Флаг ООН

АҚШ БМТни яксон қилишга тайёр, Россия эса уни қутқариб қолмоқчи

860
(Янгиланган 14:56 23.09.2020)
Путин БМТ - халқаро ҳамкорлик тизими учун инсоният 75 йил олдин улкан нарх тўланганини ва Россия уни сақлаб қолиш учун охиригача курашишини билдирди.

Масофавий тартибда бўлиб ўтаётган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-юбилей сессияси, раҳбарларнинг одатий чиқишларига қараганда, кутилмаганда кўра таҳлил учун кўпроқ маълумот берди. Давлат раҳабарлари суратга олинган муҳитнинг ўзида ҳам бир талай рамзий маъно бор.

Дунё аудиториясида, албатта, планетанинг энг кучли уч нафар раҳбарлари чиқиши энг катта қизиқиш уйғотди.

Дональд Трампнинг чиқиши – кўпроқ яна бир сайловолди тадбирини эслатди. АҚШ президенти ўзининг нафақат Хитойга қарши қаратилган ташқи сиёсатини, балким умуман Американинг БМТга бўлган менсимаслик ва такаббурлигини намойиш этди.  

Трамп Оқ уйнинг одатий кўринишида, АҚШ ва америка президенти байроғи ёнида, ва ушбу мурожаат халқаро аудиторияга қаратилганини англатадиган бирорта белги бўлмаган муҳитда нутқ сўзлади.

Америка раҳбари олдин бир неча бор ўз давлати БМТнинг энг йирик молия манбаи эканини, демак у Вашингтонга бўй суниши кераклигини ва унинг буйруқларини бажариши кераклигини айтиб ўтган эди. Албатта АҚШнинг олдинги президентлари ҳам шундай ўйлаганди, лекин Трамп биринчи бўлиб буни баралла эълон қилди. Устига устак, агар БМТ АҚШнинг гапига кирмаса нима бўлиши айтиб пўписа ҳам қилган эди...

Россия ОАВлари қайд этишига кўра, америка президенти ўз нутқида бирор маротаба ҳам Россияни тилга олмаган. Хитой номини бўлса 12 маротаба айтиб ўтган. Трамп нутқининг асл мақсади ҳам ана шундай – мутлақ Хитойга қарши қаратилган, жанжалкаш руҳда бўлди. У коронавирусни “Хитой вируси” деб атади ва унинг дунёга тарқалиши учун Пекинни жазолашни талаб қилди.

БМТнинг мавжуд анъаналари ва қоидаларига зид бўлган АҚШ президентининг нутқи Хитой учун кутилмаган янгилик бўлмади. БМТдаги Хитой вакили Чжан Цзюн  унга тезкорлик ва топқирлик билан жавоб қайтарди.

Си Цзиньпин нутқи одатий вазминлик билан, ҳозирги замоннинг энг ўткир муаммоларига ва биринчи навбатда COVID-19га қарши кураш чораларига бағишланган бўлди.

ХХР раҳбари буюк Хитой девори ва Хитой табиатининг бетакрор чиройли манзаралари фонида нутқ сўзлади. Бу билан Си Цзиньпин нимага шама қилаётганини тушуниш қийин эмасди: унинг ортида ҳар қандай ташқи чақириққа жавоб беришга қодир бўлган, улкан ва қадимий мамлакат турибди.

АҚШ ва Хитой раҳбарлари чиқишларидан фарқли ўлароқ, Россия раҳбарининг нутқи энг анъанавий кўринишда бўлди. Бу Путин кўтарган ҳозирги замоннинг чуқур илдизли муаммолардан тортиб унинг ортида турган БМТ  байроғигача акс этди. Нутқнинг ўзи ҳам халқаро тадбирларга хос – фақат қоғозда ёзилган матнни ўқиш шаклида бўлди.

Россия раҳбари Ер шарида стратегик барқарорликни сақлаш, тарихни бўлғашга йўл қўймаслик, қурол-аслаҳаларни назорат қилиш, коронавирусга қарши халқаро ҳамжамият коллектив бўлиб курашиши ҳақида бўлди.

Маъно жиҳатдан ҳам, кўриниш жиҳатдан ҳам бу дунёнинг тобора хаосга тушиб кетаётганини кузатиб турган давлат раҳбари эмас, вазият энг ёмон тус олишига қраши курашаётган раҳбарнинг сўзи бўлди.

Путин дунёда 75 йилдан буён мавжуд бўлган халқаро ҳамкорлик тизими учун инсоният улкан нарх тўланганини  яна бир бор эслатиб ўтди. Ушбу тизим учун ўз вақтида энг катта ҳисса қўшган Россия, ҳар доим планета ишонган соғлом фикр ва барқарорлик ороли сифатида сақланиб қолишини билдирди.  

860
Ким Кардашьян

Кардашьян туғилган кунини дабдабали нишонлагани учун танқидга учради

120
(Янгиланган 15:35 30.10.2020)
Пандемия даврида туғилган кунини дабдабали нишонлагани учун телеюлдуз Ким Кардашьян интернетда танқидга учради.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Ўтган ҳафта 21 октябрь куни америкалик телебошловчи, супермодель, актриса Ким Кардашьян ўз юбилейини нишонлади. У 40 ёшни қаршилади.

У туғилган куни нишонлаш мақсадида хусусий оролни ижарага олиб, дабдабали базм уюштирди. РИА Новости хабарига асосан.

Тадбирда Кендалл, Хлои ва Кортни сингиллари, онаси Крис Женнер, оиланинг яқин дўсти, Фай Хадра, бизнесмен Саймон Хук ва бошқалар меҳмон бўлди.

Кардашьян базмда тасвирга олинган суратлар билан ижтимоий тармоқларда ўртоқлашди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Kim Kardashian West (@kimkardashian)

Инстаграмда Ким Кардашианнинг байрамона пости 5,3 миллиондан ортиқ "лайк" тўплаганига қарамай, кўплаб фойдаланувчилар коронавирус пандемияси вақтида дабдабали базм қилгани учун уни танқид қилишди.

120
Бокс, боксерские перчатки

Йилнинг энг яхши нокаути - худди кинодагидек бўлди

52
(Янгиланган 14:53 30.10.2020)
Америкалик яккакурашчи нокаути "Йилнинг энг яхши нокаути" номини олди, UFC эса жангчига қўшимча 50 минг $ бонус тўлади.

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. UFCнинг 11 октябр куни бўлиб ўтган навбатдаги жангида ёш, ҳаи ҳеч ким яхши танимайдиган Хоакин Батли исмли жангчи ажойиб нокаут ижро этди. 

Ижтимоий тармоқларда клуб ишқибозлари ушбу нокаутни бир зумда "Йилнинг энг яхши нокаути" деб номлашди. UFC эса жангчининг маошига "жозибадор нокаут" қўшимча равишда 50 минг $ бонус тулади.    

Трамоқда жойлаштирилган видео остига ишқибозлар: 

- Мана сизга йилнинг энг яхши нокаути, балким охирги 10 йилнинг, 

- Яна "кунг-фу ишламайди" дейишади, 

- Бу бола ҳам Кунг-фу ҳам Ниндзя сирли услубларидан хабардор шекилли, - 

қабилида изоҳлар қолдиришган. 

Маълумот учун Хоакин Бакли UFCда икки ой олдин ўз фаолиятини бошлаган эди. Унинг биринчи жанги 2020 йил августида бўлиб ўтган. Ўша жангда у ютқизган бўлсада кейингисида - сўзсиз ғолиб бўлди. 

52
Национальная валюта Узбекистана — сум

Айрим транспорт воситаларидан утилизация йиғими ундирилмайди

31
Айрим транспорт воситаларидан 2022 йил 31 декабрга қадар утилизация йиғими ундирилмайди. Ҳукумат қарори қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. “Коронавирус пандемияси даврида ташқи иқтисодий фаолият, туризм ва қурилиш соҳаларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йил 31 декабргача қуйидагиларга утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилади:

- юк ташиш учун мўлжалланган шатакчи автомобиллар (ТИФ ТН коди 8701 20, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно), шунингдек, тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошганлари бундан мустасно);

- юк ташиш учун мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8704 22, 8704 23) ҳамда махсус мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8705 10, 8705 40, 8705 90);

- ҳайдовчи билан бирга 10 ва ундан ортиқ йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8702, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно).

Шунингдек, эндиликда давлатлараро, ҳукуматлараро, халқаро ташкилотлар йўналишлари бўйича хайрия ёрдами мақсадларида олиб кириладиган транспорт воситаларига ҳам утилизация йиғими ундирилмайди.

31