Флаг Армении. Архивное фото

Арманистон ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик жорий этди

372
(Янгиланган 23:31 27.09.2020)
Арманистон ҳукумати Тоғли Қорабоғдаги ҳодисалар туфайли мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Арманистон ҳукумати Тоғли Қорабоғдаги ҳодисалар туфайли мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Никол Пашинян маълум қилди.

“Ҳукумат қарори билан Арманистон Республикасида ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилинмоқда. Қарор эълон қилингандан сўнг кучга киради. Қўшинларга ёзиб қўйилган шахсий таркибни ўзларининг ҳудудий ҳарбий комиссарлигига ҳозир бўлишга чақираман”, - дея ёзган Пашинян Facebookʼда.

Тоғли Қорабоғдаги туташ чегараларда навбатдаги вазият кескинлашгани бугун эрталаб маълум бўлди.

Боку ва Ереван вазиятни кескинлаштиришда бир-бирини айламоқда. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги арман томони ўт очгани, озарбайжон томони эса ҳужумга қарши амалиётни бошлаганини таъкидламоқда. Арманистон Мудофаа вазирлиги Қорабоғ Озарбайжон томонидан ҳаво ва ракета ҳужумига учраганини маълум қилмоқда.

Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги Тоғли Қорабоғ можароси томонларини зудлик билан ўт очишни бас қилишга чақиргани хабар қилинган эди.

Қорабоғ можароси 1988 йилнинг февралида, Тоғли Қорабоғ автоном вилояти ўзининг Озарбайжон ССР таркибидан чиқиши ҳақида эълон қилганида бошланган эди. 1992-1994 йилги қуролланган қарама-қаршилик давомида Озарбайжон Тоғли Қорабоғ ва унга қарашли еттита туман устидан назоратни бой берган. 1992 йилдан буён ОБСЕнинг Минск гуруҳи доирасида - ҳамраислар - Россия, АҚШ ва Франция бошчилигида можарони тинч йўл билан бартараф этиш бўйича музокаралар ўтказиб келинади. Озарбайжон ўз ҳудуди яхлитлигини сақлаб қолишга қаттиқ туриб олган. Арманистон тан олинмаган республика манфаатларини ҳимоя қилиб келади, чунки Тоғли Қорабоғ Республикаси музокаралар томони эмас.

372
Эйфелева башня в Париже

Париж мусулмон давлатларидан француз товарлари бойкотини тўхтатишни талаб қилди

195
(Янгиланган 13:02 26.10.2020)
Франция ташқи ишлар вазирлиги айрим мусулмон давлатларининг француз маҳсулотларини бойкот қилишга чақириқларини маъносиз деб атади ва бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатиш кераклигини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Франция ташқи ишлар вазирлиги айрим мусулмон давлатларининг француз маҳсулотларини бойкот қилишга чақириқларини мақсадсиз деб атади ва бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатиш кераклигини таъкидлади. РИА Новости хабарига асосан.

"Сўнгги кунларда Яқин Шарқнинг бир нечта давлатларида Франция маҳсулотларини, айниқса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бойкот қилишга, шунингдек, Францияга қарши намойишлар ўтказишга, баъзи ҳолатларда ижтимоий тармоқларда нафратли чақириқлар кўринишида чақириқлар тарқатилди", - дейилган баёнотда.

Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, бу чақириқлар Франция виждон эркинлиги, сўз эркинлиги, дин эркинлиги ва нафратга бўлган ҳар қандай чақириқларни рад этишни ҳимоя қиладиган позицияни бузиб кўрсатади.

"Шунингдек, улар республика президентининг 2 октябр куни Ле Мюрода Самюэл Пати (ўлдирилган ўқитувчи. - таҳр.) билан видолашув маросимида радикал исломга қарши курашга қаратилган баёнотларни бузиб кўрсатиб, сиёсий мақсадларда фойдаланмоқда”, - деб таъкидлади ТИВ вакили.

"Бойкот қилиш чақириқлари мақсадсиз ва радикал озчилик томонидан мамлакатимизга қарши қаратилган барча ҳужумлар дарҳол тўхтатилиши керак", дейилган баёнотда.

195
Большая дизель-электрическая подводная лодка Волхов

Кучли торпеда: National Interest Россия сувости кемасидан ҳайратда қолди

320
(Янгиланган 13:36 26.10.2020)
The National Interest нашри Россиянинг Б-603 Волхов дизел-электр сувости кемасини баҳолади ва Россия ҲДФнинг Тинч океани флотининг 636 лойиҳасини "таъсирчан қуроллар" билан қуролланган сувости кема, деб атади.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Американинг The National Interest нашри Россиянинг Б-603 Волхов дизел-электр сувости кемасини баҳолади ва Россия ҳарбий-денгиз флотининг Тинч океани флотининг 636 лойиҳасини "таъсирчан қуроллар" билан қуролланган сувости кема, деб атади.

Журнал таъкидлашича, бу сувости кемалари “Калибр-ПЛ” ракета тизими ва 533 мм торпедалар қуролланган бўлиб, замонавий радар ва алоқа тизимлари билан жиҳозланган.

Мақола муаллифи бундай сувости кемалари шовқин даражаси пастлиги сабабли "қора тешиклар" деб номланганини таъкидлади, бу турдаги сувости кемалари саёз сувда ва қирғоқ сувларида операцияларни ўтказиш учун, шунингдек, денгиз ости урушларига мўлжалланганлигини тушунтирди.

“Волхов” лойиҳаси сувости кемалари учинчи авлодга тегишли, уларнинг сиғими 3,95 минг тоннани ташкил этади, сув остида тезлиги 20 узелни ташкил этади, сув остига тушиш чуқурлиги 300 метрни ташкил этади, экипаж 52 кишидан иборат.

 Улар энг сўнгги инерциал навигация тизими, замонавий автоматлаштирилган маълумотларни бошқариш тизими, юқори аниқликдаги ракета қуроллари ва кучли торпеда қуроллари билан жиҳозланган.

Ҳозирда яна иккита “Магадан” ва “Уфа” сув ости кемалари қурилмоқда.

320
Волк

Бўрилар галаси улкан айиққа ҳужум қилди видео

7
(Янгиланган 14:25 26.10.2020)
Йеллоустон табиат паркида туристлар бўрилар галаси ўлжага яқинлашган айиққа ҳужум қилиши тасвирга олинди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Йеллоустон табиат паркида туристлар бўрилар галаси айиққа ҳужум қилишига гувоҳи бўлди.

Бу ҳолатни гид Адам Брубейкер тасвирга олди.

Унинг сўзларига кўра, айиқ ўлжанинг ҳидини сезиб қолади ва яқинлашишга ҳаракат қилади, аммо бўрилар бунга имкон бермайди.

“Ўн бошга яқин бўри гризли-айиқни ўраб олади ва ўлжа яқиндан ҳайдаб юборишди”, - дейди Брубейкер.

Йиртқичлар ўртасидаги беллашув бир неча дақиқа давом этди, бўрилар айиқни дарахтзор томон қувиб юборишди.

7