ресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков

Кремль Байденнинг “Путин кучукчаси” ҳақидаги гапига муносабат билдирди

565
АҚШ президентлигига номзод Жо Байден биринчи мунозаралар чоғида Трампни “Путиннинг кучукчаси” деб айтди.

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. АҚШ президентлигига номзод Жо Байденнинг Трамп “Путиннинг кучукчаси” деб айтган сўзлари АҚШ сиёсий маданиятининг намоён бўлишидир. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Биз дунёдаги ҳамма каби АҚШдаги сайлов кампаниялари жараёнини кузатяпмиз. Биз бефарқ бўлиб қололмаймиз, чунки у жаҳоннинг энг йирик иқтисодий давлатларидан бири. Албатта, АҚШда янги сиёсий маданияти, сайлов маданияти намоён бўлишини кузатмоқдамиз”, - деди Песков. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Амалдаги АҚШ президенти Дональд Трамп ва Демократик партиядан давлат раҳбари лавозимига номзод Жо Байденнинг биринчи мунозаралари 29 сентябрь куни бўлиб ўтди. У 95 дақиқа давом этди. Америка марказий телеканаллари номзодлар мунозараларини тўғридан-тўғри эфирга узатди.

Президентликка асосий даъвогар Трамп ва Байден мунозаралар давомида бир-бирини гапини ҳамиша бўлиб турди ва бир-бирини турли муаммоларда айблади. Шунингдек, қўпол иборалардан фойдаланишди.

АҚШ президенти сайловлари 3 ноябрь куни бўлиб ўтади. Унга қадар президентлик курсисига асосий даъвогар Дональд Трамп ва Жо Байден жонли эфирда яна икки марта юзлашиши керак.

565
Бокс, боксерские перчатки

Йилнинг энг яхши нокаути - худди кинодагидек бўлди

6
(Янгиланган 14:53 30.10.2020)
Америкалик яккакурашчи нокаути "Йилнинг энг яхши нокаути" номини олди, UFC эса жангчига қўшимча 50 минг $ бонус тўлади.

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. UFCнинг 11 октябр куни бўлиб ўтган навбатдаги жангида ёш, ҳаи ҳеч ким яхши танимайдиган Хоакин Батли исмли жангчи ажойиб нокаут ижро этди. 

Ижтимоий тармоқларда клуб ишқибозлари ушбу нокаутни бир зумда "Йилнинг энг яхши нокаути" деб номлашди. UFC эса жангчининг маошига "жозибадор нокаут" қўшимча равишда 50 минг $ бонус тулади.    

Трамоқда жойлаштирилган видео остига ишқибозлар: 

- Мана сизга йилнинг энг яхши нокаути, балким охирги 10 йилнинг, 

- Яна "кунг-фу ишламайди" дейишади, 

- Бу бола ҳам Кунг-фу ҳам Ниндзя сирли услубларидан хабардор шекилли, - 

қабилида изоҳлар қолдиришган. 

Маълумот учун Хоакин Бакли UFCда икки ой олдин ўз фаолиятини бошлаган эди. Унинг биринчи жанги 2020 йил августида бўлиб ўтган. Ўша жангда у ютқизган бўлсада кейингисида - сўзсиз ғолиб бўлди. 

6
Хабиб Нурмагомедов

Ҳабиб Нурмагомедов бўғма илондан қочиши видеога олинди

318
(Янгиланган 12:57 30.10.2020)
UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов бўғма илондан қочиши акс этган видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов бўғма илондан қочиши акс этган видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

Тахмин қилинишича, жангчининг мураббий Хавьер Мендес видеони тақдим этди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Javier Mendez (@akajav)

Спортзалга илон олиб келинди. Жангчи илонни кўриши билан зали бўйлаб югуришни бошлайди, ҳатто зинапоядан пастга тушишга уриниб кўради.

Таъкидланишича, видео америкалик жангчи Жастин Гэтжига қарши жангга тайёргарлик кўриш пайтида олинган.

318