тегусигалпа шаҳрида коронавирус чораларига қарши ҳукуматга қарши намойиш пайтида аёл эркакка ҳужум қилмоқда

  • © REUTERS / KCNA

    Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин тошқиндан зарар кўрган - Тэчхонри ҳудудини кўздан кечирмоқда.

  • © REUTERS / Karen Ducey

    АҚШ, Вашингтон штати, Сиетл шаҳрида Пике Плаcе бозорида раққоса суратга тушмоқда

  • © Sputnik / Vladimir Astapkovich

    ГУМ-Авторалли-2020 рэтро автомобиллар пойгаси олдидан.

  • © AP Photo / Matt Dunham

    Жулиан Ассанж тарафдорлари норозилик акциясида, Лондон

  • © REUTERS / Alexey Pavlishak

    Қрим Crimean Fashion Week мода намойиши.

  • © REUTERS / Gonzalo Fuentes

    Франция полицияси Парижда сариқ нимчалар ҳаракати намойиши пайтида ёнаётган машина ёнидан ўтмоқда

  • © AFP 2018 / Anne-Christine Poujoulat

    Франция, Гренобл канал йўлагида осилган велосипедчилар

  • © AFP 2018 / Robyn Beck

    Орегон штати ёнган уй олдида одамлар

  • © REUTERS / Corinna Kern

    Исроилда норозилик акцияси.

  • © AP Photo / Andre Penner

    Бразилияда ёнғин пайтида Бенто Гомес дарёси бўйида тимсоҳлар ва оқ қўтон