Россияда коронавирусга қарши иккинчи вакцина рўйхатга олинди

341
(Янгиланган 17:58 14.10.2020)
Владимир Путин “Вектор” маркази коронавирусга қарши Россиянинг иккинчи вакцинасини рўйхатдан ўтказганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россияда коронавирусга қарши иккинчи вакцина рўйхатга олинганини маълум қилди.

“Ёқимли хабар: Новосибирскнинг “Вектор” маркази коронавирусга қарши иккинчи Россия вакцинасини рўйхатдан ўтказди. Билишимча, бизда учинчи вакцина ҳам тайёр бўлмоқда”, - деди у Ҳукумат аъзолари билан йиғилишда.

Россиянинг иккинчи вакцинаси “ЭпиВакКорона” деб номланган.

Россия бош вазири ўринбосари Татьяна Голикованинг сўзларига кўра, преапарт хавфсиз, яқин кунларда биринчи 60 минг доза ишлаб чиқарилади.

COVID-19га қарши кураш ўрнига Россия вакцинасига қарши кураш кетмоқда

Бу коронавирусга қарши Россиянинг иккинчи вакцинаси, биринчиси, “Спутник V” август ўртасида рўйхатга олинган эди. У Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда. Бундан ташқари, Чумаков номидаги Илмий марказ томонидан ҳам янги вакцина устида иш олиб борилмоқда.

 

341
Теглар:
Спутник V, вакцина, коронавирус, Россия

“Россия пул ортидан қувмайди”: Европада “Спутник V” вакцинасини ҳимоя қилишди

42
“Monde diplomatique” нашри коронавирусга қарши Россия вакцинаси пандемияни енгиши мумкинлигини истисно қилмади.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Россия коронавирус пандемиясини енгишга қодир препарат ишлаб чиқди; Ғарбда Россия илм-фанига нисбатан нодонлик мавжуд, дейилади “Monde diplomatique” Франция газетасининг испанча нашри материалида.

Мақола муаллифи Федерико Кусконинг фикрига кўра, Ғарбнинг “Спутник V” вакцинасининг яратилишига бўлган лоқайд ва шубҳаомуз муносабати рус илмий анъаналарига нисбатан нодонликдан юзага келган.

У препаратнинг ишлаб чиқарилиши Россиядаги илмий ишланмалар тарихий занжирлари натижаси эканини таъкидлаган. Аммо, унинг фикрига кўра, Ғарб “ҳикоячилари” йиллар давомида Россия илмий ютуқларини рад этиб келган ва энди вакцина яратилгани ҳақида эълон қилинишидан ҳайратга тушишган.

“Фармацевтика лабораториялари ўз дори-дармонларини қиммат нархлар билан ўтказадиган АҚШ ҳамда Европа Иттифоқи каби мамлакатлардан фарқли ўлароқ, Россия пул ортидан қувмайди”, - деб ҳисоблайди Куско.

У ҳозир “Спутник V” вакцинаси бутун дунё бўйлаб тарқалаётгани, эҳтимол, 50 йилдан кейин Россия вакцинасига нисбатан Ғарб гумонларини ҳеч ким эсга олмаслигини қўшимча қилди.

Россия дунёдаги биринчи коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини август ойида рўйхатга олди. У Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда. Вакцина айни пайтда ўзининг хавфсизлиги ва самарадорлигини исботлаган. Шунингдек, вакцинада узоқ кузатилувчи салбий оқибатлар мавжуд эмаслиги ўз исботини топган.

42
Теглар:
Европа, Спутник V, вакцина, Россия

Олимлар наркобарон Пабло Эскобарнинг бегемотлари хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда

76
Колумбиялик эколоклари таъкидлашича, Пабло Эскобарнинг "кокаин бегемотлари" мамлакат экотизимига таҳдид солмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Наркобарон Пабло Эскобарнинг "кокаин бегемотлари" тез кўпайиши мамлакат экотизимига таҳдид солмоқда, деб айтишди колумбиялик олимлар Telegraph билан ўтказилган суҳбатда.

Африка жониворлари 1980-йилларда наркобарон Пабло Эскобар уларни ўз ҳайвонот боғига ноқонуний Колумбияга олиб келинган. Эскобар вафотидан сўнг, ҳукумат унинг уй-жойини назорат остига олди, ҳайвонларнинг аксарияти олиб кетилди, аммо тўрт дона бегемот сув ҳавзасида қолди. Ўшандан бери уларнинг авлодлари Магдалена дарёси ҳавзаси бўйлаб тарқалиб кетишди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳозирда Колумбияда 80 дан 100 гача бегемот яшайди, аммо 2040 йилга келиб уларнинг сони бир ярим мингга кўпайиши мумкин, шундан кейин уларни кўпайишини назорат қилиш имконсиз, атроф-муҳитга таъсирини эса қайтариб бўлмайди.

"Бегемотга ўқ отиш фикри ҳеч кимга ёқмаяпти, лекин  бошқа ҳеч қандай стратегия иш бермаслигини тан олишимиз керак" - деди эколог Натали Кастельбланко-Мартинес.

Африкада бегемотлар кўпайиши қурғоқчилик ва йиртқич жониворлар ови даврлари билан чекланиб турилади, дейилган Biological Conservation журналида чоп этилган  тадқиқотда. Аммо Магдалена ҳавзасида африкалик ҳайвонларнинг табиий душмани бўлмаган ва қуруқ даврлар унчалик узоқ эмас, бу уларнинг янада кўпайишига олиб келиши мумкин.

Кастелбланко-Мартинес сўзларига кўра, бегемотларнинг ахлати сувдаги фосфатлар ва азотнинг концентрациясини оширишини, паразитлар ва касалликлар маҳаллий фаунага, уй ҳайвонларига ва ҳатто одамларга юқиши мумкин.

Бундан ташқари, бегемот одамларга ҳужум қилиши мумкин. Масалан, ўтган йили шундай ҳолат юз берди: бегемот фермерга ҳужум қилиб, оёғидан тишлаб, осмонга улоқтирди. Бунинг оқибатида фермернинг оёқ ва бир нечта қовурғалари синган.

Экологлар бир неча йилдан бери бегемотларни стерилизация қилишга уринмоқдалар, аммо бу кўп вақт ва куч сарфлайди, мавжуд ресурслар эса жуда кам.

76

Изғирин об-ҳаво ҳафта охирида Ўзбекистонга қайтади

0
23 январь куни антициклон мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ёғингарчилик эҳтимоли кам бўлишига қарамасдан ҳаво жуда совуқ бўлади.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво баҳорий илиқ бўлади, аммо ҳафтанинг охирига келиб, қишки об-ҳаво Ўзбекистонга қайтади. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

19 январда республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.

20 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қор ёмғирга айланади, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

21 январда республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчилик кутилмайди, Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қор ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

19-21 январда ҳарорат ўзининг кўп йиллик қийматларидан 8-10 даражага юқори бўлади ва кечалари 0-5 даража илиқни, кундуз кунлари 11-16 даража илиқни ташкил этади.

22 январда об-ҳаво кескин ўзгара бошлайди, бунинг сабаби совуқ антициклондир. У мамлакат ҳудудларига қор ва совуқ ҳароратларни олиб келади. Нам ҳаво массалари Волга бўйи ҳудудларидан кириб келади. Республика бўйича қор ёғади, фақат мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқни ташкил этади.

23 январда антициклон мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади, ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам, лекин жуда совуқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража совуққача пасаяди, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқни ташкил этади. Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 6-8 даражага паст бўлади.

0
Теглар:
Ўзгидромет, об-ҳаво