ТОШКЕНТ, 30 сен - Sputnik. Озарбайжон президенти ёрдамчиси Хикмет Гаджиев Туркиянинг F-16 қирувчиси томонидан Арманистоннинг Су-25 самолёти уриб туширилгани ҳақидаги хабарни инкор қилди.
"Арманистонга тегишли Су-25 самолёти Туркиянинг F-16 самолёти томонидан уриб туширилгани - бу мутлақ ёлғон, бўлмаган гап", - деди Гаджиев РИА Новостига.
Гаджиев, шунингдек, Арманистонга радарларни диққат билан кузатишни тавсия қилди.
"Қаерда қандай самолёт осмонга кўтарилаётгани радарларда жуда яхши кўриниб турибди. Озарбайжон радарларида Арманистон ҳудудида Су-25 самолёти ҳавога кўтарилгани ҳақида умуман маълумот йўқ", - деди президент ёрдамчиси.
Эслатиб ўтамиз, 29 сентябр куни Арманистон мудофаа вазирлиги Туркия F-16 самолёти Арманистон ҳаво ҳудудида Су-25 самолётини уриб туширгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Ҳаммаси қандай бошланган эди
27 сентябр куни Озарбайжон мудофаа вазирлиги Арманистон Ҳарбий кучлари Қорабоғдаги чегара чизиғи яқинида жойлашган аҳоли пунктларини ракета ва ҳаво орқали ўққа тутганини хабар қилган эди. Улар айтишига қараганда ҳарбийлар ва тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлган.
Ереван, ўз навбатида, Қорабоғда Озарбайжон ҳарбийлари ҳужум бошлаганини хабар қилишди.Хусусан Степанакет шаҳри ракеталар билан ўққа тутилгани хабар қилинди.Шундан сўнг Арманистонда ҳарбий вазият ва умумий мобилизация эълон қилинган эди. Россия ва қатор хорижий давлатлар иккала томонни ҳам муаммони музокаралар йўли билан ҳал қилишга чақирмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ногиронлар ва қарияларни парваришлаш билан шуғулланувчи немис фирмаларидан бирининг раҳбари коронавирусга қарши эмланишдан бош тортганлик учун етти нафар ходимини ишдан бўшатди. Бу ҳақда “Bild” газетаси хабар қилмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Германияда эмланиш ихтиёрий бўлишига қарамасдан, бу коронавирус инфекциясига қарши эмланишдан бош тортганлик учун ходимларнинг ишдан бўшатилишининг биринчи ҳолатидир. Ходимларини ишдан бўшатгандан кейин фирма бошлиғи Рене Вильмерга эмланишга қарши чиқаётганлар тарафидан таҳдидлар қилина бошланган. Улар ҳатто ўлдириш билан таҳдид қилишган.
Вильмер вакцина олиб келиши биланоқ ходимларидан эмланишни талаб қилган. Германияда ногиронлар ва қарияларни парваришлаш хизмати ходимлари вакцинани биринчи навбатда олувчилар гуруҳига киради. Уч киши эмланишдан бош тортган, яна тўрт киши бир тўхтамга келолмаган. Фирма раҳбари уларга қарор қабул қилиш учун икки кун муҳлат берган. Аммо ходимлар эмланмаган ва буларнинг ишдан ҳайдалишига сабаб бўлган.
“Мен мижозларимизни ҳимоялаш учун барча ишни қиламан. Бу бурчимдир”, - дея ўз қарорини асосланган Вильмер.
Германияда 2 миллиондан ортиқ киши коронавирус билан касалланган. 47 мингдан зиёд киши вафот этган. Мамлакатда COVID-19 га қарши эмланиш 27 декабрь куни бошланди. 1,3 миллион аҳоли аллақачон эмланган.
ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. "Спутник V" вакцинасининг йўриқномасида янги огоҳлантириш пайдо бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Унда Россия вакцинасини қабул қилаётганлар "Спутник V"нинг онкология касалига чалинган кишиларга таъсири ҳақида маълумот етишмаслиги ҳақида огоҳлантирилган.
"Маълумот етишмаслиги оқибатида, вакцина аутоиммун касаллигига чалинган ва ёмон сифатли саратон шишига эга бўлган беморлар учун хавфли бўлиши мумкин", - дейилган огоҳлантиришда.
Эслатиб ўтамиз, Одам аденовируси асосида яратилган "Спутник V" вакцинаси 2020 йилнинг август ойида Россия соғлиқни сақлаш вазирлигида тезлаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказилган эди. Бугунги кунда вакцина қабул қилганлар сони 1 миллиондан ошиб кетган.
Айни дамда Россия вакцинасининг синовлари Венесуэлада муваффақиятли якунланган. Туркияда уни ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Россияда ишсиз қолган Ўзбекистон фуқароларини бошқа ишга жалб қилиш тизими йўлга қўйилган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги эслатма билан чиқди.
Россияда иш излаётган фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиб, мурожаат қилиши лозим бўлади.
Шунингдек, ушбу масалада меҳнат мигрантлари номидан уларнинг оила аъзолари ҳам мурожаат қилишлари мумкин.
Онаси Россияда вафот этган олти яшар болакай Ўзбекистонга қайтарилди
Агентлик қўшимча маълумотларни 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақам орқали олиш мумкинлигини таъкидлаган.