Москвада 5 сентябрдан коронавирусга қарши эмлаш бошланади

347
(Янгиланган 12:33 02.09.2020)
Россия Либерал-демократик партияси раиси Владимир Жириновский ҳам биринчилардан бўлиб коронавирусга қарши эмланди.

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Москвада кўнгиллиларни коронавирусга қарши эмлаш рўйхатдан ўтказилгандан кейинги тадқиқотлар доирасида 5-7 сентябрь кунлари бошланади. Бу ҳақда РИА Новостига Гамалея номидаги марказ директори Александр Гинцбург маълум қилди.

“Тахминан 3-4... сентябрь кунлари вакцина Москва клиникаларига тарқатилади. Аввалига тўққиз-ўнта клиника бўлади, сўнгра эса буни 20 тагача етказамиз... 3-5 сентябрь кунлари кўнгиллиларнинг скрининги давом этади, улар барча таҳлилларни топширишлари керак. Эҳтимол 5-7, 7 сентябрда аниқ, ўйлайманки, бевосита бу кўнгиллиларни эмлаш бошланади”, - деди у.

Россия Либерал-демократик партияси раиси Владимир Жириновский ҳам биринчилардан бўлиб коронавирусга қарши эмланди.

“ЛДПР етакчиси Россия ССВ Гамалея номидаги марказ томонидан ишлаб чиқилган дунёдаги биринчи коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг рўйхатдан ўтказилгандан кейинги катта клиник тадқиқотларининг кўнгилли иштирокчиси бўлди”,  - дейилган партия матбуот хизмати хабарида.

Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ҳам  “Спутник V” вакцинаси билан эмланганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцина дунёда биринчи бўлиб рўйхатга олинди ва у “Спутник V” деб номланди. Унга 25 дан зиёд давлат қизиқиш билдирмоқда.

347
Теглар:
коронавирус, Москва, вакцина
Прохожие на одной из улиц в Москве

Олимлар нега одамлар "ўликларни эшитишлари"ни тушунтириб беришди

41
Буюк Британияда спиритизмга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Бу диний-фалсафий доктрина бўлиб, унга асосан, одамларнинг жони ўзга оламда яшашда давом этади ва вақти-вақти билан медиумлар ёки экстрасенслар ёрдамида тирик одамлар билан боғланади

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Британиялик олимлар тадқиқот ўтказиб, у асосда нега айрим одамлар "ўликларни эшитиш қобилиятига эга бўлишлари"ни тушунтириб бердилар. Тадқиқот натижалари Wellcome Trust журналида эълон қилинган.

Маълумки, руҳлар мавжудлиги илм-фан томонидан исботланмаган. Аммо, жуда кўпчилик, улар билан ўлган одамлар гаплашишлари ҳақида айтиб келадилар.

Буюк Британияда спиритизмга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Бу диний-фалсафий доктрина бўлиб, унга асосан, одамларнинг жони ўзга оламда яшашда давом этади ва вақти-вақти билан медиумлар ёки экстрасенслар ёрдамида тирик одамлар билан боғланади.

Бундай амалиётга ўргатадиган спиритуалистлар миллий уюшмасига 11 мингга яқин одам аъзо. Уларга спиритизмдан дарс берилади ва амалиётчи медиумлар хизматларини таклиф қиладилар.

Тадқиқотлар давомида олимлар Спиритуалистлар миллий уюшмасининг руҳларни эшитувчи 65 вакили ва ўлганлар билан суҳбат қилмайдиган 143 киши билан савол-жавоб қилганлар.

Маълум бўлишича, иштирокчиларнинг 44,6%и ҳар куни ўлганлар овозини эшитаркан, 33,8%и - фақатгина охирги кунларда эшитган. Медиумларнинг аксарияти (79%и) руҳлар билан мулоқот улар кундалик ҳаётининг бир қисми эканлигини маълум қилганлар. 65% дан ортиғи овозлар уларнинг мияларида янграшини, 31,7%и эса - овозлар ҳам мияда ҳам ташқи оламда янграшини айтганлар.

Шу тариқа, олимлар, медиумлар овоз галлюцинацияларига ва ўз ички оламига ғарқ бўлишга қодирлигини аниқлаганлар

41

Жириновский ўзининг Украина президенти этиб сайланиш имкониятига баҳо берди

109
(Янгиланган 18:43 19.01.2021)
Россия Либерал-демократик партияси етакчиси Украина сайловларида иштирок этганда, мамлакат президенти бўлган бўлиши мумкинлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Россия Либерал-демократик партияси (ЛДПР) етакчиси Владимир Жириновский Украина сайловларида иштирок этганда, мамлакат президенти этиб сайлана олган бўларди деб ҳисоблайди.

“Албатта. Менга ҳам руслар, ҳам украинлар овоз берган бўларди”, - деди сиёсатчи “Россия 1” телеканали эфирида тегишли саволга жавоб бераётиб.

Жириновский Украина ва унинг иқтисодиёти қандай барбод бўлаётганини кўриш барчанинг жонига текканини таъкидлади.

“Бутун дунё бизнинг ва бошқаларнинг вакциналари учун навбатда турди. Фақатгина Украинада вакцина йўқ. Кулгили, ёнида Россия, уларга таклиф қилишмоқда – олинг, ҳатто бепул, лекин жавоб йўқ”, - деди у.

Шунингдек, ЛДПР етакчиси Украинада рус тили билан боғлиқ вазиятга баҳо берди. Украина ҳукумати “русларни зўрлаб украинча гапиртиришга уриниб”, ундан фойдаланишни тақиқламоқда.

109
Теглар:
Украина, Жириновский