Азиатский тигровый комар

Қонхўр ҳашарот: Туркияда вирус ташувчи хавфли чивинлар пайдо бўлди

433
(Янгиланган 19:16 24.09.2020)
Туркия мутахассислари Истанбулнинг катта туманларида Осиё йўлбарс чивинининг тез тарқалиш ҳолатини қайд этишди.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Туркия мутахассислари мамлакатда Осиё йўлбарс чивинининг тез тарқалиш ҳолатини қайд этишди. Бу ҳақда РИА Новости HabberTurk нашрига асосан хабар қилди.

Истанбулнинг катта туманларида хавфли ҳашаротларнинг тўпланиши аниқланди, таъкидланишича, улар илгари ҳудудда бўлмаган. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу турдаги чивинлар ўта мосланувчан.

“Бу чивинлар кун бўйи ҳужум қилади, айниқса одамлар очиқ ҳавода бўлганда. У бошқа чивинларга қараганда анча тажовузкор, сариқ иситма ва Зика вируси каби касалликларни ташиши мумкин", - дейди Истанбул университети доценти Керем Этера.

Унинг сўзларига кўра, бу каби касалликларга чалиниш хавфидан ташқари, Осиё йўлбарс чивинининг чақиши аллергик реакцияни кучайтириб, узоқ вақт қичишиш ва қизаришни келтириб чиқаради.

433

Жапаров Қирғизистон президенти сайловларида номзодини илгари суради

18
Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров сайловларда иштирок этиш учун декабрь ойида президент ваколатларини зиммасидан соқит қилмоқчи.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Садир Жапаров давлат раҳбари лавозимига ўз номзодини илгари суришини маълум қилди.

Жапаровнинг сўзларига кўра, бунинг учун у декабрда истеъфога чиқишни режалаштирмоқда.

“Мен бошқалар қатори сайловларда иштирок этаман. Агар ғалаба қозонсам президент бўламан, бўлмаса барча каби оддий фуқаро бўламан”, - деди Жапаров. Унинг сўзларидан Sputnik Қирғизистон иқтибос келтирган.

Қирғизистонда муддатидан аввалги президент сайловлари 2021 йил 10 январь куни бўлиб ўтади. Мамлакат Конституциясига биноан президент в.б. ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга эмас.

Аввалроқ Жапаров агар қонунчиликка тегишли ўзгартириш киритилса, президент сайловларида иштирок этишга тайёрлигини маълум қилган эди.

18

“Спутник V” вакцинасини яна бир ишлаб чиқарувчиси рўйхатга олинди

33
(Янгиланган 15:07 26.10.2020)
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Спутник V” вакцинасининг яна бир ишлаб чиқарувчисини рўйхатга олди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Спутник V” вакцинасининг яна бир ишлаб чиқарувчиси – “Генериум” компаниясини рўйхатга олди.

Пандемияга уч марта зарба: Россияда коронавирусга қарши 3-чи вакцинани синовлари бошланди
Ruptly / РФПИ / АФК "Система", завод "Биннофарм" / Роспотребнадзор

Бундан аввал препаратни рўйхатга олиш гувоҳномасига Гамалея эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази “Медгамал” филиали ва “Биннофарм” компанияси киритилган эди.

Янги ишлаб чиқариш майдонлари ишлаб чиқарилаётган вакцина ҳажмини сезиларли даражада оширади.

Августда ССВ Гамалея электрокимё тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган COVID-19нинг олдини олиш учун дунёдаги биринчи вакцинани рўйхатдан ўтказганди. Уни “Спутник V” деб номлашди.

Октябр ойида Роспотребнадзорнинг Вектор марказида яратилган яна бир маҳаллий “ЭпиВакКорона” препарати рўйхатдан ўтказилди. Шунингдек, ҳозирги вақтда Россия Фанлар академиясининг Чумаков номидаги иммунобиологик препаратларни тадқиқ қилиш ва ривожлантириш марказидан вакцина клиник синовлардан ўтмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашконинг сўзларига кўра, оммавий эмлаш катта ишлаб чиқариш ҳажмлари ишга туширилгандан сўнг бошланади. Бу бепул бўлади.

Саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуров Россияда “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш ҳажмларини йил охирига қадар бир ярим миллион дозага етказиш режалаштирилганлигини маълум қилганди.

33