Беларусь коронавирусга қарши Россия вакцинаси синовларини бошламоқда

147
Таъкидланишича, Беларусдаги коронавирусга қарши Россия вакцинаси синовларида 100 нафарга яқин кўнгиллилар иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Беларусь коронавирусга қарши Россия вакцинасининг клиник синовларини ўтказиш учун ҳужжатлар тўпламини олди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳозир олинган ҳужжатлар ўрганилмоқда. Экспертлар гуруҳи таркибига “Соғлиқни сақлашдаги экспертизалар ва синовлар маркази” ҳамда эпидемиологик ва юқумли касалликлар соҳасидаги етакчи мутахассислар киритилган.

Улар препаратнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги тўғрисидаги ишончли маълумотларни олиш имкониятини баҳолашлари ҳамда синов билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишлари зарур.

Таъкидланишича, коронавирусга қарши Россия вакцинаси синовларида 100 нафарга яқин кўнгиллилар иштирок этади.

Аввалроқ Минск ва Москва Беларуснинг  “Спутник V” вакцинаси синовининг учинчи босқичида иштирок этиши тўғрисида келиб олган эди.

147
Мавзу бўйича
Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси иштирокчиларига тавсиялар эълон қилинди
Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини 27та давлат харид қилишни истаяпти
Жавоблар ва саволлар: Россия вакцинаси танқидчиларига
The Lancet Россиянинг Sputnik V вакцинаси тадқиқотлари натижаларини эълон қилди
“Спутник V” вакцинасининг биринчи партияси кенг муомалага чиқарилди
Россиянинг "Спутник V" вакцинаси қачон экспортга чиқарилиши маълум бўлди
Тетик, соғлом ва фаол: Россиянинг коронавирус вакцинаси кексаларда синовдан ўтди
Москвада 5 сентябрдан коронавирусга қарши эмлаш бошланади
Ўзбекистон Россия вакцинасини харид қилиш имкониятини ўрганмоқда
Туркия коронавирусга қарши Россия вакцинаси синовларига рухсат бериши мумкин
Россияда коронавирусга қарши вакцинанинг 26 та варианти ишлаб чиқилмоқда
Американский эсминец Джон Маккейн

АҚШ ҳарбий кемаси Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтди

664
(Янгиланган 13:06 24.11.2020)
АҚШ ҳарбий кемаси “John McCain” Буюк Пётр кўрфазида Россия чегарасини кесиб ўтди. Бу ҳолатни РФ "Адмирал Виноградов" катта кемаси ҳарбийлари ўз вақтида аниқлади.

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. АҚШ ҳарбий кемаси “John McCain” Россия чегарасини кесиб ўтди, бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабар қилди.

“Тинч океан флотининг "Адмирал Виноградов" катта кемаси Буюк Пётр кўрфазида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг "John McCain" эсминеци томонидан Россия Федерацияси давлат чегарасини бузганлик ҳолатини қайд этди”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, АҚШ кемаси чизиқдан икки километр нарига ўтиб кетди.

"Адмирал Виноградов" хорижий кемани халқаро алоқа канали орқали бундай ҳаракатларни амалга ошириш мумкин эмаслиги тўғрисида огоҳлантирди.

Шунингдек, Россия ҳарбийлари АҚШ кемасини ҳайдаш учун таран маневридан фойдаланишлари мумкинлиги айтилди. Шундан сўнг "John McCain" кемаси нейтрал сувга қайтиб кетди.

664

Россия яна бир давлат билан авиа-қатновларни тиклади

473
23 ноябрдан бошлаб Венесуэла Россия билан авиа қатновларни қайта тиклайди – деб хабар қилди Венесуэла фуқаролик авиацияси хизмати.

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. 23 ноябрь куни Венесуэла Россия билан авиа қатновларни қайта тиклайди, деб хабар қилди Лотин Америкаси давлатининг фуқаролик авиацияси хизмати.

"Фуқаро авиацияси хизмати ... 23 ноябрдан бошлаб Россия ва Боливиядан тижорат рейслари очилиши тўғрисида хабар беради", - дейилган хабарда.

Ушбу 2та йўналиш Мексика, Доминикан Республикаси, Эрон, Туркия ва Панамага очиладиган рейсларга қўшилади.

Бир неча кун олдин Венесуэла президенти Николас Мадуро яқинда Венесуэла ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри рейслар очилишини эълон қилганди.

Венесуэладаги Conviasa авиакомпаниясининг веб-сайтида Москва йўналиши чипталарни сотувга қўйилди.

473

Тоғли Қорабоғни миналардан тозалаш истиқболлари

99
(Янгиланган 22:07 24.11.2020)
Тоғли Қорабоғнинг яқинда жанговар ҳаракатлар кечган зонаси ва бошқа ҳудудлари юзлаб квадрат километр майдонлар босқичма-босқич портловчи моддалардан тозаланиши сингари ўта катта маблағ талаб қилувчи ишларини кўзда тутади

Тоғли Қорабоғнинг яқинда жанговар ҳаракатлар кечган зонаси ва бошқа ҳудудлари юзлаб квадрат километр майдонлар босқичма-босқич портловчи моддалардан тозаланишини кўзда тутади. Бу улкан ресурслар(миллионлаб доллар)ни ҳамда хавфли ерларни хўжалик айланмасига киритиш учун ўнлаб йиллар давомида олиб бориладиган машаққатли ишларни талаб этади.

Мина майдонлари, портламаган ўқ-дорилар ва қўлбола портловчи ускуналар можародан кейинги ҳар қандай ҳудуд учун асосий муаммо саналади. Доимий равишда ўта хавфли таҳдид мавжудлигининг энг сўнгги мисоли - бу 23-ноябр куни Мадагиз қишлоғи яқинида Озарбайжон, Россия Федерацияси ҳарбий хизматчилари ва тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларининг портлатилиши бўлди. Можаро зонасида бундай хавфлар тинчликпарварларга, сапёрлар ва қутқарувчиларга ҳар куни чанг солади.

Кеча Ереван шаҳрининг аэродромларига Россия мудофаа вазирлигининг миналардан тозалаш халқаро марказининг 100 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари, шунингдек, 13 та ҳарбий ва махсус техника юборилди. Муҳандислик бўлинмалари бугун Ереван - Горис - Степанакерт йўналиши бўйича юриш қилмоқда. Сапёрларнинг етакчи бўлинмалари 23 ноябрдан Тоғли Қорабоғдаги ҳудудлар, йўллар ва объектларни миналардан тозалашга киришган. Устувор вазифаси - дислокация (жойлашув, ҳаракатланиш) нуқталари, тинчликпарварларнинг постлар ўртасидаги ҳаракатланиши, ва айрим инфратузилма объектларида миналардан тозалаш ишларини тезкор равишда амалга ошириш.

Ҳудудларнинг фақат биттасида россиялик сапёрлар 30 га яқин танкга қарши миналарни зарарсизлантиришди. Қоидага кўра, топилган ўқ-дорилар махсус полигонда ёки жойнинг ўзида портлатиш методи билан йўқ қилинади. Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Халқаро миналардан тозалаш маркази мутахассислари мураккаб ва қизғин ишларга Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг миналарга қарши фаолият стандартларига мувофиқ равишда тайёргарликдан ўтганлар. Улар энг сўнгги ишлаб чиқарилган ускуналар - мина изловчи ИМП-С2, "Уран-6" робототехника мажмуалари билан қуролланганлар. Замонавий қидирув ва ҳимоя воситалари Тоғли Қорабоғда рус ҳарбий хизматчилари саломатлиги ва ҳаёти учун хатарларни камайтиради, лекин истисно этмайди.

Миссиянинг мурракаб жиҳати

Замонавий локал ва минтақавий можаролар жанговар ҳаракатларнинг перманент характери ва миналаштирилган майдонлар, портловчи тузоқлар, йўл бўйида жойлаштириладиган бомбалар ва бошқа "сюрпризлар"дан - бевосита оператив зона ва унга туташ ҳудудларда кенг қўлланилиши билан ажралиб туради. Тактик жиҳатдан текширилган, зич, эшелонлашган мудофаани яратиш учун кўп сонли қўшин (масалан, юз километрлик фронт чизиғида) ва ресурсларга эга бўлмаган ҳолда, можаро иштирокчилари бўлинмалар ва ҳарбий техникани алоҳида секторларга тўплашади ва "туйнукларни" миналар майдонлари билан беркитадилар.

Қорабоғда асосан Совет даврида ишлаб чиқарган миналардан фойдаланилган - булар танкларга қарши ТМ-62, пиёдаларга қарши ПМН-2 миналари.

Шу билан бирга, уларнинг жойлашув харита-схемалари шошилинч равишда апил-тапил ишлаб чиқилади ва кейинчалик кўпинча йўқолиб кетади.

Эҳтимолки, янги миналардан иборат далалар ва "кенгайтмалар"ни можаро томонлари ҳеч бир муаммосиз йўқ қилишар. Аммо узоқ йиллардан буён давом этиб келаётган қарама-қаршилик туфайли минтақадаги барча мина майдонлари жойлашуви аниқ жойини ҳеч ким билмайди. 

Жанговар вазиятда портламай қолган ёки жанговар ҳолатда ташлаб қўйилган артиллерия снарядлари бу алоҳида муаммо. Қорабоғ ерларида минглаб портловчи предметлар бор. Шу сабабли, Россиялик сапёрларнинг ўнлаб йиллар давомида олиб борган машаққатли меҳнати, БМТ ва бошқа гуманитар ташкилотларнинг ресурсларини фаол жалб этилиши - ҳудуд уруш ҳолатидан чиқишининг минимал шартларидан саналади.

Аввалроқ, Озарбайжон ҳудудларини миналардан тозалаш бўйича миллий агентлиги (ANAMA) раҳбари Газанфар Аҳмедов, Қорабоғдаги Боку назорати остига ўтган ҳудудларнинг миналардан тўлиқ тозаланиши ўн йилдан ортиқ вақтни талаб қилиши ҳақида айтганди. Сурияда Арманистоннинг 83 кишидан иборат гуманитар миссияси 20 гектарга яқин майдонни 2019 йилнинг олти ойида миналар, снарядлар, авиа-бомбалар ва қўлбола портловчи қурилмалардан тозалаган эди. Абхазия ва Жанубий Осетия ҳудудларини миналардан тозалаш бўйича урушдан кейинги кўп йиллик тажриба (бу эрда ҳали ҳам саперлар қилиши лозим бўлган ишлар жуда кўп) ҳам Қорабоғда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларнинг глобал миқёсини тасдиқламоқда.

Бирлашган ҳаракатлар

БМТнинг Миналардан тозалаш масалалари бўйича хизмати (UNMAS) фақатгина ўтган йилнинг ўзида 19 мамлакатда (жумладан, Ироқ, Афғонистон ва Сурияда ҳам) тахминан 495 млн доллар сарфлаган. Эҳтимол, ушбу маблағларнинг бир қисми Тоғли Қорабоғ ҳудудини миналардан тозалашга йўналтирилар.

UNMAS маълумотларига кўра, миссия бу ерда декабр бошида жойлаша бошлайди. Мутахассислар, аввало тоғ-ўрмон ҳудудидаги мураккаб бир шароитда амалга ошириладиган ишлар ҳажмини баҳолайдилар. Эҳтимол, сапёрларнинг халқаро миқёсдаги ҳамжиҳатликдаги саъйи-ҳаракатлари қочқинларнинг ушбу регионга можародан кейинги қайтишини тезлаштиришга имкон беради.

Шунингдек, БМТ Бош котиби Антонио Гутеришнинг позицияси - яъни ўт очишни тўхтатиш келишуви гуманитар ташкилотларга можаро оқибатида жабр кўрган тинч аҳолига ёрдам бериш имкониятига йўл очишини ва Тоғли Қорабоғда Россия билан ҳамкорлик қилишга ва ўзаро ҳамкорликка тайёрлиги бўйича айтилган фикрлари ҳам анча умидбахш кўринмоқда.

99