Пассажиры в аэропорту Домодедово имени М. В. Ломоносова

Бир нечта мамлакат фуқаролари учун Россияга кириш тақиқи бекор қилинди

411
Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Жанубий Корея фуқаролари Россияга ҳаво ўтказиш пунктлари орқали киришлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Россия Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Жанубий Корея билан мунтазам авиақатновларни тикламоқда. Тегишли қарорга Россия бош вазири Михаил Мишустин имзо чекди.

Юқорида кўрсатилган давлатлар фуқаролари Россияга ҳаво ўтказиш пунктлари орқали киришлари мумкин, россияликлар, ўз навбатида, ушбу мамлакатларга парвоз қилишлари мумкин.

Россия ҳукумати сайтида ёзилишича, рейслар ҳафтасига бир марта амалга оширилади. Самолётлар Нур-Султон (Қозоғистон), Бишкек (Қирғизистон), Минск (Беларусь) шаҳарларига парвоз қилади.

Жанубий Корея билан авиақатнов эса 27 сентябрдан қайта тикланади.

Шунингдек, Россия халқаро авиақатновлар тикланиши муносабати билан чет элдан фуқароларини чартер рейсларда олиб келиш дастурини тўхтатиб қўяди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Жанубий Корея билан мунтазам авиақатновларни тиклашга қарор қилгани ҳақида хабар қилинган эди.

411
Теглар:
авиапарвозлар, коронавирус, Жанубий Корея, Қирғизистон, Қозоғистон, Беларусь, Россия

Путин АҚШнинг ДРСМДдан чиқишини жиддий хато деб атади

279
Владимир Путин АҚШнинг Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш шартномасидан (ДРСМД) чиқиши жиддий хато эканини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш шартномасидан (ДРСМД) чиқиши жиддий хато эканини маълум қилди.

“Натижада ўз кучини йўқотган АҚШнинг Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш шартномасидан чиқишини жиддий хато деб ҳисоблаймиз”, - дейилади Кремль матбуот хизмати чоп қилган баёнотда.

Таъкидланишича, бу ракета билан қуролланиш пойгасининг авж олиш хавфи ва назорат қилиб бўлмайдиган кескинлик ошишини кучайтиради.

Путин СНВ-3 шартномасини ҳеч қандай шартларсиз 1 йилга узайтиришни таклиф қилди

2019 йилда АҚШ Россияни ушбу шартномани шартларини бузганликда айблаб, ундан чиқди. Москва бу айбловларни рад этди ва савол туғдирган ракетани намойиш қилиш ва бу мавзуни муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди. Аммо АҚШ ён бермади ва бир томонлама шартномадан чиқди

279
Не дали взять живым или мертвым: Атамбаев сделал заявление

Изолятор ўзгарди: Атамбаев очлик эълон қилди

309
(Янгиланган 17:24 26.10.2020)
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев МХДҚ изоляторидан пойтахтдаги 1-тергов изоляторига олиб ўтилгани сабабли очлик эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ҳибсхонасидан пойтахтдаги 1-тергов изоляторига кўчирилиши муносабати билан очлик эълон қилди. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесарев РИА Новостига маълум қилди.

"У СИЗО-1га ўтказилди. Шу муносабат билан у очлик эълон қилди", - деди адвокат.

МХДҚ СИЗО - Қирғизистон махсус хизматлари биносидаги тергов изолятори ҳисобланди. Одатда коррупцияда гумон қилган юқори лавозимли мансабдор шахслар, жамоат ва миллий хавфсизликка таҳдид солувчи шахслар, Давлат қўмитаси ходимлари томонидан ушланган - террорчилар, экстремистлар, чет эллик ёлланма жиноятчилар жойлаштирилади.

СИЗО-1 - Бишкек марказидаги тергов ҳибсхонаси бўлиб, у ерда пойтахт ва Чуй вилоятида жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахслар сақланади.

6 октябрга ўтар кечаси тартибсизликлар шароитида собиқ президент тарафдорлари томонидан Миллий хавфсизлик идораси қамоқхонасидан озод қилинганди. Бироқ, 10 октябрь куни у яна махсус хизмат ходимлари томонидан қўлга олинди.

309

Ўзбекистонда коронавирус: 26 октябрь асосий хабарлари

458
Сутка давомида 189 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 577 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 189 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 577 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 89 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 127 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 62 742 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.

Айни пайтда 2 283 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 552 киши пандемия қурбони бўлди.

Гўшт нархи

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги сентябрда кузатилган инфляция даражаси ҳақида маълумотларида гўшт қимматлашига сабаб бўлган омилларни санаб ўтди.

Асосий сабаблар:

- ем-хашак базаси учун хом ашё, хусусан, пахта хомашёси, пўстлоқ ва ем аралашмаси захираларининг мавсумий камайиши. Бу ўз навбатида, мазкур маҳсулотларнинг биржа нархларининг мос равишда 17, 21 ва 27 фоизга ошишига олиб келди;

- Қозоғистон томонидан ўрнатилган экспорт чекловлари туфайли қорамол импортини қисқариши;

- 2020 йилнинг август ойи ўрталарида карантин чекловларининг олиб ташланганидан сўнг, фаолиятини тиклаган оммавий овқатланиш корхоналарининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган талабининг ошиши.

Шу билан бирга, январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 1840 минг тонна (тирик вазнда) гўшт ишлаб чиқарилган (ўтган йил мос даврига нисбатан 2,2 фоизга кўпроқ). Бундан ташқари, январь-сентябрь ойларида 14 минг тонна мол гўшти ва 20 минг тонна товуқ гўшти импорт қилинган.

Замонамиз қаҳрамонлари

Кронавирусга қарши курашаётган шифокорлар шарафига улкан тасвирий санъат асари (мурал) яратилди.

Aсар Янги Сергели ва Лутфкор кўчалари кесишмасида пайдо бўлди.      

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 43,3 миллиондан ошди, 1,2 миллион ортиқ киши вафот этди, 31,9 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (8,9 млн), Ҳиндистонда (7,9 млн), Бразилияда (5,4 млн).

458
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси