Беларусга “Спутник V” вакцинаси биринчи партияси етказиб берилди

178
Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси (РФПИ) Беларусга коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг биринчи партиясини етказиб берди.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси (РФПИ) Беларусга коронавирусга қарши “Спутник V”  вакцинасининг биринчи партиясини етказиб берди. Кўнгиллиларга эмлаш 1 октябрдан бошланади.

Беларусь Россияда рўйхатдан ўтганидан кейин “Спутник V”   вакцинасини клиник синовларини бошлаган биринчи мамлакат бўлди.

"1 октябр куни Беларусь Республикаси “Спутник V”   вакцинасини кўнгиллиларга эмлашни бошлайди. РФПИ 100 киши иштирокидаги ушбу клиник синовни молиялаштиради", дейилган хабарда.

Клиник синовлар Беларунинг илмий марказлари сифатида танланган 8та тиббиёт муассасаларида ўтказилади. Беларуснинг иккита клиникаси вакцинанинг биринчи партиясини қабул қилди.

“Спутник V” вакцинасининг шу каби клиник синовларини ўтказиш бошқа қатор мамлакатларда, шу жумладан Бразилия, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Миср ва Бирлашган Араб Амирликларида режалаштирилган.

РФПИ раҳбари Кирилл Дмитриевнинг сўзларига кўра, Россия вакцинаси асосида бўлган инсон аденовируси асосида вектор платформаси соғлиқ учун хавфсиздир, ўнлаб йиллар давомида 250 дан ортиқ клиник тадқиқотларда синовдан ўтган. Шу ўринда, Ғарб вакцина  ишлаб чиқарувчилари узоқ вақт давомида экспериментал, кам ўрганилган ва синовдан ўтказилмаган технологияларга таяниб, клиник синовларида тўсиқларга дуч келмоқда, бу эса препаратнинг фуқаролик муомаласига киритишни кечиктиради ва коронавирусга қарши курашга салбий таъсир қилади.

Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги дунёдаги биринчи коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини август ойида рўйхатга олди. У Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда.

178
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1237)
Нападение с ножом на прохожих в Ницце

Ницца черковидаги ҳужум айни вақтда нималар маълум

433
(Янгиланган 18:05 29.10.2020)
Франциянинг Ницца шаҳридаги Нотр-Дам черковида номаълум шахс пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Франция бўйлаб терроризм таҳдидининг максимал даражаси эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Франциянинг Ницца шаҳридаги Нотр-Дам черковида номаълум шахс пичоқ билан одамларга ҳужум қилди.

Sputnik шу вақтгача маълум бўлган асосий хабарларни тўплади:

- эрталаб номаълум шахс пичоқ билан черковга кирди ва исломий шиорларни бақириб, 3 кишини пичоқлади, шу жумладан, маҳаллий нашрлар хабар беришича, бир аёл бошидан жудо қилинди.

- полиция ҳужум қилган шахсни қўлга олди, у касалхонада, ишни антитеррор прокуратураси олиб бормоқда

- ҳуқуқбузарнинг шахси ҳақида унинг ёшидан бошқа ҳеч нарса маълум эмас – 25 атрофида. Маҳаллий нашр ёзишича, у 21 ёшли тунислик.

- бутун Франция бўйлаб терроризм таҳдидининг максимал даражаси эълон қилинди, Макрон бугун фожиага йўлга чиқди ва эртага Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини ўтказади.

- ҳужум Европа раҳбарларини ҳайратга солди, Туркия Charlie Hebdo карикатуралари билан боғлиқ зиддиятга қарамай ҳужумни қоралади.

- Россия президенти Владимир Путин Франция президенти Эммануэл Макронга ҳамдардлик билдирди.

433
Вид на Московский кремль

Россияда Charlie Hebdo сингари журнал пайдо бўлмайди - Кремль

282
(Янгиланган 17:28 29.10.2020)
Кремль Charlie Hebdo сингари журнал Россияда пайдо бўлмаслигига ишонади - президент матбуот котиби Дмитрий Песков.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Муҳаммад пайғамбарнинг карикатуралари туфайли Францияда зўравонлик авж олиши юзасидан муносабат билдирди.

"Россияда Charlie Hebdo сингари журнал пайдо бўлмайди”, - деб таъкидлади у. РИА Новости хабарига асосан.

Песков Россияда 20 миллионга яқин мусулмон яшаётганини унутмасликка чақирди, гарчи мамлакатда христианлик асосий дин бўлиб қолмоқда.

"Аслида, мамлакатимизнинг ўзига хослиги айнан унинг кўп миллатли ва кўп конфессиялигида. Барча конфессиялар бир-бирига ҳурмат кўрсатиб яшайдилар. Шунинг учун бундай нашрнинг бизда мавжуд бўлиши мутлақо мумкин эмас, шу жумладан амалдаги қонунчилигимизни ҳисобга олган ҳолда", - деб қўшимча қилди Песков.

Журналистлар, Кремлга кўра, Худога карикатуралар чизиқ мумкинми ёки йўқлигини сўрашди, Песков бу саволга жавоб бермади.

"Гап шундаки, у шунчалик мураккаб субстанцияки, уни муҳокама қилишда бирон бир расмий позиция билан қатнашиш мумкин эмас", - деди у.

Шу билан бирга, матбуот котиби  таъкидлашича, одамларни ўлдириш ножоиз бўлгани каби, диндорларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилиш ҳам ножоиз.

"Иккаласи ҳам мутлақо ножоиз", - деб хулоса қилди Песков.

282
Рабочие на стройплощадке

Қурилиш ва “яширин иқтисодиёт”: ҳуқумат қарори лойиҳаси тайёрланди

148
“Қурилиш соҳасида “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. “Қурилиш соҳасида “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Қурилиш ташкилотлари томонидан ўз яширин фаолиятини ихтиёрий равишда қонунийлаштириши учун 2020 йил 1 декабрдан қуйидаги рағбатлантириш механизмлари жорий қилиш таклиф этилмоқда:

а) норасмий бандлик ҳолатлари кузатилмаган ёки яширин фаолиятни тўлиқ бартараф этган қурилиш ташкилотлари реестри юритилади.

Реестрга кирган қурилиш ташкилотларга қурилиш объектларида бажарилган ишлар учун буюртмачи томонидан маблағ ажратилгунга қадар даромад ва иш ҳақидан бўлган солиқларни тўлаш муддатини мутаносиб равишда узайтиришга рухсат этилади.

б) ўрганиш жараёнида нолегал ходимларни расмийлаштирган қурилиш ташкилотига уларнинг касбий малакасини ошириш, меҳнат муҳофазаси қоидаларига ўргатиш ва шахсий ҳимоялаш воситаларини харид қилиш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия берилади. Бунда:

субсидия касбий малакани ошириш учун ҳар бир ходим учун 6 ой муддатгача ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдоригача, меҳнат муҳофазаси қоидаларига ўргатиш ва шахсий ҳимоялаш воситаларини харид қилиш учун бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдоригача берилади;

ишчи гуруҳлар томонидан аниқланган норасмий ишлаётган ходимларга уларни касбга ўқитиш, қайта ўқитиш, малакасини ошириш учун касб-ҳунарга ўқитиш марказларига йўлланма берилади, бунда иш берувчи томонидан ушбу ходимларни ўқишдан кейин расмий равишда ишга олиш бўйича кафолати олинади.

в) қурилиш ташқилотлари томонидан 2020 йил 1 декабрга қадар ишчиларга норасмий иш ҳақи тўланган холатлар юзасидан ҳуқуқий чоралар қўлланилмайди ва юзага келиб чиқиши мумкин бўлган ҳар қандай солиқ ва мажбурий тўловлардан воз кечилади, бир йил ичида ишчиларига норасмий иш ҳақи тўланган холатлар аниқланган қурилиш ташкилотлар бундан мустасно.

Қурилиш ташкилотларига айрим қурилиш ишлари турлари бўйича ўзини ўзи банд қилган шахсларни хизмат кўрсатиш шартномаси асосида жалб этишга рухсат бериш кўрсатилмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва суғурта компаниялари томонидан иш берувчилар, шу жумладан қурилиш ташкилотлари ўз фуқаролик жавобгарликларини мажбурий суғурта қилганлигини биргаликда мониторинг қилиш тажрибаси жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда фаолиятида ходимлар сонини яшириш аниқланган ҳолатлари бўйича мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солинишини назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилган.

148