Атамбаевнинг машинасига ўқ узишди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишАкция протеста в Бишкеке
Акция протеста в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бишкекдаги Ала-Тоо майдонида отишма содир бўлди. Гувоҳлар айтишига қараганда Атамбаевнинг машинасига ўқ узишган.

ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Бишкекдаги Ала-Тоо майдонида отшма содир бўлди. Ўқ овозини эшитган оломон 4 томонга қараб қочди. Sputnik Қирғизистон хабарига асосан. 

Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, аниқланмаган шахслар Атамбаевнинг машинасига ўқ узган. Кейинроқ у ерда 2та жанговар патрон гильзаси топилган. 

Ушбу воқеадан бироз олдин Ала-Тоо майдонида 2та турли мухолитфат  гуруҳлари орасида тўқнашув бўлган. Бир томондан Алмазбек Атамбаев, Омурбек Бабанов ва уюшган жиноятчиликка қарши бўлганлар иккинчи томондан Садыр Жапаров тарафдорлари келишган. Мухолифатчилар бир-бирларини тошбўрон қилишган эди. Кейинроқ Жапаров тарафдорлари Ала-Тоо майдонини эгаллашган. 

Сўнгги дамда олинган маълумотларга кўра, Ала-Тоо майдонида яна бир неча киши жароҳатланган. Улардан бири сиёсатчилардан бирининг тан соқчиси иккинчиси мухолифатчи Токтогазиев. 

Янгиликлар лентаси
0