Глава Чеченской Республики Рамзан Кадыров

Рамзан Қодиров Навальнийнинг айбловларига жавоб қайтарди

992
(Янгиланган 17:34 02.10.2020)
Сендақа шақилдоқларни бир кун барибир ахлатга ташлашади - Қодиров Навальнийнинг айбловларига жавоб қайтарди.

ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Алексей Навальнийнинг айбловларига жавоб қайтарди.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Германияда мухолифатчи Навальний ўзининг  заҳарланиши бевосита Путин буйруғига асосан амалга оширилган деб айтганди, лекин ҳеч қандай далил ва исботлар келтирмаганди.

“Фақат Путин борлиги учун мамлакатда сенга ўхшаган мухолифатчиларга тоқат қилиб туришибди. Бўлмаса аллақачон сизларни мамлакатдан чиқариб юборишган бўлишарди. Сизларнинг Россияни барбод қилишга қаратилган асл ниятларингиз ва яширин режаларингизни кўриб, тушуниб турган ватанпарварлар жуда кўп. Уларни фақат Путин тўхтатиб турибди”, - деб ёзган Қодиров ўз каналида.

"Навальний, сен ҳеч бўлмаса ўз Ватанингни севиб, унинг устидан бўҳтон ёғдирмасанг-чи, фақат ўз фойданг учун пиар қилмасдан.  

Сен, эркак бўлиб, бир нарсани тан олишинг керак – агарда Россияда сени ўлимингни хохлашганида, бирота ҳам шифокор сени ҳаётингни сақлаб қолиш учун бармоғини ҳам қимирлатмаган бўларди. Германия самолётига эса Омск аэропортига қўнишга рухсат беришмаган бўларди. Давлат сени ўлдиришга буйруқ берди дейсан - мантиқ қани?

Сен Россияни пароканда қилишни истайдиганлар қўлидаги бир ўйинчоқсан холос. Бундай шақилдоқларнинг ҳаммасининг охири бир – эгалари охир-оқибат улардан воз кечишади. Мени сўзларимни ҳали эслайсан.  

Айтмоқчи, “буюртманинг ижрочиси” деб мен Қодировни айтмадингми? Бу ҳеч бўлмаса сени фикрингдек мантиқсиз туюлмасди. Мен эса "бемаъни айбловлар" коллекциямга яна биттасини қўшардим”, - деган Қодиров.

992

Путин АҚШнинг ДРСМДдан чиқишини жиддий хато деб атади

279
Владимир Путин АҚШнинг Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш шартномасидан (ДРСМД) чиқиши жиддий хато эканини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш шартномасидан (ДРСМД) чиқиши жиддий хато эканини маълум қилди.

“Натижада ўз кучини йўқотган АҚШнинг Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш шартномасидан чиқишини жиддий хато деб ҳисоблаймиз”, - дейилади Кремль матбуот хизмати чоп қилган баёнотда.

Таъкидланишича, бу ракета билан қуролланиш пойгасининг авж олиш хавфи ва назорат қилиб бўлмайдиган кескинлик ошишини кучайтиради.

Путин СНВ-3 шартномасини ҳеч қандай шартларсиз 1 йилга узайтиришни таклиф қилди

2019 йилда АҚШ Россияни ушбу шартномани шартларини бузганликда айблаб, ундан чиқди. Москва бу айбловларни рад этди ва савол туғдирган ракетани намойиш қилиш ва бу мавзуни муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди. Аммо АҚШ ён бермади ва бир томонлама шартномадан чиқди

279
Не дали взять живым или мертвым: Атамбаев сделал заявление

Изолятор ўзгарди: Атамбаев очлик эълон қилди

309
(Янгиланган 17:24 26.10.2020)
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев МХДҚ изоляторидан пойтахтдаги 1-тергов изоляторига олиб ўтилгани сабабли очлик эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ҳибсхонасидан пойтахтдаги 1-тергов изоляторига кўчирилиши муносабати билан очлик эълон қилди. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесарев РИА Новостига маълум қилди.

"У СИЗО-1га ўтказилди. Шу муносабат билан у очлик эълон қилди", - деди адвокат.

МХДҚ СИЗО - Қирғизистон махсус хизматлари биносидаги тергов изолятори ҳисобланди. Одатда коррупцияда гумон қилган юқори лавозимли мансабдор шахслар, жамоат ва миллий хавфсизликка таҳдид солувчи шахслар, Давлат қўмитаси ходимлари томонидан ушланган - террорчилар, экстремистлар, чет эллик ёлланма жиноятчилар жойлаштирилади.

СИЗО-1 - Бишкек марказидаги тергов ҳибсхонаси бўлиб, у ерда пойтахт ва Чуй вилоятида жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахслар сақланади.

6 октябрга ўтар кечаси тартибсизликлар шароитида собиқ президент тарафдорлари томонидан Миллий хавфсизлик идораси қамоқхонасидан озод қилинганди. Бироқ, 10 октябрь куни у яна махсус хизмат ходимлари томонидан қўлга олинди.

309

Ўзбекистонда коронавирус: 26 октябрь асосий хабарлари

467
Сутка давомида 189 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 577 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 189 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 577 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 89 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 127 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 62 742 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.

Айни пайтда 2 283 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 552 киши пандемия қурбони бўлди.

Гўшт нархи

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги сентябрда кузатилган инфляция даражаси ҳақида маълумотларида гўшт қимматлашига сабаб бўлган омилларни санаб ўтди.

Асосий сабаблар:

- ем-хашак базаси учун хом ашё, хусусан, пахта хомашёси, пўстлоқ ва ем аралашмаси захираларининг мавсумий камайиши. Бу ўз навбатида, мазкур маҳсулотларнинг биржа нархларининг мос равишда 17, 21 ва 27 фоизга ошишига олиб келди;

- Қозоғистон томонидан ўрнатилган экспорт чекловлари туфайли қорамол импортини қисқариши;

- 2020 йилнинг август ойи ўрталарида карантин чекловларининг олиб ташланганидан сўнг, фаолиятини тиклаган оммавий овқатланиш корхоналарининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган талабининг ошиши.

Шу билан бирга, январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 1840 минг тонна (тирик вазнда) гўшт ишлаб чиқарилган (ўтган йил мос даврига нисбатан 2,2 фоизга кўпроқ). Бундан ташқари, январь-сентябрь ойларида 14 минг тонна мол гўшти ва 20 минг тонна товуқ гўшти импорт қилинган.

Замонамиз қаҳрамонлари

Кронавирусга қарши курашаётган шифокорлар шарафига улкан тасвирий санъат асари (мурал) яратилди.

Aсар Янги Сергели ва Лутфкор кўчалари кесишмасида пайдо бўлди.      

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 43,3 миллиондан ошди, 1,2 миллион ортиқ киши вафот этди, 31,9 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (8,9 млн), Ҳиндистонда (7,9 млн), Бразилияда (5,4 млн).

467
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси