Заседание совета ООН по правам человека

Ўзбекистон тарихда илк бор БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо бўлди

98
(Янгиланган 09:58 14.10.2020)
Ўзбекистон ва яна 14 та давлат БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо бўлди. Кенгаш аъзолари уч йил муддатга яширин овоз бериш йўли билан сайланади.

ТОШКEНТ, 14 окт - Sputnik. Ўзбекистон тарихда илк бор Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо сифатида сайланди. Бу ҳақида Дунё ахборот агентлиги БМТ Янгиликлар маркази маълумотига асосан хабар қилмоқда. 

Хабарда айтилишига кўра, қуйидаги 15 давлат 2021 йил 1 январдан бошлаб уч йиллик муддатга БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши аъзолигига сайланган: Ўзбекистон, Россия, Украина, Боливия, Хитой, Кот-д'Ивуар, Габон, Куба, Франция, Малави, Мексика, Непал, Покистон, Сенегал ва Буюк Британия.

БМТ Бош ассамблеяси органи ҳисобланган Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга 47 та дават аъзодир. Кенгаш аъзолари уч йиллик муддатга яширин овоз бериш йўли билан сайланади.

 

98

Bild: Германияда илк бор ковидга қарши эмланишдан бош тортган ходимлар ишдан ҳайдалди

58
Немис фирмаларидан бирининг раҳбари коронавирусга қарши эмланишдан бош тортганлик учун етти нафар ходимини ишдан бўшатди.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ногиронлар ва қарияларни парваришлаш билан шуғулланувчи немис фирмаларидан бирининг раҳбари коронавирусга қарши эмланишдан бош тортганлик учун етти нафар ходимини ишдан бўшатди. Бу ҳақда “Bild” газетаси хабар қилмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Германияда эмланиш ихтиёрий бўлишига қарамасдан, бу коронавирус инфекциясига қарши эмланишдан бош тортганлик учун ходимларнинг ишдан бўшатилишининг биринчи ҳолатидир. Ходимларини ишдан бўшатгандан кейин фирма бошлиғи Рене Вильмерга эмланишга қарши чиқаётганлар тарафидан таҳдидлар қилина бошланган. Улар ҳатто ўлдириш билан таҳдид қилишган.

Вильмер вакцина олиб келиши биланоқ ходимларидан эмланишни талаб қилган. Германияда ногиронлар ва қарияларни парваришлаш хизмати ходимлари вакцинани биринчи навбатда олувчилар гуруҳига киради.  Уч киши эмланишдан бош тортган, яна тўрт киши бир тўхтамга келолмаган. Фирма раҳбари уларга қарор қабул қилиш учун икки кун муҳлат берган. Аммо ходимлар эмланмаган ва буларнинг ишдан ҳайдалишига сабаб бўлган.

“Мен мижозларимизни ҳимоялаш учун барча ишни қиламан. Бу бурчимдир”, - дея ўз қарорини асосланган Вильмер.

Германияда 2 миллиондан ортиқ киши коронавирус билан касалланган. 47 мингдан зиёд киши вафот этган. Мамлакатда COVID-19 га қарши эмланиш 27 декабрь куни бошланди. 1,3 миллион аҳоли аллақачон эмланган.

58
Теглар:
вакцина, эмлаш, коронавирус, Германия
Российская вакцина против COVID-19 может появиться в СНГ

"Спутник V" йўриқномасида янги огоҳлантириш пайдо бўлди

179
(Янгиланган 11:54 25.01.2021)
Вакцина саратон шишига эга бўлган беморларда синовдан ўтмагани туфайли айрим беморлар учун хавфли бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. "Спутник V" вакцинасининг йўриқномасида янги огоҳлантириш пайдо бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Унда Россия вакцинасини қабул қилаётганлар "Спутник V"нинг онкология касалига чалинган кишиларга таъсири ҳақида маълумот етишмаслиги ҳақида огоҳлантирилган. 

"Маълумот етишмаслиги оқибатида, вакцина аутоиммун касаллигига чалинган ва ёмон сифатли саратон шишига эга бўлган беморлар учун хавфли бўлиши мумкин", - дейилган огоҳлантиришда. 

Эслатиб ўтамиз, Одам аденовируси асосида яратилган "Спутник V" вакцинаси 2020 йилнинг август ойида Россия соғлиқни сақлаш вазирлигида тезлаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказилган эди. Бугунги кунда вакцина қабул қилганлар сони 1 миллиондан ошиб кетган. 

Айни дамда Россия вакцинасининг синовлари Венесуэлада муваффақиятли якунланган. Туркияда уни ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. 

 

179
Снег на траве. Архивное фото

Ўзбекистонга илиқ об-ҳаво қайтмоқда

0
Ҳафта давомида республика ҳудудларига Эрондан илиқ ҳаво массалари кириб келади. Ҳафта охирига келиб кундуз кунлари 12-15 даража илиқ бўлади.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзгидромет ҳафта охирига келиб об-ҳаво илиқлашини маълум қилди.

25-26 январь кунлари республиканинг барча ҳудудларида кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқгача кўтарилади, кечалари эса 3-6 даража совуқ атрофида, баъзи жойларда 8 даража совуқ бўлиши мумкин.

Кейинги кунларда республика ҳудудларига Эрондан илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади.

Барча ҳудудларда асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат аста-секин кўтарилади ва ҳафтанинг охирига келиб кечалари 0-3 даража илиқ, кундуз кунлари 12-15 даража илиқ бўлади. Бу иқлим меъёрларидан 4-6 даражага юқоридир.

25-27 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

0
Теглар:
Ўзгидромет, об-ҳаво