Пентагон Иккинчи жаҳон уруши даражасидаги урушга тайёр бўлишга чақирмоқда

Oбуна бўлиш
Брауннинг айтишича, Вашингтон АҚШ ҳарбий салоҳиятига тенг келувчи салоҳиятга эга давлат билан тўқнаш келиши мумкин. Ва у амеприка қўшинлари сўнгги икки ўн йилликда олиб борган ҳаракатлардан кескин фарқ қилади.

ТОШКЕНТ, 12 сен - Sputnik. АҚШ бўлажак урушни қудрати жиҳатдан ўзига тенг держава билан олиб боради ва у улкан қурбонларга сабаб бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди америка ҲҲК штаб раҳбари Чарльз Браун. Унинг "Ўзгаришларни тезлаштириш ёки бой бериш" мавзусидаги докладидан иқтибослар Defense News порталида келтирилган.

Старые лекала: США и ЕС готовы расследовать отравление Навального - Sputnik Ўзбекистон
"Бу уруш": Берлин ва Варшаванинг Навальный бўйича қизиқ суҳбати эълон қилинди

"Биз урушни Иккинчи жаҳон уруши даврида юз берган жанговар йўқотишлар ва халққа қарши хатарларга ўхшаш хавфлар билан олиб боришга тайёр бўлишимиз керак", - деган Браун.

Штаб раҳбарининг таъкидлашича, аввалги раҳбариятнинг қарорлари Ҳитой ва Россия билан бўлаётган шиддат билан ўзгарувчи пойгада зарур бўлган натижаларга эришишга имкон қолдирмаган.

Иллюстрированное изображение вируса COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Рошаль коронавирус пандемиясини биологик урушнинг тайёргарлиги деб атади

Брауннинг айтишича, Вашингтон АҚШ ҳарбий салоҳиятига тенг келувчи салоҳиятга эга давлат билан тўқнаш келиши мумкин. Ва у амеприка қўшинлари сўнгги икки ўн йилликда олиб борган ҳаракатлардан кескин фарқ қилади.

"Келажакдаги уруш қирғоқларимиздан четда қолмайди", - дея хулоса қилган америка ҲҲК штабининг янги раҳбари.

Таъкидланишича, Браун ҲҲК ривожлантириш юзасидан ўз қарашлари ҳақида 14 сентябр куни маълумот беради.

Чарльз Браун штаб қўмондонлигини 6 август куни қабул қилиб олган.

Янгиликлар лентаси
0