Автомобиль Daewoo Nexia

"Лайк" учун: Уралда бизнесменнинг ўғли “Нексия”ни металломга айлантирди - видео

1179
(Янгиланган 15:45 21.09.2020)
Нима хоҳласам шуни қиламан - ёки "лайк" учун ҳамма нарса мумкинми? Уралда бизнесменний ўғли унинг ҳайдовчисини машинасини пачоқлаб ташлади.

ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Россиянинг Урал ўлкасида трактор билан нексияни пачоқлаш ҳолати акс этган видео интернетда кенг тарқалди, "КП" нашрига асосан.  

Свердловск вилояти Калиново посёлкасида олинган видеода маҳаллий бизнесменнинг Дмитрий исмли ўғли трактор билан "Nexia 2" автомобилини пачоқлаб бир уюм металломга айлантириб ташлагани акс этган. 

Журналистлар воқеа сабабини билиш мақсадида Дмитрий билан боғланишганда у - Мошина меники, нима хоҳласам шуни қиламан, деб жавоб қайтарган. Шунингдек воқеа содир бўлганда у маст бўлмаганини айтган. 

Шундан сўнг журналистлар унинг отаси, бизнесмен Эдуард Однораленко билан боғланишган. Маълум бўлишича пачоқланган автомобил унинг Николай исмли ҳайдовчисига тегишли бўлган.  

- Нима ҳам дердим... Икки аҳмоқ! Биттаси ёш иккинчиси каттароқ. Шундай йўл билан "лайк" тўпламоқчи бўлишибди", - деб жавоб қайтарган Однораленко.

Бизнесмен айтишига кўра, "Nexia" эгаси ва унинг ўғли орасида ҳеч қандай можаро бўлмаган. Ушбу мошинани Николай ўтган йили сотиб олган.

1179

Ёвузлик худоси: Ерга хавф солаётган астероидда жиддий ўзгариш аниқланди

162
Гавайи университети олимлари Ерга таҳдид солаётган Апофис астероид ҳаракатида хавфли ҳодисани аниқладилар.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Гавайи университети Астрономия институти олимлари 2068 йилда фазовий жисмининг Ер билан тўқнашув эҳтимоллигига таъсир қилиши мумкин бўлган Апофис астероиди ҳаракатида ўзгаришларни аниқлади. РИА Новости хабарига асосан.

Астероидни кузатиш жараёнида тадқиқотчилар Апофис Ярковский эффекти туфайли ўз орбитасидан йилига 170 метрга узоқлашаётганини аниқладилар, бунда иссиқлик нурланиш туфайли кундузи исиниб, кечаси совиш импульси туфайли астероид реактив кучланиш олади.

Бу эффект аниқлашидан олдин, олимлар 2068 йилда астероиднинг ер билан тўқнашуви имконсиз деб ҳисоблашган, аммо энди олимлар қўшимча тадқиқот ўтказишлари керак.

Диаметри 325 метр бўлган Апофис астероиди 2004 йилда аниқланган. Бу кашфиёт шов-шувга сабаб бўлди - ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, қадимги Мисрнинг ёвузлик ва ҳалокат худоси шарафига номланган – Апофис астероиди 2029 йилда Ер билан тўқнашиши мумкин, бу эҳтимол 2,7 фоизга тенг.

Кейинчалик олимлар ушбу таҳдидни рад этишди, 2029 йил 13 апрелда астероид Ер марказидан 37,6 минг километр узоқликда учиб ўтишини ҳисоблашди.

162

Россиядаги кўршапалакларда коронавирус аниқланди

165
Мутахассиснинг қайд этишича, кўршапалаклар, масалан, тулки ва типратикон сингари бошқа ёввойи жониворларга қараганда хавфлироқ эмас

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Роспотребнадзор мутахассислари Россиядаги кўршапалакларда коронавирусни аниқладилар, аммо бу қайси типдаги вируслиги ҳақида гапиришга ҳали эрта, деб хабар қилган РИА Новостига Роспотребнадзор вакили Анна Сперанская.

Август ойи охирида Роспотребнадзор Россиянинг турли регионларида мавжуд кўршапалакларда коронавирусни аниқлаш бўйича тадқиқот бошлаган эди. Ушбу лойиҳа вируслар ва эпидемик хатарлар тарқалиши эҳтимолий йўлларини баҳолашга ёрдам бериши керак.

"Россияда яшовчи кўршапалакларда аллақандай (айнан қандай турдаги, ҳозирча номаълум) коронавируслар бор. Айнан қандайлиги - тадқиқотда аниқланади. Шунингдек, тадқиқот "шу баҳонада топилган" бир қатор бошқа вируслар геномлари кетма-кетлигини аниқлаш имконини берди", - деди Сперанская.

Мутахассиснинг қайд этишича, кўршапалаклар, масалан, тулки ва типратикон сингари бошқа ёввойи жониворларга қараганда хавфлироқ эмас. Чунки бу ёввойи ҳайвонлар ҳам инсон учун хавфли бўлган вируслар ташувчилари бўлиши мумкин. Инсон кўршапалакларни қўли билан тегинмасликка ҳаракат қилса, уларнинг инига суқилмаса, улар яшайдиган жойларни хонавайрон қилмаса, шунинг ўзи етарли, дея тушунтиради Сперанская.

Кўршапалаклар устидан тадқиқотлар ҳали якунлангани йўқ, у икки йилча давом этади, деб таъкидлади мутахассис.

165
Сотрудник полиции в Ницце

Франция: Ницца церковида номаълум шахс пичоқ билан одамларга ҳужум қилди

15
Франциянинг Ницца шаҳрида Нотр-Дам черковида номаълум шахс пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 3 киши ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Франциянинг Ницца шаҳридаги Нотр-Дам черковида номаълум шахс пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Ҳолат соат 9.00да юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, 3 киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди. Рейтер маълум қилишича, аёл бошидан жудо қилинган.

Ҳужум қилган киши қўлга олинди.

Ницца ҳукумати шаҳарда барча черковларни ёпади.

15