АҚШ Давлат департаменти "Шимолий оқим 2"га муносабатни қайта кўриб чиқишга чақирди

363
"Европалик етакчилар охирги вақтда кўп такрорлашаётгани сингари: ҳозирда Германия ўзининг Россия билан "Шимолий оқим — 2" лойиҳасини қайта кўриб чиқиши учун вақт келди", - деб ёзган Ортагус Twitterда.

ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Германия Россиянинг "Шимолий оқим — 2" лойиҳасига нисбатан ўз муносабатини қайта кўриб чиқиши учун вақт келди, деб баёнот қилди сешанба куни АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Морган Ортагус.

"Европалик етакчилар охирги вақтда кўп такрорлашаётгани сингари: ҳозирда Германия ўзининг Россия билан "Шимолий оқим — 2" лойиҳасини қайта кўриб чиқиши учун вақт келди", - деб ёзган Ортагус Twitterда.

Куни кеча АҚШ президенти Дональд Трамп лойиҳани амалга оширишни тўхтатиш ғоясини қўллаб-қувватлашини маълум қилган эди. Унгача ГФР канцлери Ангела Меркель "Шимолий оқим - 2" масалалари ва Алексей Навальный билан боғлиқ ҳодиса алоҳида кўриб чиқилиши лозимлигини таъкидлаган эди. Ўз навбатида Германиядаги қатор сиёсатчилар томонидан "Шимолий оқим — 2" лойиҳасини тўхтатиш ёки буткул тугатишга доир чақириқлар янграган эди. Шу билан бирга, анча босиқ позициялар ҳам янграмоқда.

РФ президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков "Шимолий оқим 2" лойиҳаси тижорий лойиҳа эканлигини, у аввало бутун бошли Европа минтақаси энергетик хавфсизлиги манфаатлари йўлида амалга оширилаётганини таъкидлади, Германия парламентарийларининг Навальний воқеаси туфайли уни тўхтатишга доир чақириқлари - бу ҳеч қандай фактларга асосланмаган эмоционал баёнотлардир. У шунингдек, Кремл Германия "Шимолий оқим 2"ни блоклаши мумкинлиги борасида хатарларни кўрмаётганини, ҳозирда лойиҳани тўхтатишга қаратилган ҳар бир чақириққа нисбатан бундай таклифлар аҳмоқгарчиликдан бошқа нарсамаслигини таъкидловчи иккита фикр айтилаётилаётганини қўшимча қилди.

Алексей Навальный
© Sputnik / Валерий Мельников

Навальний 20 август куни самолётдан ўзини ёмон ҳис этгач, Омскда шошилинч касалхонага ётқизилган эди. Омсклик врачлар текширувлар якунига кўра, моддалар алмашинуви бузилиши оқибатида қон таркибида қанднинг кескин тушиб кетиши юз берган, дея ташхис қўйганлар. Аммо у нима туфайли юз бергани - ҳозирча маълум эмас, Навальний қони ва пешобида, омсклик шифокорлар маълумотларига кўра, заҳарлар аниқланмаган.

Кейинчалик блогерни самолёт билан Германияга олиб кетишди. Чоршанба куни ГФР ҳукумати ҳарбий медикларга таянган ҳолда, Навальнийни "Новичок" жанговар моддаси таркибига кирувчи заҳарли субстанция билан заҳарлашгани ҳақида баёнот берди.

Кремль Берлин Москвани ўз хулосалари ҳақида хабардор этмаганини таъкидлади, РФ ТИВ эса Россия ушбу ҳолат юзасидан Германиядан расмий жавоб кутаётганини билдирди.

Душанба куни берлиннинг Charite клиникаси Навальний ҳолати яхшилангани, уни комадан чиқаришга муваффақ бўлингани ҳақида хабар берди.

363

Букри кит тимсоҳларга тўла дарёга тасодифан сузиб келди

438
(Янгиланган 23:25 21.09.2020)
Австралияда букри кит тимсоҳларга тўла дарёга тасодифан сузиб келди. Икки ҳафтадан сўнг у очиқ денгизга қайтишга муваффақ бўлди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Австралиянинг Какаду миллий боғида букри кит тимсоҳлар тўла дарёга тасодифан сузиб келди. Икки ҳафтадан сўнг кит очиқ денгизга қайтишга муваффақ бўлди. ABC телеканали хабарига асосан.

Олдинроқ дарё бўйида балиқ овлашга кетган денгиз экологлари 2 сентябрь куни учта букри китни кўришганди. Кейинчалик улардан иккитаси денгизга қайтишга муваффақ бўлди. Таъкидланишича, тарихда илк бор Какаду миллий боғнинг дарёсида 20 километр нарида китни кўришганди.

Жума куни кит саёзликка сузиб келганда, олимлар ташвишга тушдилар.

"Кит лойга ботган эди, аммо кўриниши яхши эди", - дейди Кэрол Палмер, Австралия Шимолий Ҳудуди ҳукумати олими.

Олимлар китни қутқаришнинг кўплаб вариантларини, шу жумладан уни қўрқитиш ва орқага сузиш учун баланд товушлардан фойдаланиш усулларини кўришганди. Яхшиямки, кит якшанба куни денгизга қайтишга муваффақ бўлди.

438
Вакцина против новой коронавирусной инфекции впервые в мире зарегистрирована в России 11 августа

ЖССТ коронавирусга қарши вакцина учун Россияга миннатдорчилик билдирди

1052
(Янгиланган 17:04 21.09.2020)
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Россияга коронавируснинг янги штаммига қарши ишлаб чиқилган вакцина учун миннатдорчилик билдирди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг янги штаммига қарши ишлаб чиқилган вакцина учун Россияга миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клуге маълум қилди.

ЖССТ вакили Россияда яратилган вакцина хавфсизлиги ва самарадорлигига эътиборни қаратди.

“Мен Россияга хавфсиз ва самарали вакцинани яратиш бўйича ажойиб ҳаракатлар учун миннатдорчилик билдирмоқчиман”, - деди Клюге.

Россия шу йилнинг январь ойида коронавирусга қарши вакцинани ихтиро қилишга киришди. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги август ойида дунёдаги биринчи COVID-19  вакцинасини рўйхатдан ўтказди.

Мутахассислар тадқиқот натижаларига кўра, вакцинани хавфсиз деб тан олишди ва у коронавирусга қарши иммунитетни шакллантиришга имкон беришини таъкидлашди.

ЖССТ бошидан Россиянинг коронавирус вакцинасига қизиқиш билдирган. Сентябрь ойининг бошларида машҳур тиббиёт журнали The Lancet Россия “Спутник V” вакцинаси клиник синовларининг икки босқич натижаларини эълон қилди.

1052
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Флаги Узбекистана и Туркменистана

Ўзбекистон ва Туркманистон транспорт-коммуникация йўлагини шакллантиришни муҳокама қилди

6
Икки мамлакат “Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон” халқаро транспорт-коммуникация йўлагини шакллантириш бўйича Ашхобод келишувини тезроқ амалга ошириш тарафдори эканликларини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи сиёсий идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар навбатдаги раунди видеоконференция шаклида бўлиб ўтди.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра,  музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, сув хўжалиги, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва алоқаларни ривожланиш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

Ташқи ишлар вазирлари илгари эришилган олий даражадаги келишувларнинг бажарилишини таҳлил қилдилар ва қўшма тадбирларни ўтказиш муддатлари, шу жумладан, Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги раунди, Ўзбекистон-Туркманистон ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказиш муддатлари тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқдилар.

“Транспорт, транспорт-коммуникациялари ва транзит соҳасидаги алоқаларни кенгайтиришга қизиқиш билдирилди. Вазирлар “Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон” халқаро транспорт-коммуникация йўлагини шакллантириш бўйича Ашхобод келишувини тезроқ амалга ошириш тарафдори эканликларини маълум қилдилар”, - дейилган хабарда.

Музокараларда кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқалар, шунингдек, Афғонистон муаммосига алоҳида эътибор бериб, халқаро ва минтақавий кун тартибининг айрим масалалари кўриб чиқилди.

6
Теглар:
ҳамкорлик, Туркманистон, Ўзбекистон