Россияда ўтсочар дрон яратилади

421
(Янгиланган 12:09 28.09.2020)
Таъкидланишича, бу техника Россиянинг радиацион, кимёвий ва биологик муҳофаза қўшинлари (РХБЗ) манфаатлари учун яратилмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Россияда ўтсочардан нишонни уришга қодир учувчиcиз учиш қурилмаси ясалмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

“Ростех-Доверенные платформы – Робототехнические комплексы” компанияси ўринбосари Максим Скоковнинг сўзларига кўра, бу техника Россиянинг радиацион, кимёвий ва биологик муҳофаза қўшинлари (РХБЗ) манфаатлари учун яратилмоқда.

“Бизнинг компания РХБЗ қўшинлари учун иш олиб борди – биз ўтсочар воситаларини учувчисиз учиш қурилмалари билан қўллаш имкониятини намойиш этдик. Синов натижаларига кўра тажриба конструкторлик иши очилди”, - деди у.

Унинг сўзларига кўра, зарурий тайёргарликсиз ўтсочар дронни уриб тушириш “амри маҳол”.

421

Олимлар наркобарон Пабло Эскобарнинг бегемотлари хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда

0
Колумбиялик эколоклари таъкидлашича, Пабло Эскобарнинг "кокаин бегемотлари" мамлакат экотизимига таҳдид солмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Наркобарон Пабло Эскобарнинг "кокаин бегемотлари" тез кўпайиши мамлакат экотизимига таҳдид солмоқда, деб айтишди колумбиялик олимлар Telegraph билан ўтказилган суҳбатда.

Африка жониворлари 1980-йилларда наркобарон Пабло Эскобар уларни ўз ҳайвонот боғига ноқонуний Колумбияга олиб келинган. Эскобар вафотидан сўнг, ҳукумат унинг уй-жойини назорат остига олди, ҳайвонларнинг аксарияти олиб кетилди, аммо тўрт дона бегемот сув ҳавзасида қолди. Ўшандан бери уларнинг авлодлари Магдалена дарёси ҳавзаси бўйлаб тарқалиб кетишди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳозирда Колумбияда 80 дан 100 гача бегемот яшайди, аммо 2040 йилга келиб уларнинг сони бир ярим мингга кўпайиши мумкин, шундан кейин уларни кўпайишини назорат қилиш имконсиз, атроф-муҳитга таъсирини эса қайтариб бўлмайди.

"Бегемотга ўқ отиш фикри ҳеч кимга ёқмаяпти, лекин  бошқа ҳеч қандай стратегия иш бермаслигини тан олишимиз керак" - деди эколог Натали Кастельбланко-Мартинес.

Африкада бегемотлар кўпайиши қурғоқчилик ва йиртқич жониворлар ови даврлари билан чекланиб турилади, дейилган Biological Conservation журналида чоп этилган  тадқиқотда. Аммо Магдалена ҳавзасида африкалик ҳайвонларнинг табиий душмани бўлмаган ва қуруқ даврлар унчалик узоқ эмас, бу уларнинг янада кўпайишига олиб келиши мумкин.

Кастелбланко-Мартинес сўзларига кўра, бегемотларнинг ахлати сувдаги фосфатлар ва азотнинг концентрациясини оширишини, паразитлар ва касалликлар маҳаллий фаунага, уй ҳайвонларига ва ҳатто одамларга юқиши мумкин.

Бундан ташқари, бегемот одамларга ҳужум қилиши мумкин. Масалан, ўтган йили шундай ҳолат юз берди: бегемот фермерга ҳужум қилиб, оёғидан тишлаб, осмонга улоқтирди. Бунинг оқибатида фермернинг оёқ ва бир нечта қовурғалари синган.

Экологлар бир неча йилдан бери бегемотларни стерилизация қилишга уринмоқдалар, аммо бу кўп вақт ва куч сарфлайди, мавжуд ресурслар эса жуда кам.

0

Le Monde: ЕИ Pfizer вакцинасини босим остида маъқуллади, бунинг далили бор

181
(Янгиланган 11:32 18.01.2021)
“Le Monde” газетаси журналистлари Европа дори воситалари агентлигининг интернетда пайдо бўлган электрон мактублари билан танишиб чиқди.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА) вакилларига коронавирусга қарши вакциналарни сертификатлаш вақтида босим ўтказилган. Гап, хусусан, Pfizer-BioNTech ва Moderna препаратлари ҳақида бормоқда. Бу ҳақда Франциянинг “Le Monde” газетаси хабар қилди.

Нашр журналистлари агентликнинг электрон ёзишмаларини ўрганишган. Улар хакерлар ҳужумидан кейин интернетда пайдо бўлган.

“Камида 5 та электрон мактуб агентлик коронавирусга қарши биринчи вакцинани маъқуллаш жараёнини тезлаштириш учун босимга дуч келгани ҳақида гапиришга имкон беради”, - дея ёзади газета.

Эълон қилинган ёзишмалардан маълум бўладики, ўша Pfizer вакцинасини маъқуллашда ҳам муаммолар бўлган ва улар ҳозиргача бор.

Европа агентлигининг бу вакцинага қарши бўлган уч “асосий эътирози”:

  • ҳамма ишлаб чиқариш майдонлари текширилмаган;
  • вакцинанинг тижорат партияларига оид зарурий маълумотлар бўлмаган;
  • тижорат партиялари ва клиник синовлар вақтида қўлланилган вакциналар ўртасида сифатий тафовут аниқланган.

Бошқача қилиб айтганда, бирисини синовдан ўтказиб, бошқасини етказиб берган бўлишлари мумкин.

Бу ҳолатлар вакцина сифати билан шуғулланган тадқиқотчиларнинг энг катта хавотирига сабаб бўлган, дея ёзади “Le Monde”. Шунга қарамасдан Pfizer маъқулланган.

Нашрнинг ёзишича, ЕМА вакцинани 2020 йил 21 декабрда узул-кесил маъқуллади, Британия маъқуллагандан кейин 3 ҳафта, АҚШдан кейин эса 2 ҳафта ўтиб.

“Бу Европа агентлигига ҳеч нарсага қарамасдан уни маъқуллашдан олдин сифат муаммоларини ҳал қилишга бир мунча вақт керак бўлганидан дарак беради”, - дейилган хабарда.

Ва бу кечикиш “Европа коммиссияси томонидан номақбул бўлмаган” деб баҳоланган. Ошкор қилинган ёзишмаларда ҳам бу ҳақда гап борган.

Куни кеча Pfizer Европага вакцина етказиб беришни вақтинча қисқартириши маълум бўлганди. Бу гўёки ишлаб чиқариш қувватини модернизация қилиш билан боғлиқ.

Январь ойи ўртасида Норвегияда Pfizer вакцинаси билан эмланган 23 кишининг вафоти ҳақида маълум бўлганди.

Бундан ташқари, “The Times of Israel” газетаси Pfizer билан эмланган 13 нафар исроилликда юз фалажа кузатилгани ҳақида ёзди.

181
Теглар:
коронавирус, Европа Иттифоқи, вакцина