ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Дрезден ҳарбий-тарихий музей экспертлари Йенс Венер ва Бернард Каст "агар совуқ уруш вақтида учинчи жаҳон уруши бошланганда Т-72 танкини энг яхши танк бўларди", деб таъкидладилар. РИА Новости хабарига асосан.
Экспертларнинг фикрига кўра, Т-72 нисбатан арзон, ғарбий аналогларидан устунлик хусусиятларига эга бўлган.
“1970-йилларида НАТОнинг ўша пайтдаги танклари, масалан, жуда енгил зирҳли ҳимояси бўлган Германиянинг Леопард I” ёки Американинг М60 танклари билан таққослаганда, Т-72 танки анча истиқболли эди”, - деди Венер Military History Not Visualized YouTube-канали эфирида.
Мутахассис таъкидлашича, Т-72 танкининг зирҳ қопламаси экипажни ядро портлаш, зарарли таъсирлари, кимёвий ва бактериологик қуролларни қўллаш оқибатларидан ишончли ҳимоя қилган. Бундан ташқари, танк маневр ва тезликни сақлаган ҳолда юқори ўқ отиш кучига эга бўлган.
ТОШКЕНТ, 2 мар - Sputnik. Инсоният дунёни сув босиши ҳодисасини бошдан кечириши мумкин, деди Рим папаси Франциск.
Унинг айтишича, бу фожиа турли давлатларнинг етакчилари глобал исишга қарши куриш учун чораларни кўрмайдиган тақдирда юз беради.
"Агар биз шу йўлдан бораверсак, у (бутунжаҳон сув босиши — Sputnik) юз беради", – дея иқтибос келтиради Рим папаси сўзларидан Corriere della Sera нашри.
Понтифик Ной фақат ўзининг эзгу-амаллари туфайли дунёни сув босганда омон қолганини эслатиб ўтди. У "воқеаларга, дунёга ва унинг муаммоларига хайрихоҳ бўлган ҳолда" ҳамжиҳатликда ҳаракатланиш кераклигини таъкидлаб, фуқаролар ва сиёсатчиларни ақл билан иш тутишга чақирди.
Сал аввал понтифик махсус фикр-мулоҳазалар йили ҳақида эълон қилган эди. Рим папаси бу йилни тез орада - 2021 йилнинг 19 мартида очиб бериши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден СССР собиқ раҳбари Михаил Горбачёвни юбилей билан табриклади. РИА Новости хабарига асосан.
Бугун, 2 март куни СССРнинг собиқ президенти 90 ёшни қаршилади.
"Америка халқи номидан сизни 90 ёшингиз билан табриклайман. Бу сизнинг афсонавий ҳаётингиздаги муҳим воқеа. Мардлик ва озодликка бўлган садоқатингиз, ўнлаб йиллар давомида қийин, аммо зарур қарорларни қабул қилганингиз туфайли дунё хавфсизроқ бўлди ва бу ҳали ҳам илҳом манбаи бўлиб қолмоқда", - деб ёзилган мактубда.
Горбачёв-фонди матбуот хизмати бошлиғи Павел Палажченко маълум қилишича, мактубда СНВ-3 шартномаси хусусида ҳам тўхталган.
"Мен чин дилдан умид қиламанки, СНВ-3 шартномасининг беш йилга узайтирилиши, Сиз бошлаган ишни давоми биргаликдаги саъй-ҳаракатлар йўлида АҚШ ва Россия келгусида ҳам ҳамкорлик қилиши мумкинлигидан далолат беради", - дейилган табрик мактубида.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ўлик ҳолда топилган 5 нафар талабанинг яқинларига моддий, маънавий ёрдам кўрсатилганини маълум қилди.
“Тергов-суриштирув жараёнлари ҳали якунига етмади, сабаблари тўлиқ аниқланмади. Лекин барча ректорлар жаноза тадбирларида қатнашиб, марҳумларнинг ота-оналарига моддий, маънавий ёрдам, қолаверса, психологик хизмат кўрсатиб, бутун жамоаси билан бирга бўлди. Бу нохуш ҳолатга ректорлар бефарқ эмас, қатъий назоратга олинган”, — деди вазир Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган “Ҳукумат соати”да. Унинг сўзларидан “Дарё” нашри иқтибос келтирган.
Аввалроқ Тошкентнинг Юнусобод туманида беш нафар талаба ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар берилган эди. Суд тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, жабрланувчиларнинг ўлими номаълум моддадан ўткир заҳарланиш натижасида юз берган. Ҳозир жиноий иш очилган ва у Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
Ушбу фожиадан сўнг Ўзбекистонда махсус ишчи гуруҳлар тузилиши ва улар талабалар яшаш шароити ҳамда ҳаракатланишини ўрганиши маълум бўлган эди.