Черный перец

Қора мурч “Тождор вирус” фаоллигини сусайтиради ҳинд олимлари

1036
(Янгиланган 14:28 12.10.2020)
Қора мурч таркибида бўлган "пиперин" моддаси - SARS-CoV-2 коронавируснинг кўпайишига тўсқинлик қилади.

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Қора мурч таркибида бўлган пиперин моддаси - SARS-CoV-2нинг кўпайиши ва инсон организмига кириб боришга жавоб берадиган қисмларининг фаоллигига тўсқинлик қилиши мумкин. Бундай хулосага Ҳиндистон Технология Институти олимлари келишди.

Тадқиқотчилар 30 та зираворнинг вирус билан ўзаро таъсирини ўрганишди ва компьютер моделлаштириш ёрдамида уларнинг ҳаммаси у ёки бу даражада протеин S билан (вируснинг хужайра рецепторлари билан бирикишига ёрдам беради) ва асосий протеаз (вируснинг кўпайиши учун жавоб беради) билан боғланишини аниқладилар, аммо энг фаоли пиперин. Бу модда қора мурчда учрайди ва унинг ўткир таъми ва хушбўйлигига жавоб беради.

"Известия" нашри хабар беришича, россиялик олимлар бу механизм нафақат компьютер моделида, балки реал ҳаётда ҳам ишлаши мумкинлигини таъкидламоқда. Бунинг учун тажрибалар ўтказиш керак бўлади. Мутахассислар “қора мурч иммунитетни кўтаради, шамоллаш ва вирусга қарши восита бўла олади”, деб таъкидлади.

"Кўп жиҳатдан мурч таркибидаги бирикмаларнинг вирусли зарралар ва бактериялар билан тўғридан-тўғри ўзаро таъсири билан эмас, балки организмнинг ҳимоя хусусиятларининг кучайиши билан боғлиқ", - дейди Лобачевский университети Биология ва биомедицина институти директори Мария Ведунова.

Олимлар ошқозон-ичак тракти, гипертония ва аллергия билан боғлиқ муаммолари бўлган беморларга бу зираворни тавсия қилмайди.

1036
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1346)

Марказий Осиёда биринчи: Туркманистон "Спутник V" вакцинасини рўйхатдан ўтказди

119
(Янгиланган 19:27 18.01.2021)
Туркманистон Соғлиқни сақлаш ва тиббий саноат вазирлиги Россиянинг “Спутник V” коронавирусга қарши вакцинасини рўйхатдан ўтказди.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Туркманистон Соғлиқни сақлаш ва тиббий саноат вазирлиги Россиянинг “Спутник V” коронавирусга қарши вакцинасини рўйхатдан ўтказди, деб хабар қилди Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси.

Жамғармада мамлакат ҳудудида “Спутник V” рўйхатга олиш тезлаштирилган процедура доирасида, қўшимча клиник тадқиқотларсиз амалга оширилганлигини таъкидланди.

Бундан аввал, вакцина худди шу процедура бўйича Аргентина, Боливия, Венесуэла, Парагвай, Сербия, Жазоир ва Фаластинда рўйхатдан ўтказилганди.

Жамғарма раҳбари Кирилл Дмитриев таъкидлашича, Туркманистон Марказий Осиёда “Спутник V”ни расман тасдиқлаган биринчи мамлакат бўлди.

"Ҳамкорлар бугунги кунда коронавирусга қарши курашда дунёдаги етакчи преператлардан бири бўлган ва дунёнинг турли минтақаларидаги давлат назорат органлари томонидан тасдиқланган вакцинанинг хавфсизлиги ва самарадорлигини юқори баҳоладилар", - деди у.

“Спутник V” вакцинаси Гамалея эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази томонидан Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Препарат инсоннинг аденовирус векторли платформасига асосланган бўлиб, унинг муҳим афзалликлари - хавфсизлик, самарадорлик ва узоқ муддатли салбий оқибатларнинг йўқлиги. Рўйхатдан ўтгандан сўнг, ўтказилган тадқиқотда якуний назорат нуқтасида маълумотларни таҳлил қилиш натижаларига кўра, унинг самарадорлиги 91,4 фоизни, оғир ҳолатларда эса юз фоизни кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевга кўра, Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификациялаш устида иш олиб борилаётгани ва уни чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича музокаралар олиб борилаётгани тўғрисида хабар бергандик.

119
Теглар:
Марказий Осиё, коронавирус пандемияси, Спутник V, вакцина, Туркманистон, Россия
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1346)
Лавров: Россия не собирается включать Карабах в свой состав

Латвияда Baltnews.lv ва Sputnik'га босим ўтказишни тўхтатишни талаб қиламиз - Лавров

170
(Янгиланган 21:11 18.01.2021)
Россия Ташқи ишлар вазири Болтиқбўйи мамлакатларида журналистларга ўтказилаётган босимни тўхтатиш борасида ТИВ Ғарбдаги ҳамкасабаларидан муайян ҳаракатлар талаб қилаётганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Болтиқбўйи мамлакатларида рус тилида чоп этилаётган ОАВларга, хусусан Baltnews.lv ва Sputnik Латвия ахборот агентликларига босим ўтказилаётганини таъкидлаб, яқин орада Россия ТИВи яқин орада халқаро механизмларни ишга туширишини маълум қилди. 

Ғарбдаги ҳамкасабалар ҳақиқат учун бел боғлаб курашишга ҳозирча тайёр бўлмаса-да, Россия ТИВи улардан фуқароларнинг эркин ахборот олиш ва ахборот тарқатиш ҳуқуқиларини таъминлаш борасида муайян ҳаракатлар талаб қилишга тайёр эканини билдирди. 

"Ахир бу ўз фуқароларига бўлган ҳурматсизлик, будай қилиш учун ғайриоддиё сиёсий қарашларга эга керак бўлиш керак", - деди Сергей Лавров.

Вазир фикрига кўра, Baltnews.lv ва Sputnik Латвия билан боғлиқ вазият ҳеч қандай иккиёқлама ёндашувни талаб қилмайди, шу сабабли суд уни тезда ҳал қилиши керак. Бу борада Россия ТИВи айни дамда халқаро юристлар билан ишламоқда ва журналистларга ёрдам бериш учун барча воситалардан фойдаланади.

Шу билан бир вақтда нодавлат ташкилотларни ишга соламиз. Улар судга мурожаат қилиш учун тўлиқ ҳуқуқга эга. Маҳаллий судлар воз кечган тақдирда улар Европа инсон ҳуқуқлари судига мурожаат қилишлари мумкин. 

Европа инсон ҳуқуқлари суди ҳеч қандай иккиёқлама изоҳлашга асос йўқ бўлган вазиятни кўриб чиқиши керак. Вазият шунчалик аниқ-ки, вердикт учун судга кўп вақт керак бўлмайди", - деди Лавров. 

Россия ташқи ишлар вазири журналистларни қўллаб-қувватлади ва ҳар қандай давлат фуқароси муқобил нуқтаи назардаги ахборот билантанишиш имконига эга бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтди. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабр ойида Латвияда Россиянинг Sputnik Латвия ва Baltnews ОАВлари муаллифларига (Латвия фуқаролари) нисбатан жиноий ишлар қўзғатилган эди. Шундан сўнг давлат хавфсизлик хизмати ЕИ санкциялар тартибини бузишда айблаб 7 кишини ҳибсга олган эди. 

170

Камикадзе ва изқувар: Тошкент ИИББ кинология хизматидан фото-репортаж

0
(Янгиланган 21:14 18.01.2021)
  • Итлар вольерларда яшайди, уларнинг ҳар бирида лақаб, насл, туғилган сана ва йўналиши, кинолог исми ёзилган тахтача мавжуд.
  • Зотлар ҳар хил: лабрадор, спаниеллар (гиёҳванд моддаларни қидириш), Кавказ ва Ўрта Осиё овчаркалар. Энг оммабопи Малинуа (Белгия овчаркаси): жасур, бардошли, эпчил ва топқир бўлади.
  • Аммо итнинг қайси зоти бўлишидан қатъи назар, асосийси - унга мос кинолог танлашдир. Инструктор ва хизмат ити бир бирига мос бўлиб, бир-бирига ишонишлари керак.
  • Йўналиш танлаш учун камида 4 ойлик машқдан ўтиш керак.
  • Ит боласи икки ой бўлганда биринчи машқлар бошланади.
  • Питомникда итлар билан машқ ўтказиш.
  • Немис овчаркаси билан машқ ўтказиш жараёни.
  • Хизмат ити яширилган портловчи моддани қидирмоқда.
  • Ҳар бир итни жадвалга мувофиқ машқ қилади, масалан, тушликдан олдин - умумий машқ курси, тушдан кейин эса махсус машқ курс.
  • Хизмат ити жиноятчини ушлашга тайёргарлик кўрмоқда.
  • Ит боласи.
  • Хизмат итининг иш куни 12 соат. Ундан 9 йил давомида жиноятчиликка қарши кураш йўлида фойдаланилади.
Sputnik мухбирлари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси кинология хизматига ташриф буюришди. У ерда тасвирга олинган энг сара суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўзбекистонда кинология XIX асрнинг охирларида ривожлана бошлади, Тошкентда илк питомникни ташкил этиш 1911 йилда қайд этилган.

ИИББ кинология хизматида инструкторлар итларни наркотик, портловчи моддаларни қидириш, изқувар, террорчилар тузоқларини зарарсизлантириш йўналишида ўргатишади, яқинда эса камикадзе йўналишида хизмат итлари тайёрлашни бошладилар: итларга рация орқали буйруқ берилади.

0
  • Итлар вольерларда яшайди, уларнинг ҳар бирида лақаб, насл, туғилган сана ва йўналиши, кинолог исми ёзилган тахтача мавжуд.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Итлар вольерларда яшайди, уларнинг ҳар бирида лақаб, насл, туғилган сана ва йўналиши, кинолог исми ёзилган тахтача мавжуд.

  • Зотлар ҳар хил: лабрадор, спаниеллар (гиёҳванд моддаларни қидириш), Кавказ ва Ўрта Осиё овчаркалар. Энг оммабопи Малинуа (Белгия овчаркаси): жасур, бардошли, эпчил ва топқир бўлади.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Зотлар ҳар хил: лабрадор, спаниеллар (гиёҳванд моддаларни қидириш), Кавказ ва Ўрта Осиё овчаркалар. Энг оммабопи Малинуа (Белгия овчаркаси): жасур, бардошли, эпчил ва топқир бўлади.

  • Аммо итнинг қайси зоти бўлишидан қатъи назар, асосийси - унга мос кинолог танлашдир. Инструктор ва хизмат ити бир бирига мос бўлиб, бир-бирига ишонишлари керак.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Аммо итнинг қайси зоти бўлишидан қатъи назар, асосийси - унга мос кинолог танлашдир. Инструктор ва хизмат ити бир бирига мос бўлиб, бир-бирига ишонишлари керак.

  • Йўналиш танлаш учун камида 4 ойлик машқдан ўтиш керак.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Йўналиш танлаш учун камида 4 ойлик машқдан ўтиш керак.

  • Ит боласи икки ой бўлганда биринчи машқлар бошланади.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Ит боласи икки ой бўлганда биринчи машқлар бошланади.

  • Питомникда итлар билан машқ ўтказиш.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Питомникда итлар билан машқ ўтказиш.

  • Немис овчаркаси билан машқ ўтказиш жараёни.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Немис овчаркаси билан машқ ўтказиш жараёни.

  • Хизмат ити яширилган портловчи моддани қидирмоқда.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Хизмат ити яширилган портловчи моддани қидирмоқда.

  • Ҳар бир итни жадвалга мувофиқ машқ қилади, масалан, тушликдан олдин - умумий машқ курси, тушдан кейин эса махсус машқ курс.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Ҳар бир итни жадвалга мувофиқ машқ қилади, масалан, тушликдан олдин - умумий машқ курси, тушдан кейин эса махсус машқ курс.

  • Хизмат ити жиноятчини ушлашга тайёргарлик кўрмоқда.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Хизмат ити "жиноятчи"ни ушлашга тайёргарлик кўрмоқда.

  • Ит боласи.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Ит боласи.

  • Хизмат итининг иш куни 12 соат. Ундан 9 йил давомида жиноятчиликка қарши кураш йўлида фойдаланилади.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Хизмат итининг иш куни 12 соат. Ундан 9 йил давомида жиноятчиликка қарши кураш йўлида фойдаланилади.

Теглар:
ИИББ, Тошкент