Бишкекда оқшом қандай ўтди - туннинг 6 та энг муҳим воқеаси

© REUTERS / Vladimir PirogovУчастники акции протеста в Бишкеке
Участники акции протеста в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бишкекда нима гаплар: янги бош вазир, янги парламент спикери, янги мэр ҳамда мародёрлар ва дружиначилар.  

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Ўтган оқшом Бишкекда турли воқеаларга бой бўлди: янги бош вазир ва парламент спикери сайланди, аллақандай шубҳали кишилар савдо  марказлари ва кафеларни тунамоқчи бўлишди. Ўтган туннинг энг муҳим воқеалари ҳақида бир бошидан.

Участники акции протеста в Бишкеке. Протестующие требуют аннулировать итоги парламентских выборов.  - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон косаси тўлган кун - тартибсизликларга нима сабаб бўлди

1. Кеча соат 9ларга яқин Жокоргу Кенгеш Садыр Жапаровни янги бош этиб сайлади, лекин ҳақиқатда бош вазир бўлиши учун яна бир неча жараёнлардан ўтиши керак. Олдинги бош вазир Кубатбек Боронов истеъфога чиқди.

2. Парламентга ҳам янги спикер сайланди. Дастан Джумабеков ўрнини "Бир Бол" фракцияси депутати Мыктыбек Абдылдаев эгаллади.

3. Кечқурун Ўшда ҳам қизиқ воқеалар содир бўлди. Депутат Дуйшон Торокулов ўзини мэр деб эълон қилди. Лекин собиқ шаҳар раҳбари Мелис Мырзакматов тарафдорлари бунга рози бўлишмади. Тунда у шаҳарга қайтиб келди. Ўшга ким бошлиқ бўлиши бугун маълум бўлади.

4. Бишкекда тунги соат 11лар атрофида қандайдир номаълум шахслар Финпол биносига ҳужум қилмоқчи бўлишди. Лекин уларни қувиб юборишди.

Пограничник на смотровой вышке. Граница Кыргызстана - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонликлар Ўзбекистонга эркин киришлари мумкин – Чегара қўшинлари

5. Бишкекда сўнгги сутка давомида 2 маротаба шаҳар мэри ўзгарди. Азиз Суракматов ўрнига кечагина сайланган Жоошбек Коеналиев ўрнига янги вақтинчалик мэр  — Мирлан Бекитаев сайланди.

6. Тунда Бишкек бўйлаб шубҳали тўдалар мародёрлик қилишга уринишди. Улар "Vefa" савдо маркази ва "Нават" кафесини талон тарож қилмоқчи бўлишди. Лекин бундай бўлишини билган шаҳарликлар 1500 кишидан иборат дружиначилар отрядлари тузиб шаҳарни мародёрлардан ҳимоя қилишди ва тартиб сақлашди. 

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Бишкекнинг марказий майдонида 2 мингга яқин одамлар тўпланиб 4 октябр куни бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларини тан олмасликларини хабар қилшган эди. Шундан сўнг намойишчилар Парламент ва Ҳукумат биноларини ҳамда Давлат Хавфсизлик қўмитаси биносини ишғол қилишган. У ерда Қирғизистон собиқ президенти Атамбаевни озод қилишган эди.

Янгиликлар лентаси
0