Пашинян "янги Гитлер" таҳдиди пайдо бўлиши ҳақида огоҳлантирди

610
(Янгиланган 19:20 14.10.2020)
Арманистон бош вазири Никол Пашинян Қорабоғдаги можарога нисбатан "Мюнхен келишувлари"ни тузишга йўл қўйиб бўлмаслигини билдирди.

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Арманистон бош вазири Никол Пашинян Қорабоғдаги можарога нисбатан "Мюнхен келишувлари"ни тузишга йўл қўйиб бўлмаслигини билдирди. Бу сўзларни у халққа мурожаатда айтган. РИА Новости хабарига асосан.

Пашинян таъкидлашича, Ғарбда "тинчлик эвазига ҳудудни алмашиш" формуласини илгари сурилиб, қуролли тўқнашувларга муносабат билдирилмаяпти.

Бу 1938 йилги Мюнхен келишувини эслатади, ўша вақтда Буюк Британия ва Франция раҳбарияти томонидан олиб борилган тинчлантириш сиёсати Германия Чехословакия ҳудудларининг бир қисмини эгаллашига олиб келган эди, дейди Арманистон бош вазири.

“Савол шундаки, дунё янги Гитлер пайдо бўлишига имкон берадими ёки йўқми, бу сафар Кичик Осиёда ", - деди Пашинян.

Бундан ташқари, Пашинян сўзларига кўра, Қорабоғдаги можарони ҳал қилишнинг ягона йўли - тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси аҳолисига ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини бериш лозим.

"Қорабоғ муаммосининг якуний ечими - Тоғли Қорабоғ аҳолисининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини тан олишдир", - деди Пашинян.

У таъкидлашича, Арманистон можарони тинч йўл билан ҳал қилиш мантиғига амал қилади, аммо унинг сўзларига кўра, бу "Озарбайжон, Туркия ва террорчиларни" жиловлаш учун етарли эмас. Боку Қорабоғда стратегик муваффақиятга эриша олмаган, шу билан бирга "Туркиядан, баъзи маълумотларга кўра, Покистондан келган бир неча минг махсус кучлар" улар томонида жанг қилмоқда.

"Биз охиригача турамиз ... Биз ғалаба қозонишимиз керак", - деди бош вазир.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги 27 сентябрь куни Арманистон армияси томонидан Тоғли Қорабоғдаги бир туташ чизиғида қатор аҳоли пунктларини ўққа тутгани, бунинг натижада аҳоли ва ҳарбийлар ҳалок бўлганини маълум қилди.

Ўз навбатида, Арманистон Мудофаа вазирлиги Қорабоғ “ҳаво ва ракета ҳужумига учрагани" ҳақида таъкидлади, расмий Ереваннинг фикрига кўра, Озарбайжон кучлари Қорабоғ йўналиши бўйича "ҳужум бошлаш" мақсадида уюштирилган.

Энг тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республиканинг ўзида, хусусан, пойтахт Степанакерт ўққа тутилди, шу сабабли Арцах ҳукумати аҳоли пана жойга беркинишга чақиргани, кейинчалик ҳудудда ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик эълон қилинди.

Кейинчалик, шунга ўхшаш чоралар Арманистонда ҳам эълон қилинди. Умумий сафарбарлик республиканинг замонавий тарихидаги биринчи шундай ҳаракат эди.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев мамлакатнинг бир қатор шаҳар ва ҳудудларда ҳарбий ҳолатни жорий қилди ва комендантлик соати ва қисман сафарбарлик эълон қилди.

Қатор давлатлар, улар ичида Россия, Германия, АҚШ ва Франция томонларни осойишталикка чақирди. Ўз навбатида, Туркия ҳукумати Анқара Бокуга нафақат сиёсий ва дипломатик, балки бошқа турдаги ёрдамларни беришга тайёрлигини таъкидлади.

Россия президенти Владимир Путин Москвада ташқи ишлар вазирлари даражасида Арманистон ва Озарбайжон ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказиш тўғрисида таклиф киритди.

10 октябр, шанба оқшомида Москвада Арманистон, Озарбайжон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Зограб Мнацаканян, Жейхун Байрамов ва Сергей Лавров иштирокидаги ўн соатлик музокаралар якунланди.

Натижада Арманистон ва Озарбайжон Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олдилар.

Келишув 10 октябрь 12.00дан бошлаб кучга кирди. Тинчлик режими ҳарбий асирлар ва асирликда сақланиб турган бошқа шахслар, шунингдек, ҳалок бўлган аскарлар жасадлари билан ўзаро алмашиш мақсадида ўрнатилмоқда. Қизил Хоч жамияти воситачилик қилади.

Сулҳ кучга кирганидан бир соат ўтмай, томонлар бир-бирини уни бузишда айбладилар.

610
Пограничники на кыргызско-таджикском участке государственной границы

Қирғиз-тожик чегарасида яна можаро юз берди

8
(Янгиланган 14:45 26.10.2020)
Тожик-қирғиз чегарасининг белгиланмаган қисмида бошланган ишлар Қирғизистон чегарачилари талабига кўра тўхтатилди.

ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида навбатдаги можаро содир бўлди, деб хабар қилмоқда Азия Плюс Тожикистон хавфсизлик қўмитасига асосан. 

Маълум бўлишича, Исфара тумани Хўжа Аъло қишлоғи аҳолиси эски сув қувурларини янгисига алмаштираётган вақтида 25-30 нафар қирғиз чегарачилари уларга яқин келиб ушбу жой баҳсли ҳудуд эканини айтиб, ишни тўхтатишни талаб қилишган ва одамлар томон ўт очган. "Бахтли тасодиқ туфайли ҳеч кимга зарар етмади, ишлар тўхтатилди", - дейилган Тожикистон расмий хабарида. 

Kg.24 агентлиги хабарига кўра,  Қирғизистон чегарачилари ўз ваколати доирасида ҳаракат қилган. 

"Воқеа жойига етиб келган чегара отряди, чегаранинг белгиланмаган қисмида ишларни тўхтатишни талаб қилган. Лекин Тожикистон фуқаролари бунга бўй сўнмаган ва гап талашиш бошланган. Ҳарбийлар соғлигини сақлаб қолиш ва можаро кенгайиб кетишини олдини олиш мақсадида чегарачилар осмонга ўқ узишди. Ҳозир ушбу ҳуддудда ишлар тўхтатилган", - дейилган Қирғизистон томон расмий хабарида. 

Айни дамда Тожикистон ва Қирғизистон томон чегара хизматлари ва Ижроия қўмиталари орасида ушбу ҳудуд борасида музокаралар олиб борилмоқда. 

8
Эйфелева башня в Париже

Париж мусулмон давлатларидан француз товарлари бойкотини тўхтатишни талаб қилди

223
(Янгиланган 13:02 26.10.2020)
Франция ташқи ишлар вазирлиги айрим мусулмон давлатларининг француз маҳсулотларини бойкот қилишга чақириқларини маъносиз деб атади ва бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатиш кераклигини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Франция ташқи ишлар вазирлиги айрим мусулмон давлатларининг француз маҳсулотларини бойкот қилишга чақириқларини мақсадсиз деб атади ва бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатиш кераклигини таъкидлади. РИА Новости хабарига асосан.

"Сўнгги кунларда Яқин Шарқнинг бир нечта давлатларида Франция маҳсулотларини, айниқса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бойкот қилишга, шунингдек, Францияга қарши намойишлар ўтказишга, баъзи ҳолатларда ижтимоий тармоқларда нафратли чақириқлар кўринишида чақириқлар тарқатилди", - дейилган баёнотда.

Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, бу чақириқлар Франция виждон эркинлиги, сўз эркинлиги, дин эркинлиги ва нафратга бўлган ҳар қандай чақириқларни рад этишни ҳимоя қиладиган позицияни бузиб кўрсатади.

"Шунингдек, улар республика президентининг 2 октябр куни Ле Мюрода Самюэл Пати (ўлдирилган ўқитувчи. - таҳр.) билан видолашув маросимида радикал исломга қарши курашга қаратилган баёнотларни бузиб кўрсатиб, сиёсий мақсадларда фойдаланмоқда”, - деб таъкидлади ТИВ вакили.

"Бойкот қилиш чақириқлари мақсадсиз ва радикал озчилик томонидан мамлакатимизга қарши қаратилган барча ҳужумлар дарҳол тўхтатилиши керак", дейилган баёнотда.

223