Путин Қорабоғдаги воқеаларга муносабат билдирди

777
Россия президенти Тоғли Қорабоғ атрофида юзага келган вазиятни фожиа деб атади. Москва зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақиради.

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Тоғли Қорабоғ атрофида юзага келган вазиятни фожиа деб атади. Россия бундан ташвишланмоқда.

“Одамлар ҳалок бўлмоқда, ҳар икки томондан катта йўқотишлар бор. Биз энг яқин орада бу можаро тўхтатилишига умид қиламиз”, - деди у “Россия 24” телеканали эфирида.

Путин Россия ҳукумати зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақиришини маълум қилди.

Путин, Трамп ва Макрон Қорабоғдаги вазиятга оид қўшма баёнот берди

Қорабоғдаги навбатдаги кескинлик 27 сентябрь куни юз берди. Арманистон ва Озарбайжон бир-бирини ўт очишда ва тинч аҳоли ўлимида айблади.

777
Эйфелева башня в Париже

Париж мусулмон давлатларидан француз товарлари бойкотини тўхтатишни талаб қилди

210
(Янгиланган 13:02 26.10.2020)
Франция ташқи ишлар вазирлиги айрим мусулмон давлатларининг француз маҳсулотларини бойкот қилишга чақириқларини маъносиз деб атади ва бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатиш кераклигини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Франция ташқи ишлар вазирлиги айрим мусулмон давлатларининг француз маҳсулотларини бойкот қилишга чақириқларини мақсадсиз деб атади ва бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатиш кераклигини таъкидлади. РИА Новости хабарига асосан.

"Сўнгги кунларда Яқин Шарқнинг бир нечта давлатларида Франция маҳсулотларини, айниқса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бойкот қилишга, шунингдек, Францияга қарши намойишлар ўтказишга, баъзи ҳолатларда ижтимоий тармоқларда нафратли чақириқлар кўринишида чақириқлар тарқатилди", - дейилган баёнотда.

Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, бу чақириқлар Франция виждон эркинлиги, сўз эркинлиги, дин эркинлиги ва нафратга бўлган ҳар қандай чақириқларни рад этишни ҳимоя қиладиган позицияни бузиб кўрсатади.

"Шунингдек, улар республика президентининг 2 октябр куни Ле Мюрода Самюэл Пати (ўлдирилган ўқитувчи. - таҳр.) билан видолашув маросимида радикал исломга қарши курашга қаратилган баёнотларни бузиб кўрсатиб, сиёсий мақсадларда фойдаланмоқда”, - деб таъкидлади ТИВ вакили.

"Бойкот қилиш чақириқлари мақсадсиз ва радикал озчилик томонидан мамлакатимизга қарши қаратилган барча ҳужумлар дарҳол тўхтатилиши керак", дейилган баёнотда.

210
Большая дизель-электрическая подводная лодка Волхов

Кучли торпеда: National Interest Россия сувости кемасидан ҳайратда қолди

336
(Янгиланган 13:36 26.10.2020)
The National Interest нашри Россиянинг Б-603 Волхов дизел-электр сувости кемасини баҳолади ва Россия ҲДФнинг Тинч океани флотининг 636 лойиҳасини "таъсирчан қуроллар" билан қуролланган сувости кема, деб атади.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Американинг The National Interest нашри Россиянинг Б-603 Волхов дизел-электр сувости кемасини баҳолади ва Россия ҳарбий-денгиз флотининг Тинч океани флотининг 636 лойиҳасини "таъсирчан қуроллар" билан қуролланган сувости кема, деб атади.

Журнал таъкидлашича, бу сувости кемалари “Калибр-ПЛ” ракета тизими ва 533 мм торпедалар қуролланган бўлиб, замонавий радар ва алоқа тизимлари билан жиҳозланган.

Мақола муаллифи бундай сувости кемалари шовқин даражаси пастлиги сабабли "қора тешиклар" деб номланганини таъкидлади, бу турдаги сувости кемалари саёз сувда ва қирғоқ сувларида операцияларни ўтказиш учун, шунингдек, денгиз ости урушларига мўлжалланганлигини тушунтирди.

“Волхов” лойиҳаси сувости кемалари учинчи авлодга тегишли, уларнинг сиғими 3,95 минг тоннани ташкил этади, сув остида тезлиги 20 узелни ташкил этади, сув остига тушиш чуқурлиги 300 метрни ташкил этади, экипаж 52 кишидан иборат.

 Улар энг сўнгги инерциал навигация тизими, замонавий автоматлаштирилган маълумотларни бошқариш тизими, юқори аниқликдаги ракета қуроллари ва кучли торпеда қуроллари билан жиҳозланган.

Ҳозирда яна иккита “Магадан” ва “Уфа” сув ости кемалари қурилмоқда.

336
Волк

Бўрилар галаси улкан айиққа ҳужум қилди видео

47
(Янгиланган 14:25 26.10.2020)
Йеллоустон табиат паркида туристлар бўрилар галаси ўлжага яқинлашган айиққа ҳужум қилиши тасвирга олинди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Йеллоустон табиат паркида туристлар бўрилар галаси айиққа ҳужум қилишига гувоҳи бўлди.

Бу ҳолатни гид Адам Брубейкер тасвирга олди.

Унинг сўзларига кўра, айиқ ўлжанинг ҳидини сезиб қолади ва яқинлашишга ҳаракат қилади, аммо бўрилар бунга имкон бермайди.

“Ўн бошга яқин бўри гризли-айиқни ўраб олади ва ўлжа яқиндан ҳайдаб юборишди”, - дейди Брубейкер.

Йиртқичлар ўртасидаги беллашув бир неча дақиқа давом этди, бўрилар айиқни дарахтзор томон қувиб юборишди.

47