Лукашенко Навальний ҳақидаги аудиоёзувнинг эълон қилинмаган қисми борлигини маълум қилди

322
(Янгиланган 13:49 09.09.2020)
Таъкидланишича, эълон қилинмаган Варшава ва Берлин суҳбатининг тўлиғида сенсацион тафсилотлар бор ва буларнинг барчаси ҳали ҳолва.

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Польша ва Германиянинг Алексей Навальний ҳақидаги суҳбатининг эълон қилинмаган қисми борлигини маълум қилди. Бу ҳақда 8 сентябрь куни Беларусь етакчиси билан бўлган интервьюда иштирок этган “Говорит Москва” радиостанциясининг бош муҳаррири Роман Бабаян хабар қилди.

Бабаяннинг сўзларига кўра, Лукашенко ёзувнинг тўлиқ версиясини Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортниковга топширган.

Алексей Навальный
© Sputnik / Валерий Мельников

“Бизда, айтдики, бу суҳбатнинг тўлиғи бор, эшитишни истайсизми? Биз, табиийки, дарҳол жавоб бердик: албатта, истаймиз, келинг эшитамиз! Шунда у дейдики: лекин унда Россия ФХХ раҳбаридан сўранг”, - дея Беларусь президенти билан бўлган суҳбатни ҳикоя қилган Бабаян.

Таъкидланишича, эълон қилинмаган қисмда сенсацион тафсилотлар бор.

3 сентябрь куни Александр Лукашенко Варшава ва Берлиннинг Навальний атрофидаги воқеалар хусусидаги суҳбати тутиб қолинганини маълум қилган эди. У ушбу ёзувни Россия махсус хизматига беришни ваъда қилган эди. Беларусь давлат телеканали аудиоёзувнинг бир қисмини оммага эълон қилди. Унда ГФР вакили деб айтилган киши Навальнийнинг “заҳарланишининг” тасдиқланиши унчалик муҳим эмаслиги, чунки урушда “ҳар қандай усул яхшилигини” айтади. Германия Вазирлар маҳкамаси суҳбатни сохта деб атади, Польша ҳам буни рад этди.

322

Лукашенко 5 ноябрдан президент сифатида тан олинмайди - Европарламент

353
(Янгиланган 17:08 19.09.2020)
Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Европарламент Александр Лукашенкони 5 ноябрдан бошлаб республика раҳбари деб ҳисоблашдан тўхташлари ҳақида баёнот берди.

"Амалдаги аторитар етакчи Александр Лукашенконинг ваколатлари муддати тугаши билан <…>, парлмент уни мамлакат президенти сифатида бошқа тан олмайди", - дейилади резолюцияда.

Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган. Шунингдек, Европарламент Лукашенкога нисбатан эҳтимолий санкцияларни ҳам қўллаб-қувватлаган.

Беларус ТИВ Европарламентнинг ушбу ҳаракатларидан ихлоси қайтганлигини маълум қилди. Идора, шунингдек, ўзини холис ва демократик тузилма сифатида намойиш этадиган ушбу ташкилот "бурнидан нарироққа қарашга" ўзида сиёсий ирода топа олмаганлигини қайд этган.

Республика кенгашида резолюциянинг қабул қилиниши давлатнинг ички ишларига аралашув сифатида баҳоланди. Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ҳам ушбу ҳужжатга "ички аралашув" сифатида баҳо берган эди. Володинга кўра, резолюциянинг қабул қилиниши мамлакатдаги ҳукумат органларини алмаштиришга бўлган уринишдир.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий протестлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 фоиз овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди, дея ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомет, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Расмий маълумотларга, илк кунларда 6,7 мингдан зиёд қўлга олинган. ИИВ хабарига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрланган, жумладан, 120дан ортиқ куч ходимлари ҳам. Беларус ҳукумати маълумотига кўра, уч киши қурбон бўлган.

353
Панорама Риги

Латвиялик шифокор русийзабон эркакка ёрдам беришдан бош тортганини айтиб мақтанди

556
Ҳозир Латвияда ягона давлат тили - латиш тилидир. Аҳолининг деярли 40 %и учун она тили рус тили бўлса-да, аммо бу тил хорижий тил мақомига эга

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Латвия шифокорлари ҳамжамияти вице-президенти, анестезиолог-реаниматолог Робертс Фурманис касалхонага келган инсонга у фақат рус тилида гапиргани учун ёрдам беришдан бош тортгани ҳақидаги бир воқеа ҳақида сўзлаб берди. Sputnik Latvija хабари асосида.

Яқинда Ригадаги Страдыня номидаги касалхонада унга футболкасида "Россия" ёзуви бўлган эркак мурожаат қилган. Ташриф буюрувчи ундан туғруқхона бўлимини топишда ёрдам беришни сўраб, мурожаат қилган эди. Аммо латвиялик мутахассис эркакка бегона тилда гапиришдан бош тортган.

"Мен унга: "Хайрли кун. Бу ер Латвия. Аввало мулоқотни латиш тилида бошлаш кераклигини эслатмоқчиман", дедим. Эркак бурилди ва жўнаворди", — деди Фурманис.

Шифокорнинг сўзларига кўра, у "суягигача латиш", ва унда ҳатто айнан шундай ёзувлар битилган майкаси ҳам бор.

Ҳозир Латвияда ягона давлат тили - латиш тилидир. Аҳолининг деярли 40 %и учун она тили рус тили бўлса-да, аммо бу тил хорижий тил мақомига эга.

556