Ғарбдан ўрнак олишни бас қилиш керак - Сергей Лавров

Oбуна бўлиш
Ғарб давлатлари бутун дунёга таъсир ўтказиши, Ғарб транснационал компаниялар дунё бозирига эгалик қилиши даври якунига етмоқда - Валдай клуби экспертлари.

ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Ғарбдан ўрнак олишини бас қилиш керак, келажакда Ғарб бошқа давлатлар учун ўрнак олиш манбаи бўла олмайди, деди Сергей Лавров Валдай ҳалқаро клубининг экспертлари олдидаги чиқишида.

“Биз ҳар доим ўз ғуруримизга эга бўлганмиз. Агар ЕИ бирРоссия билан ўзаро ҳурматли муносабатда бўлиш кераклигини тушунмас экан, демак биз бир муддат мулоқотни тўхтатишимиз керак”, - деди Россия ташқи ишлар вазири.

Бугунги кунда Ғарб ўзининг иқтисодий ва молиявий муаммоларини мустақил ҳал қилиш имконияттидан маҳрум бўлмоқда. Лекин алоҳида давлатларнинг ўзаро алоқаси учун янги имкониятлар пайдо бўлмоқда. Охирги вақтларда кўплаб бир марталик иттифоқлар пайдо бўлмоқда. Ушбу жараёнда МДҲ давлатлари ҳам муҳим рол ўйнамоқда.

Валдайский клуб в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда Валдай клуби: экспертлар, муҳокама ва келишувлар

“Келажакда бир марталик альянслар жуда кўп бўлади. Бунга мисол қилиб Сурия муаммосини ҳал қилишда "Остона шартномасини" келтириш мумкин. У бир марталик эди. Россия, Эрон ва Туркия бошқа масалалар борасида бундай альянс тузмаган. Бундай мисоллар жуда кўп. ЕХҲТнинг Минск гуруҳи шартномаси ҳам бунга мисол бўлиши мумкин”, - деди Лавров.   

Лекин халқаро ташкилотлар ўз вазифаларини давом эттириши керак ва БМТ 2045 йилда ўз 100 йиллигини нишонлайди деб ҳисоблайди Россия ташқи ишлар вазири.

“Келиб тушаётган асосли танқидларга қарамасдан БМТ ўз асосий функциясини бажаришда давом этмоқда. БМТ саъй-ҳаракатлари туфайли  дунё йирик давлатлари орасида мумкин бўлган тўқнашувлардан асраб қолди. Мавжуд камчилликларига қарамасдан бугунги кунда БМТнинг муқобили йўқ. Ахир ЙТҲлар содир бўлаётгани учун биз йўл ҳаракати қоидаларидан воз кечмаймизку”, - деди Сергей Лавров.

Россия ташқи ишлар вазири барча давлатлар халқаро ҳуқуқ нормаларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаши кераклигини ва БМТ барча давлатлар орасида содир бўлаётган тортишувларни кўп томонли дипломатия ва тинчлик йўли билан ҳал қилиш услуби эканини таъкидлади.

 

Янгиликлар лентаси
0