Руководитель отдела экономики Института стран СНГ Аза Мигранян

МО давлатлари сув-энергетика муаммосини қандай ҳал қилиши мумкин - Мигранян

236
(Янгиланган 14:57 14.10.2020)
Россия Фанлар академияси Иқтисодиёт институтининг етакчи илмий ходими, МДҲ давлатлари институти иқтисодиёт бўлими бошлиғи Аза Мигранян Марказий Осиё давлатлари сув-энергетика муаммосини қандай ҳал қилиши мумкинлиги юзасидан ўз фикрларини айтди.

Ўзбекистон ва Тожикистон учун электр энергиянинг тақчиллиги муаммоси долзарбдир.

Буни қандай ҳал қилиш мумкин? Қийин вазиятдан чиқиш йўли энергетика объектларини қурилиши атрофидаги республикалар ўртасида юқори даражадаги муросага эришиш ёрдам бериши керак, деди эксперт.

"Муаммонинг ечими жуда оддий. Давлатлараро консорциум тузилиши мумкин, унда сув ишлаб чиқарувчи ва сув билан боғлиқ муаммоларга эга бўлган давлатлар, яъни шу ҳолатда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва, эҳтимол, Қозоғистон. Ушбу соҳадан олинадиган даромадларни тақсимлаш бўйича муносабатларни ўрнатиш учун ўзаро манфаатли шарт-шароитларни шакллантириш ва сувни ажратиш ва истеъмол қилиш бўйича йўқотишларни минималлаштириш зарур. Бу вазиятни ҳал қилишда фойдаланиш мумкин бўлган ягона усул", - деди Мигранян "Россия сегодня" ХАА матбуот марказида ўтказилган конференцияда.

Мутахассиснинг фикрига кўра, консенсусни шакллантиришнинг асосий модератори Россия Федерацияси бўлиши мумкин.

236

Bild: Германияда илк бор ковидга қарши эмланишдан бош тортган ходимлар ишдан ҳайдалди

47
Немис фирмаларидан бирининг раҳбари коронавирусга қарши эмланишдан бош тортганлик учун етти нафар ходимини ишдан бўшатди.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ногиронлар ва қарияларни парваришлаш билан шуғулланувчи немис фирмаларидан бирининг раҳбари коронавирусга қарши эмланишдан бош тортганлик учун етти нафар ходимини ишдан бўшатди. Бу ҳақда “Bild” газетаси хабар қилмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Германияда эмланиш ихтиёрий бўлишига қарамасдан, бу коронавирус инфекциясига қарши эмланишдан бош тортганлик учун ходимларнинг ишдан бўшатилишининг биринчи ҳолатидир. Ходимларини ишдан бўшатгандан кейин фирма бошлиғи Рене Вильмерга эмланишга қарши чиқаётганлар тарафидан таҳдидлар қилина бошланган. Улар ҳатто ўлдириш билан таҳдид қилишган.

Вильмер вакцина олиб келиши биланоқ ходимларидан эмланишни талаб қилган. Германияда ногиронлар ва қарияларни парваришлаш хизмати ходимлари вакцинани биринчи навбатда олувчилар гуруҳига киради.  Уч киши эмланишдан бош тортган, яна тўрт киши бир тўхтамга келолмаган. Фирма раҳбари уларга қарор қабул қилиш учун икки кун муҳлат берган. Аммо ходимлар эмланмаган ва буларнинг ишдан ҳайдалишига сабаб бўлган.

“Мен мижозларимизни ҳимоялаш учун барча ишни қиламан. Бу бурчимдир”, - дея ўз қарорини асосланган Вильмер.

Германияда 2 миллиондан ортиқ киши коронавирус билан касалланган. 47 мингдан зиёд киши вафот этган. Мамлакатда COVID-19 га қарши эмланиш 27 декабрь куни бошланди. 1,3 миллион аҳоли аллақачон эмланган.

47
Теглар:
вакцина, эмлаш, коронавирус, Германия
Российская вакцина против COVID-19 может появиться в СНГ

"Спутник V" йўриқномасида янги огоҳлантириш пайдо бўлди

167
(Янгиланган 11:54 25.01.2021)
Вакцина саратон шишига эга бўлган беморларда синовдан ўтмагани туфайли айрим беморлар учун хавфли бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. "Спутник V" вакцинасининг йўриқномасида янги огоҳлантириш пайдо бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Унда Россия вакцинасини қабул қилаётганлар "Спутник V"нинг онкология касалига чалинган кишиларга таъсири ҳақида маълумот етишмаслиги ҳақида огоҳлантирилган. 

"Маълумот етишмаслиги оқибатида, вакцина аутоиммун касаллигига чалинган ва ёмон сифатли саратон шишига эга бўлган беморлар учун хавфли бўлиши мумкин", - дейилган огоҳлантиришда. 

Эслатиб ўтамиз, Одам аденовируси асосида яратилган "Спутник V" вакцинаси 2020 йилнинг август ойида Россия соғлиқни сақлаш вазирлигида тезлаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказилган эди. Бугунги кунда вакцина қабул қилганлар сони 1 миллиондан ошиб кетган. 

Айни дамда Россия вакцинасининг синовлари Венесуэлада муваффақиятли якунланган. Туркияда уни ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. 

 

167
Флаг с символикой Евразийского экономического союза (ЕАЭС)

ЕОИИ-Ўзбекистон ҳамкорлик “Йўл харитаси” тасдиқланди

37
(Янгиланган 15:26 25.01.2021)
Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласи юзасидан 2021 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” лойиҳаси атрофлича муҳокама қилиниб, тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласини ўрганишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикасининг ЕОИИ билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласини ўрганишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи раҳбари Акмал Саидов, ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Ишчи гуруҳининг мақсади - ЕОИИга аъзоликнинг ижобий ва салбий жиҳатларини чуқур таҳлил қилиш, миллий иқтисодиётга таъсирини ўрганиш, бошқа халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик истиқболларига ўзаро боғлиқлигини ҳар томонлама кўриб чиқиш.

Дастлаб йиғилишда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномадан келиб чиқиб, 2021 йилда ЕОИИ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласини ўрганишни ташкил этиш, Ўзбекистоннинг ЕОИИга кузатувчи мақомида ушбу миинтақавий тузилманинг кенг имкониятларидан ҳар томонлама фойдаланиш йўлларини қидириш Қонунчилик палатасида тузилган мазкур ишчи гуруҳнинг асосий вазифаларидан бири эканлиги таъкидланди.

Йиғилиш иштирокчилари Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомини олганлиги ҳамда ушбу ташкилотга аъзо бўлган давлатлар бозорларида тўлақонли иштирок этиши учун ҳамкорликнинг ҳуқуқий тартибга солиш механизмларини чуқур ўрганиш, миллий техник тартибга солиш меъёрларини ЕОИИ талабларига мослаштириш бўйича ишларни жадаллаштириш зарурлигини таъкидлашди. ЕОИИ билан Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик ишларини самарали ташкил этиш мақсадида 2021 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” лойиҳаси атрофлича муҳокама қилиниб, тасдиқланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан тузилган мазкур ишчи гуруҳи йиғилишида билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни тегишли мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотларга етказиш ва ижроси устидан парламент назоратини ўрнатишга оид аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

37
Теглар:
Шавкат Мирзиёев, президентнинг парламентга мурожаатномаси, Олий Мажлис, Россия, ЕОИИ, Ўзбекистон
Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари
Мавзу бўйича
Муроса қилиш: Тюрденев ЕОИИга қўшилишнинг фойдали ва хатарли томонлари ҳақида
Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлса, бу меҳнат мигрантларига нима беради?
Ўзбекистон ЕОИИга қўшилса, Тожикистонда танлов қолмайди – Мигранян
Оверчук: ЕОИИ Ўзбекистоннинг иттифоққа қўшилишига умид қилмоқда