Изображение нового коронавируса атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV

Коронавирусга иммунитет ҳосил қилувчи касаллик айтилди

940
Олимнинг сўзларига кўра, агар унинг тахмини тасдиқланса, инсонлар денге безгагига қарши эмланиб, коронавирусга муайян иммунитет олишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Денге безгаги касаллигини бошдан кечирганларда COVID-19 га иммунитет ҳосил бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги Дьюк Университети профессори Мигель Николелиснинг ҳали эълон қилинмаган тадқиқотига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Америкалик олим сўнгги йилларда денге безгаги авж олиши қайд этилган жойларда коронавирус секинлик билан тарқалишини аниқлаган.

Таъкидланишича, бу кашфиёт денге флавивируси ва SARS-CoV-2 серотиплари ўртасидаги иммунологик ўзаро реактив имкониятини билдириши мумкин.

Николелиснинг сўзларига кўра, агар унинг тахмини тасдиқланса, инсонлар денге безгагига қарши эмланиб, коронавирусга муайян иммунитетга эга бўлишлари мумкин.

940

АҚШ “Шимолий оқим-2”га қарши санкцияларни узайтирди

39
АҚШ “Шимолий оқим-2” қувурини ётқизадиган кемаларга хизмат кўрсатувчи компанияларга нисбатан санкцияларни узайтирди.

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. АҚШ “Шимолий оқим-2” қувурини ётқизадиган кемаларга хизмат кўрсатувчи компанияларга нисбатан санкцияларни узайтирди.

Ҳужжатда айтилишича, хизмат кўрсатиш ёки жиҳозлардан фойдаланиш, шунингдек ушбу кемаларда жиҳозларни модернизация қилиш ёки ўрнатишни молиялаштириш бўйича масалалар назарда тутилган. 20 октябрдан бошлаб компанияларга бундай фаолиятни тўхтатиш учун 30 кун муҳлат берилади.

Россиянинг "Академик Черский" трубопровод кемаси лойиҳани якунлаш вазифаларини бажариш учун қайта жиҳозланиши керак.

Аввалроқ "Академик Черский" ва бошқа кемалар Калининград яқинида жойлашганлиги ҳақида хабар берилган эди. “Финвал” таъминот кемаси қувур ётқизиш кемасига яқинлашди ва синов режимига ўтди, “Черский”нинг ўзи эса чекланган маневр ҳолатида.

Қувур линиясидан унчалик узоқ бўлмаган жойда “Шимолий оқим 2”да иш олиб борган “Болтиқ тадқиқотчиси” ва “Умка” денгиз қутқариш хизмати жойлашган. Бундан ташқари, "Иван Сидоренко" ва "Остап Шеремет" кемалари ҳанузгача Калининград яқинида жойлашган бўлиб, улар қурилишда ҳам иштирок этиши мумкин.

39

Эрдоған Макронни “маърифатли ислом” ғояси учун қоралади

77
Туркия президентининг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда “француз исломи”, “Европа исломи”, “Австрия исломи” каби тушунчалар пайдо бўлмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдоған франциялик ҳамкасби Эммануэль Макронни унинг “маърифатли ислом” ғояси учун танқид қилди.

Аввалроқ Макрон Францияда сепаратизмга қарши курашиш мавзусида чиқиш қилган эди. У республика қадриятларини мустаҳкамлашга қаратилган тегишли қонун лойиҳаси 9 декбрь куни тақдим этилиши маълум қилди. Ислом сепаратизмига қарши кураш доирасида Франция ҳукумати болаларга таълим беришга алоҳида эътибор қаратмоқчи.

Шунингдек, Макрон Франция Мусулмонлари кенгаши билан биргаликда мамлакатда “маърифатли исломни” барпо этишга имкон берувчи ташкилот ташкил этиш зарурлиги тўғрисидаги ғояни ўртага ташлаган эди. Унинг сўзларига кўра, Францияда исломни хорижий таъсирдан холи этиш ва масжидларни молиялаштириш устидан назоратни кучайтириш лозим.

“Сўнгги пайтларда “француз исломи”, “Европа исломи”, “Австрия исломи” каби тушунчалар пайдо бўлмоқда. Франция президенти Макрон бошчилигидаги бундай ташаббусларнинг асосий мақсади Ислом ва мусулмонлар билан ҳисоб-китоб қилишдир. Улар диний маросимларни фақат уйда ўтказиш мумкин бўладиган, диний рамзлар тақиқланадиган исломга қарши тизим яратишмоқчи. Динни шакллантиришга интилаётган ушбу тизимнинг номи демократия эмас, балки тоталитаризмдир”, - деди Эрдоған Ислом ҳамкорлиги ташкилоти видеоконференциясидаги чиқишида.

77
Теглар:
ислом дини, Франция, Туркия, Эрдўғон, Макрон

Мирзиёев АҚШ генерали Маккензини қабул қилди

14
(Янгиланган 19:23 20.10.2020)
Ўзбекистон Республикаси Президенти АҚШ делегациясини қабул қилди. Учрашувда икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди, дейилади хабарда.

ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатга амалий ташриф билан келган АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Кеннет Маккензини қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот-хизмати хабар бермоқда.

"Суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Хавфсизлик ва барқарорликка таҳдидлар ҳамда глобал хатарларга қарши курашиш мавзуларига алоҳида эътибор қаратилди.
Икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди", - дейилади хабарда.

Шунингдек, суҳбат давомида Афғонистонда тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш ҳамда ушбу мамлакатнинг иқтисодий тикланишига амалий кўмак кўрсатиш юзасидан фикр алмашилган.

Генерал Маккензи Ўзбекистон президентига учрашув учун самимий миннатдорлик билдириб, АҚШ мамлакатлар ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтириш борасида қатъий эканини таъкидлаган.

14