Тоғли Қорабоғга минглаб жангарилар келмоқда - Наришкин

1439
(Янгиланган 19:32 06.10.2020)
Россия ташқи разведка раҳбари Сергей Наришкин Яқин Шарқдан Тоғли Қорабоғга террорчи-жангарилар келганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Яқин Шарқда жанг қилаётган минглаб радикаллар, шу жумладан ан-Нусра* (Жабҳат ан-Нусра*) жангарилари Тоғли Қорабоғдаги можаро зонасига кўчирилмоқда, деди душанба куни Россия ташқи разведка хизмати (СВР) директори Сергей Наришкин.

"Ташқи разведка хизматида мавжуд бўлган маълумотларга кўра, Яқин Шарқда жанг қилаётган халқаро террористик ташкилотларнинг ёлланма жангарлари, хусусан,"Жабҳат ан-Нусра*, “Фиркат Ҳамза”, “Султон Мурод”, шунингдек, экстремистик курд гуруҳлари тўқнашув зонасига фаол равишда олиб келинмоқда. Янги Қорабоғ урушида пул ишлашга умид қилаётган юзлаб ва ҳатто минглаб радикаллар ҳақида гап кетмоқда”, - деди ТРХ раҳбари.

Наришкин таъкидлашича, Қорабоғда қизғинлашаётган қуролли тўқнашув магнит каби турли халқаро террористик тузилмалар жангариларини ўзига тортмоқда.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.

1439

Россия элчиси АҚШнинг Европадаги гипертовушли ракеталар ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди

15
Аввалроқ Вашингтон Россияни тутиб туриш учун Европада гипертовушли қурол ва баллистик ракета жойлаштиришга тайёрлигини маълум қилган эди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов Европадаги ракета қуролланиш пойгасидан огоҳлантирди.

Дипломат АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О'Брайеннинг баёнотига шундай муносабат билдирди. О'Брайен 28 октябрь куни Вашингтон Россияни тутиб туриш учун Европада гипертовушли қурол ва баллистик ракета жойлаштиришга тайёрлигини маълум қилганди.

“Шунга ўхшаш ниятлар минтақа ва глобал хавфсизлик мувозанати йўқолиш хавфини туғдиради, қарама-қаршилик потенциалининг ошишига олиб келади. <...> Агар Вашингтон ҳақиқатдан ҳам “қуролланиш устидаги реал назоратдан” манфаатдор бўлса, бунинг учун Европа қитъасида ракета қуролланиш пойгасини кескинлаштиришнинг ҳожати йўқ”, - деган Антонов. Унинг баёнотини Россия элчихонаси Facebook᾽даги саҳифасида эълон қилди.

Россия элчиси Владимир Путин Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш шартномаси (ДРСМД) тўхташи шароитида кескинликка барҳам бериш таклифини “конструктив муқобил” деб атаган.

“Россия Европа қитъаси ва дунёнинг бошқа минтақаларида янги ракета қуролланиш пойгасининг олдини олиш бўйича хорижлик ҳамкорлари билан биргаликдаги саъй-ҳаракатларга тайёр”, - дея хулоса қилган Антонов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ТИВ Ғарбнинг Россия президентининг ДРСМДга оид таклифига бўлган муносабатини масъулиятсизлик деб атаган эди.

15

Ёвузлик худоси: Ерга хавф солаётган астероидда жиддий ўзгариш аниқланди

216
Гавайи университети олимлари Ерга таҳдид солаётган Апофис астероид ҳаракатида хавфли ҳодисани аниқладилар.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Гавайи университети Астрономия институти олимлари 2068 йилда фазовий жисмининг Ер билан тўқнашув эҳтимоллигига таъсир қилиши мумкин бўлган Апофис астероиди ҳаракатида ўзгаришларни аниқлади. РИА Новости хабарига асосан.

Астероидни кузатиш жараёнида тадқиқотчилар Апофис Ярковский эффекти туфайли ўз орбитасидан йилига 170 метрга узоқлашаётганини аниқладилар, бунда иссиқлик нурланиш туфайли кундузи исиниб, кечаси совиш импульси туфайли астероид реактив кучланиш олади.

Бу эффект аниқлашидан олдин, олимлар 2068 йилда астероиднинг ер билан тўқнашуви имконсиз деб ҳисоблашган, аммо энди олимлар қўшимча тадқиқот ўтказишлари керак.

Диаметри 325 метр бўлган Апофис астероиди 2004 йилда аниқланган. Бу кашфиёт шов-шувга сабаб бўлди - ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, қадимги Мисрнинг ёвузлик ва ҳалокат худоси шарафига номланган – Апофис астероиди 2029 йилда Ер билан тўқнашиши мумкин, бу эҳтимол 2,7 фоизга тенг.

Кейинчалик олимлар ушбу таҳдидни рад этишди, 2029 йил 13 апрелда астероид Ер марказидан 37,6 минг километр узоқликда учиб ўтишини ҳисоблашди.

216
Свеча, гвоздики

Машҳур турколог олим Андрей Кубатин вафот этди

24
Андрей Кубатин вафоти муносабати билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари олимнинг оиласига, биринчи галда турмуш ўртоғига чуқур ҳамдардлик изҳор қилишмоқда

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Турколог олим Андрей Кубатин 36 ёшида коронавирус касаллигидан оламдан ўтди. Бу ҳақда Кубатиннинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида хабар берилди.

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда олим вафоти муносабати билан унинг яқинларига ҳамдардлик билдирилмоқда.

Андрей Кубатин 2019 йил декабрдан буён Ўзбекистон ФА Миллий археология марказида фаолият юритиб келаётганди.

"Ўзбек илм дунёси умидли олимидан айрилди. Тўлдирилиши қийин бўлган йўқотиш... Минг афсуски, унинг ҳали қиладиган ишлари кўп эди... Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун, Аллоҳ раҳматига олсин", - деб ёзган Кубатинни таниган инсонлардан бири.

Тошкент давлат шарқшунослик институтининг катта ўқитувчиси бўлиб ишлаган ёш олим 2017 йили Жиноят кодексининг 157-моддаси ("Давлатга хоинлик қилиш") назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбланиб ҳибсга олинганди. Ўша йили Кубатинга нисбатан 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

2019 йил 26 сентябрь куни Тошкент вилояти судида Кубатиннинг иши қайта кўриб чиқилган ва олим тўлиқ оқланиб, суд залидан озод этилган. 

24