Портрет саудовского журналиста Джамаля Хашукджи в Стамбуле

Журналист Хашоггининг ўлимида айбланганлар устидан ҳукм чиқарилди

126
(Янгиланган 17:10 08.09.2020)
Саудия Арабистонида журналист Жамол Хашоггининг ўлдирилиши иши юзасидан беш киши 20 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Саудия Арабистони суди 2018 йил октябрда Истанбулда ўлдирилган журналист Жамол Қошиқчининг ўлимида айбланганларга нисбатан якуний суд ҳукмини эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Қироллик бош прокуратураси расмий вакилининг маълум қилишича, қотилликда айбланган саккиз нафар шахснинг беш нафари 20 йил, бир нафари ўн йил, яна икки нафари етти йилга озодликдан маҳрум этилган.

Саудиялик таниқли журналист Жамол Қошиқчи 2017 йилдан АҚШда яшаган ва Washington Post газетасида ишлаган. У 2018 йил октябрь ойида Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонада ўлдирилган.

Аввалига Ар-Риёд унинг консулхонада изсиз йўқолганини рад этди, бироқ бир неча вақт ўтиб видео ва аудиоёзувлар пайдо бўлгандан сўнг ҳукумат Хашогги “консулхона ишчилари билан жанжал натижасида” ўлдирилганини тан олишга мажбур бўлди. Туркия полиция ходимлари журналистнинг жасадини ҳозиргача топа олишмаган.

126
Мавзу:
Саудиялик журналист Жамол Хашоггининг ўлдирилиши (10)

30 миллиондан ошиб кетди. COVID бўйича жаҳон статистикаси янгиланди

20
(Янгиланган 12:38 18.09.2020)
Портал маълумотларига кўра, дунёда ҳозирга қадар коронавирус инфекциясини юқтирган инсонлар сони 30 181 110 нафарга етган. Улардан ярмидан кўпи, коронавирусни юқтирганлар сони энг кўп бўлган учта давлат ҳиссасига тўғри келади.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Дунёда пандемия бошланганидан буён аниқланган коронавирус ҳолатлари 30 миллиондан ошиб кетди. Жонса Хопкинс томонидан эълон қилинган маълумотлар шундан далолат бермоқда.

Портал маълумотларига кўра, дунёда ҳозирга қадар коронавирус инфекциясини юқтирган инсонлар сони 30 181 110 нафарга етган. Улардан ярмидан кўпи, коронавирусни юқтирганлар сони энг кўп бўлган учта давлат ҳиссасига тўғри келади.

17 сентябр куни бир суткада дунё бўйича 314 минг киши инфекцияни юқтирган.

Коронавирусга чалиниш ҳолати энг кўп АҚШда аниқланган – 6,6 миллион ҳолат, Ҳиндистонда – 5,2 миллион ва Бразилияда – 4,4 миллион. Россия 17 сентябр ҳолатига кўра 1,08 миллион кўрсаткич билан тўртинчи ўринда келмоқда.

Инфекция оқибатида 945 минг киши вафот этган (қурбонлар сони АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистонда энг кўп).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 17 сентябр соат 10.00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш кўрсаткичи 50 мингга яқинлашган.

20
Утки

Минглаб ўрдаклар далаларни ҳашоротлардан тозаламоқда - видео

67
(Янгиланган 11:11 18.09.2020)
Таиландда минглаб ўрдаклар ҳашоротларга қарши курашиш учун шоли майдонларига олиб чиқилди. Натижада - майдонлар ҳам тоза ўрдаклар ҳам тўқ.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Таиландда 10 мингга яқин ўрдаклар шоли далаларини ҳашоротлардан тозлашда ёрдам бермоқда. Ушбу ҳақидаги видео интернетда тарқалди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Маълум бўлишича, Накхон вилояти фермерлари ўзаро келишувга кўра шоли далаларини ҳашоротлардан тозалаш мақсадида ўрдаклар армиясидан самарали фойдаланишмоқда. Ўрдаклар 5 ой давомида деҳқонларга далаларни қумусқалардан тозалашда ёрдам беради ва шундан сўнг ўз фермаларига қайтади. 

Фермер Апиват Чалермклин айтишига қараганда ушбу амалиёт иккала томонга ҳам фойда келтирмоқда: деҳқонлар ҳашоротларга қарши турли кимёвий моддалардан фойдаланмайди, паррандачилар эса - қушларни овқатида эконом қилади. 

67