Қирғизистонда янги ҳукумат раҳбари тасдиқланди. У Жээнбеков ўрнини эгаллаши мумкин

1672
(Янгиланган 19:58 10.10.2020)
"Ала-Арча" давлат қароргоҳида Жогорку Кенешнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ҳукумат раҳбари лавозимига Садир Жапаров тасдиқланди

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Қирғизистоннинг янги тайинланган бош вазири - Садир Жапаров, эҳтимол, Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи этиб тайинланиши мумкин, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон нашри.

Жапаров матбуот-анжуманида Россия Қирғизистоннинг бош стратегик шериги бўлиб қолишини маълум қилган.

"Россия бизнинг асосий стратегик шеригимиз ва шундайлигича қолади. Бизни кўп нарса боғлаб туради, хусусан, геосиёсий томонлама ҳам", - деган янги бош вазир.

Навбатдан ташқари йиғилишда ЖК спикери Миктибек Абдилдаев истеъфо бергани маълум бўлган, унинг вазифасини спикер ўринбосари Мирлан Бакиров бажаришга киришган.

Жапаров йиғилишда, депутатлар ҳукумат таркиби, дастури ва тузилмасини тўлиқ тасдиқлашлари билан истеъфога чиқишга розилигини баён этганини айтган.

Қонунга мувофиқ, президент истеъфосидан сўнг мамлакат раҳбари вазифасини бажарувчиси функциялари бош вазирга ўтади. 

Қирғизистонда сайловлардан кейинги тартибсизликлар

Қирғизистонда тўртинчи октябрда мамлакат парламентига сайловлар бўлиб ўтди, унинг якунларига кўра,  қонунчилик органига сайлов кампаниясида иштирок этган 16 партияларнинг атиги 4таси парламентга сайланишга муваффақ бўлган.

МСҚ илк маълумотлари оммавий протестларни келтириб чиқарди, натижада пойтахт Бишкек ва мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарларида тартибсизликлар авж олди. Намойишчилар парламент биносини эгаллашди, собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва унинг бир қатор тарафдорларини ҳибсдан озод қилдилар.

Шундай бир шароитда марказий сайлов қўмитасини тарқатиб юбориш ва янги сайловларни ўтказиш қарори қабул қилинди, аммо бу қадам ҳозирча ҳолатнинг барқарорлашувига олиб келгани йўқ.

1672

Макрон карикатуралар нашрига Франция ҳукуматининг алоқаси йўқлигини айтди

320
(Янгиланган 20:40 31.10.2020)
Октябр ойи бошида Макрон мамлакатда шаккоклик қилиш эркинлиги мавжудлиги ҳақида баёнот қилган. Француз етакчисининг позицияси ислом дунёсида ўта зиддий негатив реакцияни келтириб чиқарган, мусулмон давлатлари француз товарлари бойкоти кампаниясини бошлашган.

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Франция президенти Эммануэль Макрон у француз матбуотида Муҳаммад пайғамбарга эълон қилинган карикатуралар туфайли мусулмонларнинг туйғуларини тушунишини, аммо бу карикатуралар нашри ортида ҳукумат эмас, балки мустақил ОАВлар турганини айтди.

Макрон бу сўзларни "Ал-Жазира" телеканалига берган интервьюсида айтган.

Макрон ўз чиқишига мусулмон дунёси муносабатини "унинг нутқи бузиб кўрсатилгани ва нотўғри тушунишгани, гўёки Макронни ушбу карикатуралар тарафдори сифатида кўришгани" билан боғлаган.

Макроннинг сўзларига кўра, мусулмонлар кўпроқ исломни бузиб кўрсатувчилар ҳатти-ҳаракатларидан азият чекадилар. "Исломни бузиб кўрсатувчи ва шу дин номидан уни ҳимоя қилишга даъват қилувчи одамлар бор", - деб қўшимча қилган Франция президенти.

Ўтган пайшанбада, бутун мусулмон дунёси Муҳаммад пайғамбар таваллуд кунини нишонлаётган кунда, тунислик эркак Ниццадаги Нотр-Дам черковида уч кишини сўйди ва яна бир нечасини яралади. Ҳужумни амалга оширган шахс тезда қўлга олинди, у жароҳатланган. Ницца мэри Кристиан Эстрози ҳужум қилган киши "Аллоҳу акбар", дея такрорлаганини, бу эса жиноятни теракт сифатида малакалашга имкон беришини таъкидлади.

Бу сўнгги икки ҳафта ичида Францияда юз берган иккинчи ҳужумдир: 16 октябр куни Париж яқинидаги Конфлан-Сент-Онорин комуннасида тарих ўқитувчиси Самюэль Пати бошидан жудо қилинган эди. Қотиллик муаллим дарс берган мактаб олдида рўй берган. Сал аввал дарсда сўз эркинлиги муҳокама қилинган, Пати дарс давомида Charlie Hebdo журналида Муҳаммад пайғамбарга босилган карикатураларни намойиш қилган.

Муаллимнинг миллий дафн маросимида Макрон Франция сўз эркинлигини ҳимоя қилишда давом этишини ва "сўз эркинлиги шарафига" карикатуралардан воз кечмаслигини айтган. Шу билан бирга, у, ислом дини ҳар ёқда инқирозни бошдан кечираётганини эсга олган. Шундан сўнг, Франциядаги айрим маъмурий биноларда Муҳаммад пайғамбарга қилинган карикатураларнинг видеопроекцияси пайдо бўлган.

Қодиров: Charlie Hebdo карикатураларининг матбуот эркинлигига даҳли йўқ >>>

Октябр ойи бошида Макрон мамлакатда шаккоклик қилиш эркинлиги мавжудлиги ҳақида баёнот қилган. Француз етакчисининг позицияси ислом дунёсида ўта зиддий негатив реакцияни келтириб чиқарган, мусулмон давлатлари француз товарлари бойкоти кампаниясини бошлашган.

320

Алвидо, жаноб Бонд! Актёр Шон Коннери вафот этди

216
(Янгиланган 18:02 31.10.2020)
Британиялик актёр, Бонд роли билан шуҳрат қозонган афсонавий Шон Коннери 90 ёшида вафот этди. Коннери ҳаёти давомида 70дан ортиқ картиналарда суратга тушган

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Жеймс Бонд роли билан бутун дунёга машҳур бўлган британиялик актёр Шон Коннери 90 ёшида оламдан ўтди, деб хабар қилди Independent нашри.

Британиялик актёр ва продюсер сэр Шон Коннери 1930 йилнинг 25 августида Шотландиянинг Эдинбург шаҳрида дунёга келган. Коннери 70дан зиёд картиналарда суратга тушган, аммо у энг аввало "бондиана"даги роллари туфайли машҳурликка эришган эди.

Коннери - "Оскар" мукофоти лауреати, икки карра BAFTA мукофоти совриндори, уч марта "Олтин глобус"ни қўлга киритган.

216

Марказий Осиё ҳаётсиз чўлга айланиши мумкин - тадқиқот

518
Олимларнинг аниқлашларича, гарчи илгари ушбу минтақа доимо кўкаламзор бўлган, деб ҳисошган бўлсаларда, аммо миллионлаб йиллар олдин Марказий Осиё улкан саҳродан иборат бўлган.

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Олимлар Марказий Осиё (МО) жонсиз саҳрога айланиши мумкин, дея айтишмоқда, деб ёзади "Популярная механика" нашри.

Олимларнинг аниқлашларича, 34 миллион йил олдин иқлимнинг кескин ўзгариши минтақада экологик фалокатга олиб келган. Бу воқеа минтақанинг биологик хилма-хиллигини бир умрга ўзгартирган. Мўғулистон, Тибет ва Шимоли-Ғарбий Хитой озгина ўсимликлар ўсадиган кенг қурғоқ чўлларга айланган. Бу замин қарийб 20 миллион йил давомида шу ҳолатда бўлган. Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашларича, худди шу сценарий тез орада такрорланиши мумкин.

Осиёдаги қазилма чангни ўрганиб чиққан олимлар, миллионлаб йиллар давомида Марказий Осиё саҳродан иборат бўлгани, бу ерда асосан майда кемирувчилар яшаган, деган хулосага келишди.

Илгари бу минтақа деярли ҳар доим ўрмонзор билан қопланган, ва фақат вақт ўтиши билан бу ерда бир нечта чўллар пайдо бўлган, дея ҳисобланар эди. Бироқ, янги тадқиқот муаллифларининг фикрича, минтақанинг ҳозирги ҳолати - бу акс-ҳаракатлар, яъни қурғоқ саҳролар ўсимлик билан қопланиши натижасидир.

Олинган натижалар минтақадаги биохилма-хиллик, қишлоқ хўжалиги ва инсон фаровонлиги келажаги учун жиддий оқибатлар тўғрисида маълумот бермоқда. Ўтмишдаги фактлар шуни кўрсатмоқдаки, агар чўллар кўпайишда давом этса, Марказий Осиё ҳеч қачон илк чўлланишдан олдин мавжуд бўлган ноёб биологик хилма-хиллигини тиклай олмайди", - дея изоҳ беради тадқиқот иши етакчи муаллифи Наташа Барболини.

Ушбу тадқиқотлар Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро кенгашнинг Марказий Осиё тезда сайёрадаги энг иссиқ ва энг қуруқ жойларидан бирига айланиб бораётганлигини кўрсатадиган прогнозларига мос келади, дея таъкидланган "Популярная механика" нашрида.

Тадқиқот ҳаммуаллифи Карина Хорн дейдики, қачонлардир доминантлик қилган айрим ўсимликлар минтақада ҳали ҳам бор, аммо улар жуда камёбдир. Бу шундан далолат берадики, иқлимнинг тезликда ўзгариши популяциянинг ортга қайтмас ўзгаришига олиб келиши мумкинлигига ишора қилади, деб ҳисоблайди аёл.

518