Улкан айиқ бўрилар галасига ҳужум қилди - видео

Oбуна бўлиш
АҚШнинг Йеллоустон миллий боғида гризли - айиқ бирданига 20 бош бўри билан куч синашди ва улардан ўлжани олиб қўйди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Айиқ ва бўрилар галаси ҳужум қилиши акс этган видео АҚШнинг Йеллоустон миллий боғида тасвирга олинди. Бўрилар галаси тунги муваффақиятли овдан сўнг дам олаётган эди – улар бизонни енгишди. Улар олдига айиқ келди.

Россия National Geographic нашри ёзишича, Йеллостондаги гризли-айиқнинг оғирлиги 300 килога етиши мумкин, бўриларнинг вазни эса 50-60 килони ташкил қилади.

Йиртқичлар ўртасидаги тўқнашувда айиқ ғалаба қозонди, бўриларнинг бирортаси нобуд бўлмади.

Янгиликлар лентаси
0